Тентакдан тентакча мотивация.
Орзунинг нархи.
Бу ҳикоя сиздан ақл билан ўйлашни талаб қилади.
🚪Биз яшайдиган дунё кираверишида бир дўкон бор экан. Бу дўконда ҳар нарсани сотиб олиш мумкин, яхта, қаср, ҳокимият, компаниялар, бола, эр, хотин, ғалаба, машиналар, футбол клублари, хуллас ҳаёт ва ўлимдан бошқа ҳар нарса. (Ҳаёт ва ўлим билан бошқа галактикадаги бош офис шуғулланар экан).
💰Ҳар бир дўконга келган харидор, дастлаб ўз орзуларининг нархини билиб олар экан, масалан, ёқтирган ишнинг нархи стабил ойликдан воз кечиш, қийинчиликларга тайёр туриш, фақат ўзигагина ишониш, ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтиш каби нарсалар билан баҳоланган экан.
🗿Масалан, ҳокимият қимматроқ нархда экан, бунинг учун ўз принципларидан воз кечиш, ҳар нарсага рационал ечим топиш, омма билан ишлаш, оилага вақт ажратмаслик, болалар тарбиясидан воз кечиш, баъзан шайтон билан дўстлашиш каби нарсалар билан тўлов қилинар экан.
👩❤️👨 Баъзи нархлар жуда ғалати экан, масалан, турмушга чиқиш деярли текин экан, лекин бахтли ҳаёт учун шахсий масъулият, бор нарсадан, ҳозирги ҳаётдан завқланиш, одамлар нима дейди деган хаёллардан воз кечиш, баъзи дўстлар, танишлардан воз кечиш, фақат ўзингни ўйлаш одатларини ташлаш деган нарсалар орқали тўлов амалга оширилар экан.
🤦🏻Дўконга келган ҳамма ҳам орзулари учун нарх тўлашга қодир эмас экан, баъзилар нархни эшитиши билан орқага қараб чиқиб кетар экан. Баъзилар орзулари қаршисида узоқ ўйга толишар экан, яна қаердан орзуларим учун манба топсам экан деб ўйлашар экан. Дўконга келганлар баланд нарх-навони кўриб дўкон эгасига шикоят қилишар экан, нархни туширишни, қачон чегирмалар бўлишини сўрашар экан.
😯 Лекин шундайлар ҳам бор эканки, улар биттада келиб орзулари учун айтилган нархни тўлаб чиройли гул қоғозга ўралган орзуларини олиб кетишар экан. Шунда ҳамманинг оғзи очилиб қолар экан, бир-бири билан ғийбат қилиб, бу унга осон бўлди, дўкончи бунинг таниши экан, шунга текинга олиб кетди деган гапларни қилишар экан.
👎 Дўкончидан доим нархларни тушуришни сўрашар экан, шунда харидорлар кўпаяди деб уни эритмоқчи бўлишар экан. Лекин дўкончи доимо нархни кўтарса кўтарар эканки, асло тушириш ҳақида ўйламас экан.
⁉️Дўкончидан, одамлар орзуларни сотиб олмай қўйишса, банкрот бўлишдан қўрқмайсанми, деб сўрашар экан. У эса йўқ, ҳар замонда ўз ҳаётини яхши томонга ўзгартиришни хоҳловчилар, ўзига ишониб орзулари учун айтилган нархни тўлашга қодир бўлган, ҳар қанча қийин бўлмасин орзулари учун қўйилган нархни тийинигача тўлай оладиган мардлар топилади, деб жавоб берган экан.
P.S. Дўкон эшикларида эса “Агар сенинг орзуларинг ҳали руёбга чиқмаган бўлса, демак унинг пули ҳали тўланмаган” деган ёзувлар битилган эди.
@unutsamEslat_hayot