Тақий ад-дин Аҳмад ибн Али ал- Мақризий (1364-1445) мисрлик машҳур фақиҳ, географ ва тарихчи олим. Мамлуклар бошқаруви даврида Қоҳирада қози, муҳтасиб ва кейинчалик мударрислик фаолияти билан шуғулланган. 1408-1418 йилларда Дамашқга юборилган.
Ал-Мақризийнинг энг йирик асари “Китаб ас-сулук ли маърифати дувал ал-мулук” (Бошқарувчи сулолаларни билиш йўллари китоби) бўлиб, Айюбийлар ва мамлуклар тарихи ёритилган. Китобда Олтин Ўрда ҳақида ҳам кўплаб маълумотлар берилган.
Ал-Мақризийнинг “Дурар ал-уқуд ал-фарида фи таражими ал-аъян ал-муфида” (Машҳур шахсларнинг фойдали ҳаёти ҳақида ноёб тақинчоқлар маржонлари) асари Амир Темур ҳақида маълумотларнинг баён этилиши билан аҳамиятлидир. Муаллиф Амир Темурнинг ҳаёти ва сиёсий фаолиятини ёритиш билан бирга, Олтин Ўрда ва ундаги сиёсий ҳолатдан яхши хабардорлиги боис икки ўртадаги муносабатлар ҳамда сиёсий зиддиятларни батафсил ёритиб берган. Амир Темур учун энг мураккаб кечган ҳарбий тўқнашув Тўхтамишхон билан кечган жанглар бўлганлиги, ўғир халқаро сиёсий вазиятдан Амир Темур ҳам сиёсий, ҳам ҳарбий ғалаба билан чиқа олганлиги баён қилинади. Хитойга юриш бошланиши ва у билан боғлиқ қийинчиликлар батафсил ёритилган. Ушбу юриш давомида Амир Темур бетоб бўлишига қарамай, аскарлар шаштини туширмаслик учун ўз ҳолатини сир тутганлиги ёзилган.
Ушбу асар Амир Темурга замондош араб тарихчилари маълумотлари, улардаги воқеалар, саналар ва шахс номларини тадқиқ этишда
@temurid_museum