Хабарингиз бўлса, каналимизда
республика даражасидаги ташкилотларнинг энг фаол ахборот хизматини аниқлашга қаратилган сўров ўтказган эдик. Натижасини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Дарҳақиқат,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ахборот соҳасидаги тезкорлиги ва очиқлиги таҳсинга сазовор (сўровномада 21 фоиз овоз). Ташкилотнинг нафақат веб-сайти, балки ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳам сифатли ва фойдали контент билан бойитиб борилаётгани, албатта қувонарли. Биринчи навбатда ёшлар учун!
Охирги 2-3 йил давомида
Давлат Солиқ қўмитасининг ахборот хизмати (сўровномада 21 фоиз овоз) тезкор ва сифатли ҳамда аҳоли, хусусан солиқ тўловчилар учун фойдали маълумотларни тарқатиш борасидаги фаолликни сақлаб келмоқда.
Шулар қаторида
Адлия вазирлигини эътироф этган бўлардим (сўровномада 21 фоиз овоз). Вазирликнинг креатив ва замонавий фикрловчи инсонлардан таркиб топган ахборот хизмати нафақат ташкилот фаолиятининг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлашда, балки аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида ҳам ижобий таассурот қолдирмоқда.
Албатта бу сўровномани канал талқинига кўра деб тушунасиз деган умиддамиз.👉Bayonoff