Shahrisabz "Temurbeklar maktabi" H A L


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


FVV Shahrisab "Temurbeklar maktabi" HAL

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ–4375-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30 ноябрдаги 41/96/33/32/30/26/60-сонли қўшма қарори талабларини бажариш, шунингдек, ижодий фикрловчи, илмий салоҳиятли, юқори интеллектуал қобилият ва маънавий сифатларга, касбий билим ҳамда илмий ютуқларга эга бўлган, таълим жараёнида илғор технологияларни қўллаган ҳолда, иқтидорли болаларни ўқитиш ва тарбиялашга лойиқ бўлган малакали педагог ходимларни танлаб олиш мақсадида,2021 йил 15 июль куни Шаҳрисабз "Темурбеклар мактаби" ҲАЛ да Математика, Физика, Рус тили, Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик (ЧҚБТ), Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш фанларидан танлов ўтказилди. Танловнинг 1 (тест) босқичи Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Қашқадарё вилоят бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилди




Шаҳрисабз "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейида 2021-2022 ўқув йили учун ташкил этилган комиссия томонидан қабул жараёнлари бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Buyuk O'zbeklar...


ЯПОН АДОЛАТИ

Японияда ишчи- ходимларни йиллик меҳнат таътилига чиқаришда жуда қизиқ қоидага амал қилинади. Иш жойида сигарет чекувчи ва чекмайдиганлар ажратилиб олинади. Йиллик меҳнат таътили чекмайдиганларга қўшимча 6 кун ортиқча берилади. Бунинг сабаби сифатида чекувчиларнинг сигарет чекиш учун кетган вақтида уларнинг дам олишини, чекмайдиганлар эса бу пайтда ишлашлари кўрсатилган. Яъни чекмайдиганлар чекувчиларга нисбатан кўпроқ ишлашади. Мана сизга японча адолат!
Япониянинг нима сабабдан бу даражада ривожланиб кетганини билиш учун шу биргина ҳолатга назар солиш етарли.


✍🏻 Имом Содиқ (а) буюрдилар:

"Ёки олим бўл, ёки илм ўрган ёки илм аҳлини сев. Бу уч гуруҳда бўлмасанг, тўртинчи гуруҳда бўлма, акс ҳолда ҳалок бўласан”.


Бир одам қўшнисидан сўрабди:

-Сиз китоб ўқийсизми?

-Йўқ, умуман ўқимайман. Буни ёмон тарафи йўқ. Менга сезилмайди,-дебди қўшниси.
Шунда ҳалиги одам:

-Лекин, бизга сезилади!

Таъсири уч соатга етадиган лаваш ва бургернинг нархига тенг бўлган битта китоб сизга бир умр сиёсий, тарихий ва ҳаётий масалаларда фойда келтиради.


ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

Токиода, дeнгиздан оқиб кeлиб дeнгизга қуйилувчи бир дарё бор.
Бу дарё шаҳар марказида жойлашгани учун, дарёнинг икки қирғоқи одамлар сайр қиладиган болалар ўйнайдиган сўлим гўша қилиб қўйилган.
Адашмасам бундан икки йил олдин, айнан мана шу пайтлари эди. Гоҳ-гоҳида китоб ўқиш учун ўша ерга борар эдим. Бу гал ҳам бордим. Тинч, осойишта жой. Ҳар доимгидeк, японлар сайр қилиб юрибди.
Кимдир китоб ўқияпти, кимдир итини сайрга олиб чиққан, кимдир мусиқа тинглаяпти, кимдир югуриш машқларини бажараяптии, бир нeчта болалар махсус болалар майдончасида ўйнаяпти.

Болалар майдончасига яқин жойга, “скамeйка”га бориб жойлашдим. Тўсатдан, бир 3-4 ёшлар атрофидаги япон болача югураман дeб йиқилиб тушди ва болаларча бeғуборлик билан ўксиниб йиғлаяпти. Ўрнидан турмай, кимдир кeлиб кўтариб турғизиб қўйишини, эркалаб овутишини кутаётгандeк йиғлаяпти.
Бизни ўзбeк мeнталитeтимиздан, болажонлигимиздан кeлиб чиқиб қарайдиган бўлсак, бeгона бўлишидан қатъий назар овутишга ёрдамга ошиқамиз.
Балки бу бизнинг хатойимиздир.

Қисқа фурсат ичида ҳаёлимга шундай фикрлар кeлди-да, ўзимча ғудраниб, сўкингандек бўлдим. Наҳотки, жондан азиз фарзандинг йиқилиб йиғлаб ўтирибди бориб овутмасанг, хавотир олмасанг дeган маънода, нарироқда икки учта аёл кўриб пинагини ҳам бузмагани учун уларга қараб (қайси биридир боланинг онаси)
Ҳуллас, ўрнимдан турдим-у , югуриб бориб болакайни турғизиб қўйдим, кийимидаги чангларини қоқиб, овутдим. Шу пайт бир аёл биз томонга кeла бошлади. Фаҳмладимки, болани онаси. Кeлиб раҳмат айтса кeрак дeган ҳолатга тайёр турган миямга болға билан ургандай бўлди. Аёл кeлиб бақириб- бақириб мени урушиб кeтди-ку.
Нима дeйишимни, нима қилишимни билмай қолдим. Яхшилик қилганимга жавобинг шуми дeдим-у, бузилган кайфиятда ўз “скамeйка”мга бориб ўтирдим.
Бунақа кайфиятда китоб ҳам ўқиб бўлмайди, сайр ҳам қилиб бўлмайди. Қаердан ҳам, шу ишни қилдим , айбсиз айбдор бўлдимми?
Ёки хақиқатдан ҳам айбдорманми, каби бир қанча саволлар қийнаб, жаҳлим чиқиб уйга қайтаман дeб турганимда, ҳалиги аёл яна мен томонга кeла бошлади. Бу сафар миямни бошқа ҳолатга тайёр, жаҳл билан аччиқ гапириб ташлайман дeб тургандим. Аммо, ҳалиги аёл бу сафар жуда мулойимлик билан, японларга хос маданият билан гап бошлади:
- Боя бўлиб ўтган воқeа учун чин қалбимдан узр сўрайман. Жуда ҳам яхши (мeҳрибон) инсон экансиз.
-Ие, нимага ҳeчқиси йўқ.
-Сизни урушмасам ҳам бўлар эди. Аммо сизни қилган хатти-ҳаракатингиз менинг фарзандимнинг кeлажаги учун, тарбияси учун ёмон таъсир қилар эди.
- Нимага ? Мен нима ёмон иш қилдим? Ёрдам бeрдим ҳолос.
- Тўғри, сиз ёрдам қилдингиз. Аммо бир томондан катта зарар ҳам қилдингиз. Ҳозир болам йиқилиб тушиб, кимдир кeлиб турғизиб қўйсин дeб йиғлаб ётибди, мен ёки бошқа одам турғазса, у ўрганиб қолади. Келажакда ҳам бирор қийинчик бошига тушса, қоқилса, кимнидир ёрдамини кутиб яшайдиган бўлиб қолади. Ўзининг қўлидан ҳeч нарса кeлмайдиган бўлиб қолади. Сиз кeлажакда ҳам мени фарзандимни турғизиб қўяман, қийинчиликка тушса ёрдам бeраман дeсангиз, бўйнингизга олсангиз, бeмалол ёрдам қилавeринг. Қила олмайсиз-а?
Мури (имконсиз) бу нарса. Бугунги ҳолат учун узр сўрайман. Ҳайр.

-Фарзандингиз буюк инсон бўлсин. Минг бор узр.

🌱Анчадан бeри ўйлайман бу воқeани.
Кўпчилик японларнинг нима сабабдан бировдан унча-бунчага ёрдам сўрамаслигининг сабабини тушундим. Кўп сонли японлар қийинчиликда ухламасдан, ўқиб ишлаётганларини кўриб ҳайрон қоласиз. Қайсидир акаси, таниш-билишни ишга солиб бирор бир ишини ҳал қилаётганларини дeярли кўрмайсиз. Кўпчилик қисми, фарзандларининг контракт пулларини тўлашмайди. Ўзлари арубаито (соатбай иш) қилиб тўлашади. Ёки давлатдан крeдит олиб ўқишади. Ўқишни битиргандан кeйин нeча йиллар давомида ойлигидан ушлаб қолишади. ( Яхши тизим)


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сиёсатдан бошламанг!
Президентдан бошламанг!


Бир қайиқчининг кичик қайиғи бор экан. Қайиқнинг икки эшкаги бўлиб, уларнинг бирида “ният”, иккиинчи эшкакда эса “ҳаракат” деб ёзилган. Қайиққа минган одамлар бу ёзувлар сабабини сўраса, қайиқчи шундай жавоб берар экан: “Агар мен фақат “ният” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам, у ҳолда қайиқ бир жойда айланиб қолаверади. Агар фақат “ҳаракат” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам ҳам, қайиқ бир жойда айланаверади. Агар иккаласини баравар айлантирсам, шундагина қайиқ манзилга етади.

Инсон ҳам фақат ният қилса-ю, ҳаракат қилмаса, бир жойда айланган қайиқ каби манзилга етмайди. Мақсадга етиш учун аввал “ният” ва “ҳаракат” бўлиши керак”.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Нотўғри тарбиянинг касри


у америкалик спортчи, енгил атлетикачи - Джим Торп.

Суратда унинг турли хил пайпоқ ва оёқ кийимида тургани тасвирланган. Бу мода юзасидан қилинмаган. Бу воқеа 1912-йилги Олимпиада ўйинларида юз берган, ўшанда Оклахомадан бўлган америкалик индейс Джим енгил атлетика бўйича АҚШ шарафини ҳимоя қилган.

Эрталаб мусобақалар олдидан унинг оёқ кийимларини ўғирлаб кетишган. Джим ахлат бакидан икки пой оёқ кийими топади, аммо улардан бири каттароқ бўлган ва шунинг учун у қўшимча пайпоқ кийишга мажбур бўлган. Бу оёқ кийимларида ўша куни Джим иккита олтин медал соҳибига айланган.


Агар сиз ҳар бир ҳурган итга тош отиш учун тўхтатсангиз, сиз ҳеч қачон ўз мақсадингизга эриша олмайсиз.
©Уинстон Черчилль

Одамдаги асосий нарса ақл эмас, балки уни бошқарадиган нарсалар: характер, юрак ва яхши ҳис-туйғулардир.
©Ф. М. Достоевский

Бутун дунё сизга қарши тургандек туюлса, самолёт шамолга қарши кўтарилишини ёдга олинг!
©Генри Форд


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бу видеоролик 2014 йили ишланган. Ражаб Тойиб Эрдоған ҳам бу видеороликни биринчилардан бўлиб фейсбукдаги саҳифасига кўйган.
Кўришни тавсия қиламан миллат эгилмас...


ЎҚИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН 100 КИТОБ
Ҳар қандай ўқувчи ўз она тилини, миллий адабиётини, ахлоқ-одобини, тарихи, фалсафаси, географиясини пухта билиши шарт. Бундан ташқари, дунё адабиёти ва илм-фанидан ҳам хабардор бўлиши керак. Бусиз етук мутахассис ёки комил инсон бўлиш мумкин эмас.
Аслида, ўқиладиган китоблар жуда кўп. Антик давр, илк ўрта асрлар ва ўрта асрлар, Мумтоз адабиётимиз ёки замонавий ўзбек адабиёти бўйича ҳам китоблар саралаш мумкин.Тавсия қилинаётган ушбу китобларни ҳарбий-академик лицей ўқувчилари ўқиш орқали тафаккурини бойиб бориши шубҳасиз.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✍Ҳеч қачон улгурмадим деб нолиманг, нафас оляпсизми демак имконият ўз қўлингизда.


Одамлар икки хил бўлади: бири тўфондан бутун чиқса, иккинчиси косада чўкиб кетади.

Нажиб Сурур


​​Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади. Гўзал ўйла, гўзал яша.



19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

455

obunachilar
Kanal statistikasi