بسم الله الرحمن الرحيم💾
Пойингда олтиндан бўлса-да гилам,
Эй банда, Худога ёлвор ва тилан!
Келишиб бўлмайди Азроил билан
Эртага не бўлар – билмайди ҳеч ким!
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу..!
Аллоҳим! Денгизларингни дуру маржон билан зийнатлаганингдек, қалбларимизни тақво, иймон ила зийнатлаб, афв ва мағфират билан икром қил!
Аллоҳим, Ўзинг марҳаматлисан, Ўзинг раҳмати улуғ Роббимсан, Ўзинг сабрлисан, Ўзинг энг яхши ҳомийсан!
Ёмғир ёғяпти. Гуноҳлар урчиб ётган заминни, қадим ва кўхна қамоқхона, зиндонни, Ўзинг Одам Атони сургун этган жойни яна раҳмат сувларинг билан суғоряпсан, поклаяпсан...
Дунёни сенинг Раҳматинг, гуноҳдан маъсум гўдакларнинг ризқи, олимлар-у солиҳ бандаларингнинг дуоси ушлаб турибди.
Минглаб, миллионлаб, ададсиз фаришталаринг кафтида ерга тушаётган ёмғирга қараб туриб дуо қиламан: Роббим, хатоларимиз ва гуноҳларимизни кечир!
Гоҳи билиб қилдик, гоҳи билмасдан... Гоҳи жаҳлга берилиб, гоҳи тоқатсизликдан... Гоҳи манманликка берилиб, гоҳи Шайтоннинг йўриғига юриб...
Ҳар на гуноҳимиз бўлса кечир, ёмғирни ичимизга ёғдиргин, илоҳим! Ичимиз ҳам кўхна зиндон, ер деб аталмиш зиндонга отамиз Одам бадарға этилган бўлса, биз Сен ато этган покиза руҳни ичимиздаги зиндонга кўмдик. Уни минг битта гуноҳимиз билан забун ҳолатга солдик.
Аллоҳим, майдадир, каттадир барча гуноҳларимга истиғфор айтаман. Тавбамни қабул эт! Маъсиятларимни қор сувида, ёмғир сувида юв, мени покиза ҳолимга қайтар!
Чўмилган фарзандга тоза кийим кийдирадилар, тоза уст-бош берадилар, ҳатто ғусл қилдирилган ўликка ҳам янги кафанлик насиб этади. Аллоҳим покланган вужудимга янги кўйлак, янги Ҳаёт бер ва ҳаргиз менинг ичимга эски зиндонни жойлаштирма!
Сенга покиза ҳолимда йўлиқишни истайман...
Бошланган кунингиз хайрли бўлсин амал дафтарингизга яхшиликлар ёзилсин...
@ulimni_eslang 🤍