‼️Иннаа лиллааҳи ва Иннаа илайҳи роожиуун.
Бир куни Исо (алайҳиссалом) бир қўйнинг қулоғига эгилиб, пичирлаб нимадир дедилар. Кунлар ўтиши билан ҳалиги қўй озиб, мадорсизланиб, заифлаша бошлабди.
Буни кузатиб юрган одамлар ҳайрон бўлиб, Пайғамбарнинг олдига келиб:
- Ҳазрат, сиз бу қўйнинг қулоғига нима дегансиз, у бутунлай хароб бўлиб кетяпти? - деб сўрабдилар. Шунда Исо (алайҳиссалом):
- Ҳар куни сизларга айтадиганимни бир мартагина унга ҳам айтиб кўрдим, - деб жавоб берибдилар.
Бу жавобдан янада таажжубга тушган оломон:
- Нима дедингиз, эй Аллоҳнинг элчиси? - деб қизиқиб яна сўрабдилар.
- Ўласан...! Ўлим ҳақ...! деб айтдим холос. У буни тушунди, лекин сизлар ҳали ҳам тушунмаяпсизлар, - деб жавоб берибдилар.
"Хикматлар хазинаси" рисоласидан.
@hakim_uz