UYG'UN G'AFUROV | TII Rektori


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Imom Buxoriy nomidagi Toshkent islom instituti rektori UYG'UN G'AFUROVning telegram kanaliga xush kelibsiz!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.


🗣Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

💬Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.

Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.

Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.

Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...

⚡️ БАТАФСИЛ

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Йил_якунлари

Ёши улуғ, фидойи ўқитувчи ва ходимлар доимо эътиборда!

• 2024 йил якунларига бағишланган йиғилишда, Тошкент ислом институтида узоқ йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган бир қатор ўқитувчи ва ходимлар тақдирландилар.

• Тиллар кафедраси катта ўқитувчиси Ибодулла Аҳраров, ошпаз Абдуғани Маннапов, ҳамшира Нодира Ниғманова қутлуғ ёшни қаршилагани учун, Ижтимоий фанлар кафедраси мудири Абдумалик Эгамов, Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ўқитувчиси Аллаберган Аллаберганов ва хўжалик бўлими ходимаси Барно Мўминова йил давомидаги фидойи хизматлари учун раҳбарият, Касаба уюшмаси қўмитаси ва Вақф хайрия жамоат фонди томонидан эсдалик совғалари билан мукофотландилар.

Ёши улуғ, ногиронлиги бор жамоа аъзолари Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Вақф фонди ва институти раҳбариятининг доимий эътиборида. Уларнинг эҳтиёжлари инобатга олиниб, доимий равишда моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади.

•Бундай эътибор ва ғамхўрлик жамоа ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлайди.

👉 @uygun_gafurov


#Йил_якунлари

🗓 Йил якунлари: Хайрли ишлар келгуси йилда ҳам бардавом бўлсин!

• Тошкент ислом институтида 2024 йил якунларига бағишланган йиллик йиғилиш ўтказилди. Йиғилишга институт ректори Уйғун Ғафуров раислик қилди. Унда амалга оширилган ишлар сарҳисоби, эришилган ютуқлар ҳамда келгуси режалар муҳокама қилинди.

🗂 Йиғилишда проректорлар, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар иштирок этишди. Мажлис давомида ўқув жараёнларини самарали ташкил этиш, ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлашда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг доимий кўмаги ҳамда Вақф хайрия жамоат фондининг ёрдами алоҳида эътироф этилди. Устозлар ҳам институт фаолияти ва хайрли ишлар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

⚡️Йиғилиш сўнгида, ректор Уйғун Ғафуров бошчилигида Тошкент ислом институти жамоасининг ҳамжиҳатликда, шижоат билан баркамол авлодни тарбиялаш йўлидаги саъй-ҳаракатларига Аллоҳ таолодан барака сўраб, дуойи хайрлар қилинди.

👉 @uygun_gafurov

Instagram | Facebook | Telegram


#Жума

🎉 Жума муборак!

👉 @uygun_gafurov

Instagram | Facebook | Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#shorts #reels #Малака_ошириш #Қишки_таътил

▪️Малака ошириш: ўқув семинарлари

Бизни кузатиб боринг!🔻

👉 Instagram 👈
👉 Youtube 👈

👉 @uygun_gafurov

Instagram | Facebook | Telegram


#Малака_ошириш #Қишки_таътил

📚 Тошкент ислом институтида қишки таътил даврида ўқув семинарлари бошланди

🗓 2024 йил 25 декабрдан 2025 йил 08 январга қадар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида профессор-ўқитувчилар учун ўқув семинарлари ташкил этилди.

📍Мавзу:
“Ўқув жараёнига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, замонавий педагогик технологиялар ва методологиялар ҳамда ихтисослик фанлари”.

🎓 Семинарнинг асосий мақсади профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, янги педагогик технологиялар ва методологиялар бўйича билимларини бойитиш, шунингдек, ихтисослик фанлари бўйича ўқув жараёнларини янада самарали ташкил этишдир.

📖 Илк дарсни институт ректори Уйғун Ғафуров бошлаб бериб, ўқув жараёнини самарали ташкил этиш бўйича ўз фикр ва тавсиялари билан ўртоқлашди.

👉 @uygun_gafurov

Instagram | Facebook | Telegram


#Очиқ_мулоқот #Қишки_таътил #Фаол_талабалар

📌 Таътил олди тадбирлар

📍 Жорий йилнинг 24 декабрь куни Тошкент ислом институтида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Тадбирда институт ректори Уйғун домла Ғафуров талаба-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

💡 Шунингдек, институт раҳбарияти томонидан фаол ва намунавий талабалар алоҳида эътироф этилди. Дарслардаги фаоллиги, ажойиб хулқи ва маънавий-маърифий тадбирлардаги иштироки учун 12 нафар талаба-қизнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.

❄️ Қишки таътил олдидан талаба-қизларга:
• Бўш вақтдан унумли фойдаланиш;
• Китоб ўқиш ва шахсий салоҳиятни ривожлантириш;
• Оила даврасида кўпроқ вақт ўтказиш бўйича муҳим тавсиялар берилди.

✨ Тадбир талабалар учун маънавий руҳлантириш манбаи бўлиб, уларнинг таътилдан кейинги ўқишларига тайёргарлигини янада кучайтиради.

👉 @uygun_gafurov

Instagram | Facebook | Telegram


#Қишки_таътил

📚 Қишки таътилни сермазмун ўтказинг!

• Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров қишки таътил олдидан талабалар билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида уларга таътилни мазмунли ўтказиш ҳамда бўш вақтдан унумли фойдаланиш бўйича муҳим тавсиялар берилди.

🔹 Узоқ ҳудудларга турли транспорт воситаларида йўлга чиқадиган талабалар йўл ҳаракати қоидалари ва бошқа хавфсизлик талабларига риоя қилиши, қизиқарли китоблар ўқиш, кўпроқ оила даврасида бўлиш, яқинлар билан мулоқот қилиш каби масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

• Учрашув якунида ректор Уйғун Ғафуров институтнинг фаол талабалари ва уларнинг ота-оналарига миннатдорлик билдириб, эътибор ва меҳнатлари учун ташаккурномалар топширди. Фарзандларнинг ютуқлари оилавий тарбиянинг самараси эканини алоҳида қайд этди.

❄️ Қишки таътил – бу нафақат дам олиш, балки шахсий ривожланиш учун ҳам ажойиб имконият. Барча талабаларимизга хавфсиз, мазмунли ва фойдали таътил тилаймиз!

👉 @uygun_gafurov

Instagram | Facebook | Telegram



9 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.