Shunchaki baxt haqida❄️


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


●Manfaat vada qilmayman bu shunchaki kanal....
●Shunchaki baxt haqida
●Oddiylik haqida
●Xorazm
●●●22●12●2021●●●
Admin #F

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Hammani yangi yil bilan


Bu yil tugab bormoqdaaa






ЯНГИ ЙИЛ КЕЧАСИ

Кўнгил маъюс тортди йилнинг сўнгида,
Билмам, ниманг билан сеҳрладинг, қор.
Бугун куппа-кундуз кўзим ўнгида,
Яна бир ёшимни ўғирладинг, қор.
Қирқинчи қасримга ўтайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?..

Баҳорим етгудек қўлим узатсам,
Етолмай дилимни не деб юпатсам.
Лайлакқор, азизим, ғалат байрам бу —
Кулиб кузатсамми, йиғлаб кузатсам...
Дардим жим ичимга ютайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?

Сўрсанг, севинчимдан ўкинчим кўпроқ,
Сендан-да кумушроқ сочимдаги оқ.
Йилим келмай туриб, йилим кетмоқда,
Кўзда табассум-у киприкда титроқ.
Мен ҳам сал шошдим-да, қайтайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?

Янги йил,
Келавер қандай келсанг ҳам,
Кимлар етди сенга, кимлар етмади.
Сен янги йўлдошсан, сен янги ҳамдам,
Йўқлаб келганингни ўзи бир байрам.
Қулоғингга бир гап айтайми, энди,
Кечаги ёшлигим эртакми, энди...

Муҳаммад Юсуф


🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃
🎀1-қадам: Янги йил ажойиботларга тўла байрам. Сиз ҳам болаликдаги каби мўъжизаларга ишонасиз. Янги йил оқшомини хуш кайфиятда, оилангиз ва фарзандларингиз қуршовида, тўкин дастурхон атрофида кутиб оляпсиз. Шунинг ўзи бир мўъжиза эмасми? Айтишларича, Янги йил кечаси қандай ўтса, кириб келаётган йил ҳам шундай бўлар экан. Демак, йил давомида ҳар куни сизни мўъжизалар кутишига ишонинг.

🎀2-қадам: Янги йилдан фақатгина яхшиликлар кутинг. Ўтган йил учун шукр қилинг. Ёмон хаёлларни ортда — эски йилда қолдириб, улар сизнинг ортингиздан эргашишларига йўл қўйманг.

🎀3-қадам: Янги йилда «доим бизга бош бўлиб юринг» дея қайнона-қайнота, ота-онангизни қутлаб, байрамни сизникида кутиб олишга таклиф этинг. Чунки сиз байрамни севимли инсонларингизсиз тасаввур қила олмайсиз.

🎀4-қадам: Байрамона кайфиятни ўзингиз ярата оласиз. Болаларингиз билан байрам кечасида арча атрофида турли ўйинлар, саҳна кўринишлари, шеърлар айтишувини ўтказишингиз мумкин. Фарзандларингиз қанчалар зукко ва ақлли! Бу сизнинг бахтингиз!

🎀5-қадам: Совғанинг катта-кичиги бўлмайди, асосийси эътибор. Бу ҳақиқат! Шунинг учун ўз қўлингиз билан ясаган, тиккан, тўқиган буюмларингиз қимматбаҳо нарсалардан аъло эканлигини яхши биласиз. Совғалар билан оила аъзоларингизни хушнуд этиш сизга ҳам хуш кайфият бағишлайди.

🎀6-қадам: Янги йил кечасининг ягона гўзалисиз! Чунки лабингиздан табассум ҳеч қачон аримайди. Бежирим соч турмаги ва эгнингиздаги ораста либос эса гўзаллигингизни яна бир карра намоён этади.

🎀7-қадам: Янги йил кириб келаётганидан дарак берувчи соат бонгини эшитдингизми? Янги йилнинг илк дақиқаларида орзу-истакларингизни хаёлингиздан ўтказинг. Уларнинг ижобатини чин дилдан хоҳланг. Хаёллар бир кун албатта моддиятга айланади.


🍃🌿🎁🎄🎍🎊🎉🎋🎁🎄🌿🍃


Sizda bu chiqmayotgan bolsa telegramingizni yangilab oling😊


Yangi yil baxtli kunlarning davomi oppoq orzu kabi yogayotgan qor❄️


Yangi yil bu aytilmagan qowiqlar biz juda sogingan qadrdon diydor.


Reaksiyaga kirishmaysizmi😊


Negadir xafa bolib ketyapman juda xuddi ozimni keraksizdek his qilyapman sizam shunday his qilganmisiz hech


Qalbingiz salomatmi
#


Yuragingiz yonib ketadimi


'
Yangi yil,
Kelaver qanday kelsang ham,
Kimlar yetdi senga, kimlar yetmadi.
Sen yangi yoʻldoshsan, sen yangi hamdam,
Yoʻqlab kelganingni oʻzi bir bayram.
Qulogʻingga bir gap aytaymi, endi,
Kechagi yoshligim ertakmi, endi...

✍Muhammad Yusuf


❄️❄️❄️qorni yoqtirasizmi❄️❄️❄️





17 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

27

obunachilar
Kanal statistikasi