O'limni eslang.!


Kanal geosi va tili: Tojikiston, Tojikcha


— Ўшанда бу ҳолим бўларкин қандоқ?
— Устимга уюм-уюм тушганда тупроқ!😢
Лаззатларни кетгазувчи ўлимни эсланг!
Реклама ҳизмати: @reklamaaaa_uchun
@abusafiya97bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
Tojikiston, Tojikcha
Statistika
Postlar filtri




Ўзингизни бахтсиз санаяпсизми, шу суратга қаранг..

Муаммолар сизни исканжасига олдими гўё, шу расмга қаранг..

Пулларингиз харажатингизга етмаяптими, янги модадаги кўйлакни ололмай юрагингиз сиқиляптими, шу расмга қаранг..

Уйларингиз гўёки таъмирлари эскириб, қўшнингизни кошонаси олдида ғариб кўриняптими, кўнглингиз бундан махзунми гўё, шу расмга қаранг...

@ulimni_eslang 🤍


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Дўзах!.. Унинг бир нечта номи бор: Жаҳаннам, Жаҳийм, Сақар, Нор ва ҳоказо. Дўзах ҳозир ҳам бор. Уни Қиёмат куни ҳар битта одам ўз кўзи билан кўради.

1. Нор — араб тилидаги маъноси – олов.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

«Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига исён қилса ва Унинг чегарасидан тажовуз қилса, У зот уни абадий қолиш учун дўзахга (норга) киритадир. Ва унга хорловчи азоб бордир» (Нисо сураси, 14-оят)

2. Жаҳаннам — араб тилидаги маъноси – тагсиз, тубсиз, чуқурлик, жар.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Албатта, Аллоҳ барча мунофиқ ва кофирларнинг ҳаммасини жаҳаннамда жамлагувчидир» (Нисо сураси 140-оят)

3. Жаҳийм — араб тилидаги маъноси – чидаб бўлмас иссиқлик.

Аллоҳ таоло айтади:

«Куфр келтирганлар ва оятларимизни ёлғонга чиқарганлар — ана ўшалар дўзах (жаҳийм) эгаларидир!» (Моида сураси, 10-оят).

4. Саъийр — араб тилидаги маъноси – ловуллаб ёнаётган олов, аланга.

Аллоҳ таоло айтади:

«Албатта Аллоҳ кофирларни лаънатлади ва уларга дўзахни (саъийрни) тайёрлаб қўйди» (Аҳзоб сураси, 64-оят).

5. Сақар — араб тилидаги маъноси – куйдирадиган.

Аллоҳ таоло шундай дейди:

«Юзтубан дўзахга судраладиган кунда, жаҳаннам азобини (сақарни) татиб кўринг», (дейилур)» (Қамар сураси, 48-оят).

6. Ҳутома — араб тилидаги маъноси – чил-парчин қилувчи.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади:

«Йўқ! Албатта, у «ҳутома»га хор-зор этиб ташланур! «Ҳутома» қандоқ нарса эканини сенга нима билдирур? У Аллоҳнинг шиддатли, ўчмас оловидир. Қалбларга етиб борадигандур. (Ҳумаза сураси, 4-7-оят).

7. Лаза — Аллоҳ таоло айтади:

«Йўқ! Албатта у (жаҳаннам) кучли алангадур. Бошнинг терисини сидириб олувчидир. У чақирадир. Орқага кетган ва юз ўгирганни. Ва (молни) йиғиб, беркитганни». (Маъориж сураси, 15-18-оят),

8. Дар ал-бавар — араб тилидаги маъноси – ҳалокат чоҳи.

Аллоҳ таоло айтади:

«Аллоҳнинг неъматини куфрга алмаштирган ва қавмларини ҳалокат диёрига туширганларни кўрмадингми? Жаҳаннамга кирурлар. Бу қандоқ ҳам ёмон қароргоҳ!» (Иброҳим сураси, 28-29-оят).

Қуръони Карим инсонларга Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ зот йўқлигини англатиш ва башарият ягона Аллоҳнинг ўзига ибодат қилиб яшаши лозимлигини уқтириш мақсадида юборилган. Бу муқаддас китоб ақл эгаларига эслатма бериш ва уларни ўз ақллари ила тўғри йўлни топиб олишга йўллаш мақсадида нозил қилингандир.

Ё Роббим ўзинг бизга дўзаҳингдан паноҳ бериб афв этиб жаннатинга киритгин...

@ulimni_eslang 🤍




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Маҳзун бўлма!
Ахир Роббинг ,,Тавба қилиб олсин" деб жонингни гуноҳларинг устида олмади-ку... 😢

➡️@ulimni_eslang 🤍




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қандай қилиб Аллоҳга яқин бўлиш мумкин?

Меҳроб шаҳиди Имом Бутий роҳимаҳуллоҳ...!

P/s: Яратганга Ишқ Яратилганни севишдан бошланади...
Ва севги синиқларинг ила Роббингга ошиқ бўласан...

@ulimni_eslang 🤍


​​#ибрат.

​Очликдан ўлдирган бойлик.

Яманда содир бўлган жуда шиддатли сел оқибатида ҳамма ёқ вайронага айланди. Сел тинчигач, эски қабрлардан бири очилиб, бир аёлнинг жасади ва катта бойлик ташқарига чиқиб қолди. Қабр тошидаги ёзув бу жасад Химярий хукмдорларидан Зу Шарафнинг қизи Тожа исмли аёлга тегишли эканлигини билдирарди.

Хазрати Юсуф алайхиссалом замонида яшаган Тожанинг жасадида етти марварид гарданлик, билакларида еттитадан қимматли олтин билакузук ва бармоғида ҳам бебаҳо узуклар бор эди. Бундан ташқари, бош томонида жуда қимматбаҳо тошлар билан тўлдирилган бир тобут хазина каби порлаб турганди.
Тобутнинг олд қисмидаги лавхада ёзилган сўзлар жавохирлардан ҳам мухимроқ эди.

"Мен Зу Шарафнинг қизи Тожаман. Ўлкамизда бошланган дахшатли очарчиликка бархам бериш учун озиқ-овқат олиб келиш учун Миср молия нозири Юсуфга одам юбордим. Анча вақт ўтганига қарамай юборган одамим қайтмагач, бази кимсаларга бир қантар (50кг) кумуш бериб, қаерда бўлса ҳам бунинг эвазига бир қантар ун олиб келишларини сўрадим. Улар ҳам тополмай қуруқ қайтдилар. Ниҳоят, бир қантар олтин бериб яна бир марта одам юборсам-да, тополмаганлари учун марваридни туйиб емоқдан бошқа чора тополмадим. Бироқ у ҳам менга озуқа бўлолмагани туфайли катта бойлик ичра очликдан ўлим билан юзма-юз қолдим. Менинг бу ҳикоямни эшитганлар холимга ачинсинлар! Ажаб, дунёда мендан бошқа қайси аёл бу қадар мухташам зийнатлар ичида очликдан ўлган экан?..."

Интернетдан олинди.


@ulimni_eslang 🤍


Шунинг учун фақат Роббимиздан Ҳотимамизни гўзал қилишини ва жаннатни сўраймиз...!

Жаннат сураш дуоси: Робби ибни Ли ъинака байтан Фил жаннах!

Маъноси: Эй Роббим Ўзинг мен учун Ҳузурингда Жаннатда бир уй бино қилгин!

Эй Аллоҳим! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато эт, жаҳаннам азобидан асра!

@ulimni_eslang 🤍


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому Алайка Я Росулуллоҳ 🩷
Ассалому Алайка Я Ҳабибиллоҳ
🩷
ҚАЙТА ҚАЙТА ЭШТИБ ЙИҒЛАДИМ...😢

@ulimni_eslang 🤍


Ўлимга тайёрланган қизалоқ (ҳаётий ҳикоя😢)

Бир шифокор хикоя қилади: Менинг бир беморим бор эди. У ёшгина қиз бўлишига қарамай саратон касаллигига чалинган эди. Уни даволашга узоқ вақт давомида бор имкониятларимизни ишга солардик. Натижалар яхши бўлаётган эди. Шу ҳолда камида 5 йил яхши парвариш билан даволаниши керак эди. 4 йил вақт ўтиб, у мендан бошқа узоқ шахарга қариндошиникига бориб келишга изн сўради. Қаттиқ ялинганидан ёқ деёлмай, самалётда бориш шарти билан рози бўлдим. У эса чипта ололмай автобусда ёлга чиқибти. Автоҳалокат туфайли 6 соат совуқда қолиб кетган. Шамоллаш суяк ва бошқа аъзоларга ўтиб кетган. Уни уйига олиб келдик. Жудаям оз умри қолган эди. Керакли дориларни қабул қилиб ётар эди мен ҳар куни ундан хабар олар эдим. Ҳатто гапира олмай қолганди, аранг бўғинларни чиқарарди. Раҳмим келиб унга билдирмай йиғлаб олардим. Бир куни у "...мен ..сиз ..дан хафа ..ман" деди. Мен нега деб сўрадим. "менга исломни ўргатмапсиз" деган маънода аранг сўзлади. Ўзимни айбдор хис қилдим. Айтдимки, буни чин қалбдан ўрганиш керакда. У "ўргатинг" деди. Шундан бошлаб билганимча бир чекадан иймон ва ислом тушунчаларини ўргата бошладим. Бир куни айтдики: - Мен ўлим вақтида нима дейишим керак? Мен айтдим, сенга шаходат калимаси қийинлик қилади, "Аллоҳ, Муҳаммад" десанг етарли. Шундай қилсам жаннатга кираманми? Ҳа албатта деб жавоб бердим. Бир куни унга қараб турадиган аёл телефон қилиб, одатий уйқи дорисини ичмаётганидан шикоят қилди. Тезда уйига бориб нега бундай қилдинг дедим ва жавоб эшитиб кўзим ёшланди: - ухлаётган вақтимда ўлим келиб қолса "Аллоҳ Муҳаммад" деёлмай қоламанку... Сўнги кунлари эди... Менга айтган охирги саволида, Азроил қанақа кўринишда бўлади деди. Қўрқмагин у бир фаришта, сенга чиройли суратда кўринади, деб жавоб бердим. Эртасига шошиб уйига келдим, афсуски кеч қолибман... Видолашиш насиб этмади. Кўзим ёшланди, аммо бир аёл олдимга келиб унинг қандай вафот этганини айтиб берганида, ундан қаттиқроқ ва узоқ йиғладим.. Аёл айтдики: - мўжиза рўй берди. У бирдан ўрнидан туриб тахорат қилди. Бизнинг вой войларимизга қарамасдан, жойнамоз солиб 2 ракат намоз ўқиб кейин жойига ётди. Вафот этишдан аввал бизга шундай деди: - Доктор келса айтиб қўйинглар, Азроил у айтгандан ҳам гўзалроқ экан...

@ulimni_eslang 🤍


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
💾назм
Мен ўзимдан кечолмасман
Чунки менинг ичимдасан..
Ичимдаги қиёматим,
Саодатга элтармикан...!

➡️@ulimni_eslang🤍


Аллоҳим раҳмати ила барчамизга сўроқ-жавобларсиз ўз жаннатига киришлик неъматини берсин..
Пайғамбаримиз Муҳаммад
▫️, бошқа пайғамбарлар ва саҳобалар билан бирга бўлишликни ва улар қаторида бизга ҳам ўз Жамолини кўришликни барчамизга насиб қилсин илоҳим🤲
Амийн деб қўйинг..


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жаннатда инсон зерикмайдими?

Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ

@ulimni_eslang🧭


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
50 йил инсонларни Бомдод намозига чорлаб Меҳробда вафот этган отахон жудаям ибратли воқеа...😢

🌟Шайҳ Алижон Қори Ҳафизаҳуллоҳ..


П/с: АЛЛОҲ таоло Жаннатни СИЗУ Менга насиб этсин. Агар ЖАННАТда мени топмасаларингиз, Роббимдан қаерда қолди бу қиз доим бизга сени еслатиб турар еди деб сўранглар илтимос..! 😊

@ulimni_eslang 🤍

13k 1 213 133

#БИЛАСИЗМИ

КИЙИНИШГА ДОИР УМУМИЙ ҲУКМЛАР...

• Либос учун ишлатилган мато ипакка ўхшаб, шариатда ҳаром қилинмаган бўлса, ҳалолдир (фақат аёллар учун).

• Гўшти ҳалол ҳайвонларнинг жуни, қили ва момиғидан қилинган кийимлар покдир. Унинг тирик ёки ўлик ҳайвондан олинганининг фарқи йўқ.

• Жумҳур фуқаҳолар: “Йиртқич ҳайвонларнинг терисини ошлаб, кийим қилса, жоиздир”, дейишган.

• Модомики, ҳаром нарсадан бўлмаса, чиройли кийимларни кийиш мубоҳдир.

• Жума, ийд (ҳайит) ва одамлар жамланадиган йиғинлар учун манманлик ва кибрдан узоқ бўлган ҳолда ясаниш мустаҳабдир.

• Ким имкони бўлатуриб, мазкур ясанишни қасддан тарк этса, хато қилган бўлади.

• Оқ рангли кийим мустаҳабдир.

• Қип-қизил рангли кийим эркакларга макруҳдир.

• Қора рангли кийим жоиздир (мумкин).

• Яшил рангли кийим, жаннат аҳлининг кийими бўлгани учун, мустаҳабдир.

• Турли рангли чизиқлардан иборат матодан бўлган кийим жоиздир.

• Хоч (крест) сурати бор кийим кийиш ҳам мақбул эмас.

• Жонсиз, тирик бўлмаган нарсалар сурати бўлса, зарари йўқ.

• Бадани кўринадиган, рангини билдирадиган даражада шаффоф кийим кийиш жоиз эмас.

Имом Байҳақий Алқамадан қилган ривоятда айтилишича, Ҳафса бинти Абдурраҳмон Ойша розияллоҳу анҳонинг олдиларига шаффоф рўмол ўраб кирганида, қалин рўмол ўратиб қўйганлари айтилади.

• Одамларнинг одатига хилоф кийим ҳам макруҳдир.

Одатда бу каби кийимлар шуҳрат учун кийилади.

Бундай кийим кийганларни бошқалар ғийбат қилади ва гуноҳларига у ҳам шерик бўлади.

• Абулфараж қуйидагиларни айтади: “Ўтган солиҳлар ўртача кийим кийишар эди.

Жуда юқорисини ҳам эмас, жуда пастини ҳам эмас.

Кийимнинг яхшисини жума, икки ҳайит ва биродарлар билан учрашувга ихтиёр қилишар эди.

Уларнинг одати бўйича, яхши кийим танлаш қабиҳ эмас эди”.

• Ҳанафий ва Шофиъий мазҳаблари уламолари: “илмли кишиларнинг кийими жуда яхши бўлиши мандубдир”, дейишган.

Шу билан бирга, улар кенг ва кўзга ташланадиган кийимларни кийишлари лозим.

Бу билан илмнинг мақоми зоҳир бўлади.

Одамлар уларни дарҳол таниб, саволларини беришади.

@ulimni_eslang 🤍




Бугун саловат айтдингизми?
So‘rovnoma
  •   Аллоҳумма солли аъла Саййидина Муҳаммадин ва аъла алиҳи асҳабиҳи ажмаъин
  •   Аллоҳумма солли аъла Саййидина Муҳаммадин ва аъла алиҳи асҳабиҳи ажмаъин
  •   Аллоҳумма солли аъла Саййидина Муҳаммадин ва аъла алиҳи асҳабиҳи ажмаъин
  •   Аллоҳумма солли аъла Саййидина Муҳаммадин ва аъла алиҳи асҳабиҳи ажмаъин
  •   Аллоҳумма солли аъла Саййидина Муҳаммадин ва аъла алиҳи асҳабиҳи ажмаъин
  •   Аллоҳумма солли аъла Саййидина Муҳаммадин ва аъла алиҳи асҳабиҳи ажмаъин
  •   Аллоҳумма солли аъла Саййидина Муҳаммадин ва аъла алиҳи асҳабиҳи ажмаъин
489 ta ovoz


بسم الله الرحمن الرحيم💾

Жаннатда бир уй қурайлик иймондан бўлсин
Деворлари мустаҳкам Исломдан бўлсин..
Меҳмонимиз Пайғамбар
сиддиқлар бўлсин,
Азизлар Жума айёмингиз муборак бўлсин...

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.
Азизлар бугун Жумъа илоҳий муждалар куни барчага хайрли ва хузурли бўлсин!

Дуолар ижобати ила
Нима бўлишидан қатъий назар,
Энг яхши кунимизни ҳам,
Оддий кунимизни ҳам,
Хатто энг ёмон кунимизни ҳам қуёши ботади.

Аллоҳга дуо қилиб қоламизки, бизларга эртанги қуёш чиқишини ҳам кўришни насиб айласин!

Aзизлар! Қўлимиз ДУОДА,
Қалбимиз ИЙМОНДА,Тилагимиз АЗОНДА, Уйларимиз ҚУРЪОНДА,
Юрагимиз ИСЛОМДА, Бошимиз САЖДАДА, Ниятимиз УМРАДА,
Зиёратимиз МАККАДА,
Саловатларимиз МАДИНАДА,
Охиратимиз ЖАННАТДА
бўлсин!
ИН ШАА АЛЛОҲ. АМИЙН...

Жаннатда бир ошиёнингиз бўлсин...
☕️

©️Бинту_Исламингиз
💚

@ulimni_eslang 🤍


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Умр бўйи нималарнидир истаб яшайсан...
Биламан... қалбингнинг туб-тубида етишмаётган нимадир бор...
Сени маҳзун этадиган, эсласанг чарчатадиган, ўйласанг хавотирлантирадиган нимадир...
Эй қалб... ишон, бу бўшлиқлар тўлмайди! Асло! Буни фақатгина Роббинг ила тўлдира оласан! Қалбингнинг энг тўрида, олийсида Роббинг турмас экан, қалбинг қайта-қайта синади... сени ҳеч ким тушунмайди, маҳзунликлар аро қоласан...
Умидинг Аллоҳ бўлсин,
Ишончинг Аллоҳ бўлсин,
Дўстинг Аллоҳ бўлсин,
Суянчинг Аллоҳ бўлсин,
Не истасанг, иста, истаклар устида Истак бордир. Истагинг Аллоҳ экан, икки дунёда ҳам ютқазмайсан! Кимдан келиб, Кимга кетишингни унутиб қўймадингми?!

《Албатта, биз Аллоҳникимиз, Ва яна Унга қайтажакмиз》 Бақара 156...

©️Умму_Иброҳим..


@ulimni_eslang 🤍

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.