Yashil tulpor | Elektromobillar


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Elektromobillar, eng zamonaviy yangi texnologiyalar, ekologik trendlar haqida sara ma’lumotlar va yangiliklar shu yerda
Reklama va boshqa takliflar uchun
@yashil_admin_bot ga yozing

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Tesla автопилотининг имкониятлари

Видеоларда унинг блокланган чорраҳада бурилиши ва махсус транспорт воситаларига йўл беришини кўришимиз мумкин.

@yashiltulpor


Монополия томон навбатдаги юриш: электромобиллар нархи яна ошиши кутилмоқда

Электромобиллар бозорида монополия яратаётган масъул ташкилотлар хусусий тадбиркорлар олиб кирадиган машиналар учун яна бир янги тартибни жорий қилишмоқда.

Эндиликда электромобилларни ўз номига олиб кирмоқчи бўлганлар ёки расмий дилер бўлмаган хусусий тадбиркорлар мувофиқлик сертификати олиш жараёнида машинанинг электромагнит мослашувчанлиги (Electromagnetic compatibility, EMC) бўйича ҳам текширувдан ўтказишига тўғри келади. Электромагнит мослашувчанлик — бу автомобилларнинг электромагнит муҳитида мақбул тарзда ишлаш қобилияти. Бу тушунча электр энергиясининг кераксиз электромагнит тўлқинларини ишлаб чиқариш, тарқатиш ва қабул қилишни чегаралаш орқали уларнинг бошқа қурилмаларга таъсирини камайтиришга қаратилган. EMC’нинг асосий мақсади турли қурилмаларнинг умумий электромагнит муҳитда тўғри ишлашига эришишдан иборат.

Yashil Tulpor манбалари берган хабарга кўра, бу текширув учун ҳам алоҳида тўлов жорий қилинади. Бунинг оқибатида электромобилни Ўзбекистонда расмий рўйхатдан ўтказишнинг умумий харажати яна ошади. Вазиятдан хабардорлар бу тахминан 400-500 долларгача эквивалентдаги сумма бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

Олдинроқ, биз электромобил батареялари учун утилизация йиғими жорий қилинаётгани ҳақида хабар бергандик.

@yashiltulpor


Ўзбекистонда электромобил аккумуляторлари учун утилизация йиғими жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда 2025 йилдан электромобиллар аккумуляторлари учун утилизация йиғими жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда 28 октябр куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда вазир ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров маълум қилган.

Тўловни тайёр маҳсулотларни импорт қилувчилардан ёки маҳаллий аккумулятор ишлаб чиқарувчилардан ундириш режалаштирилган.

@yashiltulpor


27 октябрь куни Xpeng Aeroth учар электромобиллар заводининг қурилишига старт берил. У ерда йилига 10 000 учар автомобил ишлаб чиқарилади.

Завод майдони 180 000 квадрат метрдан иборат бўлади. Ноябр ойида бўлиб ўтадиган тақдимотдан сўнг учар машиналарга олдиндан буюртмалар қабул қилиш бошланади.

@yashiltulpor


Mercedes-Benz Group AG'нинг 2024 йил учинчи чорагидаги соф даромадлари икки баравардан кўпроққа қисқарган

Бунга автомобиллар савдосининг пасайиши ва электромобилларга бўлган талабнинг ўсиши асосий сабаб сифатида келтирилмоқда.

Ўзгарувчан нарх сиёсати ва қимматбаҳо машиналарга бўлган талабнинг кескин тушиши натижасида автомобил бозоридаги рентабеллик 12,4% дан 4,7%гача пасайган. Компаниянинг жами дароми ҳам 7%га камайиб, 34,53 миллиард еврони ташкил қилган.

@yashiltulpor


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистонда ягона электромобил «гелик»

Тахминий нархи 275 минг доллар бўлган «Mercedes-Benz G-class 580 EQ» илк марта Тошкентга олиб келинди.

@yashiltulpor


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Энди сиз кўрмаган ҳеч нарса қолмади

@yashiltulpor


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Tesla пиёдани қутқариш учун ўзини бошқа машинага урди

Вазият Руминияда содир бўлган: йўловчи кутилмаганда мувозанатни йўқотиб, тўғри машина ўтаётган йўлга йиқилиб тушди. Автопилотда бўлган Tesla бир сония ичида қарор қабул қилиб ўзини қарама-қарши йўлдаги Audiга урди.

@yashiltulpor


Расмий дилердан кутилмаган бурилиш

BYD Yuan Up модели расмий дилерда хусусий тадбиркорлар олиб келиб сотадиган нарх билан деярли бир хил қийматда сотувга чиқадиган бўлди.

20 800 доллар.

Қанийди Song Plus, E2 моделлари ҳам шунақа рақобатбардош нархда бўлса эди.

UPD. Инсайдерларга кўра, Хитойдаги версия билан таққослаганда «ўзбекча юанда» Head-up дисплей ва круиз назорат йўқ экан. Бундан ташқари карнайлар сони ҳам 8тамас 6та бўлади. Йўл белгиларини аниқлаш ва қўшимча электрон ёрдамчи тизимлар ҳам ишламайди.

@yashiltulpor

2.7k 0 55 17 39

Voyah тўлиқ электромобил бўлган илк кроссовери Courage моделини тақдим этди

13 октябрь куни тўлиқ электрда ҳаракатланувчи Voyah Courage автомобили расман сотувга чиқади. Автомобилни 179 900–236 900 юан (25 500–33 500 доллар) нарх оралиғида харид қилиш мумкин.

Автомобил ўлчамлари — 4725/1900/1636 мм, ғилдирак ўқлари оралиғи 2900 мм.ни ташкил қилади.

Автомобил тўрт хил комплектацияда тақдим этилади. 400 В платформасида иккита:

RWD 215 кВт қувватга эга (288 о.к.) мотор, 77 кВтс сиғимга эга темир фосфат батарея, 625 км масофа захираси;
AWD 480 кВт қувватга эга (644 о.к.) мотор, 77 кВтс сиғимга эга темир фосфат батарея, 570 км масофа захираси.

800 В платформасидаги комплектация:

RWD 230 кВт қувватга эга (308 о.к.) мотор, учта ионлик икки хил батарея 79 кВтс ва 109 кВтс, масофа захираси мос равишда 650 км ва 901 км. соответственно.

@yashiltulpor


Илон Маск ҳайдовчисиз бошқариладиган келажак автомобили — роботаксиларни намойиш қилди.

Tesla 2026 йилдан бошлаб ишлаб чиқаришни режалаштираётган бу каби автомобилларда рул ҳам ва педал ҳам бўлмайди. Нархи АҚШ бозорида 30 минг доллардан сотувга чиқарилиши айтилмоқда.

Тақдимот давомида Илон Маск шунингдек, 20 кишини олиб юриши мумкин бўлган робофургонни ҳам намойиш этди.

Бундан ташқари Маск инсонни эслатувчи Оптимус роботларини ҳам тақдим қилди. Робот юриши, дўконга чиқиб келиши, болаларга қараб туриши ва хўжайинининг барча айтганларини (масалан бошқа бировни калтаклаши) қилиши мумкин.

Маскнинг сўзларига кўра, роботлар нархи 20 000 дан 30 000 долларгача бўлади, аммо унинг қачондан оммавий ишлаб чиқариш бошланиши ҳали маълум эмас.

@yashiltulpor


Расмий дилерларда аҳвол шу даражага бориб етганки, Хитойдан олиб келиб арзон сотаётган тадбиркорларни нарх билан синдириш ўрнига турли телеграм каналлар орқали кулгили буюртма материаллар тарқатишмоқда.

Жумладан мана шундай видеолардан бири остида машина нархи 70 минг доллар деб кўрсатилган. Аслида эса бу ўз вақтида рақобат туфайли нархи 26 минг долларгача тушган, ҳозир кўплаб чекловлар сабаб нархи ошган, аммо шунда ҳам 30 минг доллардан арзонроққа сотилаётган BYD Song Plus автомобили эканини кўриш мумкин.

Шу каби ёлғон, кулгили хабарлар тарқатиш ўрнига, балки нарх орқали хусусий тадбиркорларни ҳақиқий рақобатда ютиб чиқишса бўлмасмикан а?

@yashiltulpor


BYD энди Тожикистонда ҳам расмий дилер орқали сотилади

BYD қўшниларимизда 4 моделни сотувга қўйган— Pro DM-i ва Chazor DM-i гибрид машиналари ва шунингдек, Song Plus EV ва E2 электромобиллари.

Бу хабарни Айсел божхона омборида реэкспорт орқали Тожикистонга электромобил сотадиган танишларингизга юбориб қўйинг.

@yashiltulpor


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тармоқда Li L9 автомобили турган жойида ёниб кетгани акс этган видео тарқалди.

@yashiltulpor


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жаҳонгир Отажонов Zeekr X автомобилини 195 км/соат тезликка чиқарибди ва бу видеони ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига қўйиб мақтанибди.

@yashiltulpor


Эҳтиёт бўлинг электромобилингиз ёниб кетиши мумкин! BYD ёниб кетиши хавфи туфайли 100мингта автомобилларини қайтариб олмоқда

BYD компанияси ёниб кетиш хавфи бўлган Yuan Plus ва Dolphin автомобилларининг 96 714тасини қайтариб олишга қарор қилди.

Жумладан, 2023 йил 4 февралдан 2023 йил 26 декабрга ишлаб чиқарилган 87 762 та Dolphin ва Yuan Plus;
2022 йил 2 ноябрдан 2023 йил 19 июнга қадар ишлаб чиқарилган 8 952 дона Yuan Plus электромобилларини қайтариб олиш бўйича мижозларга ариза юборилган.

Муаммо BYD электромобилларининг рул колонкаси электрокучайтиргичида келиб чиққан. Муаммо шундаки, қурилма қопқоғи ёпилганда контроллер платасидаги конденсаторларга халал бериши мумкин, бу эса микро ёриқларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Бу ёриқлар машинанинг ҳаракати жараёнида зўрайиб, қисқа туташувларга, қизиб кетишга ва оқибатга ёнғинга олиб келиши мумкин. Бу муаммони ҳал қилиш учун BYD дилерлари контроллерларга изоляцион жойламаларни бепул ўрнатиб беришади.

Энди тасаввур қилингчи, шу даврда ишлаб чиқарилган қанча Yuan Plus ёки Dolphin Ўзбекистонга келган? Уларни ҳам қайтаришни имкони бўлармикан?

@yashiltulpor

3k 10 53 5 18
16 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.