Монополия мавзусида шов-шув кўтарган псевдоблогерларнинг чиқишлари ҳақида пост
Миллиондан ошиқ аудиторияга эга бўлган ушбу блогерлар тахминан қуйидагича аргументни олдинга суришяпти:
Бу азалдан протекционизмни қўллаб қувватлаш учун ишлатилган сафсата гаплар ҳеч қандай иқтисодий мантиққа эга эмас, албатта. Лекин, келинг, қуйидаги ўзбек медиасида машҳур бўлган иккита иқтисодий мифга барҳам берсак.
Биринчи миф: Импорт ҳажмининг экспорт ҳажмига нисбатан ошиб кетиши хорижий валютани чиқиб кетишига олиб келиб, ҳаммамизни камбағаллаштиради.
Жавоб: Хорижий валюта — мамлакатларнинг бойлик манбаси эмас, шунинг учун уни йиғиб ўтириш иқтисодий ривожланишга олиб келмайди.
Қуйидаги суратда Жаҳон Банкининг 1960-2022 йиллардаги бутун дунё мамлакатларининг маълумотлари асосида тузилган график акс этган. Кўришингиз мумкин-ки, иқтисодий ўсиш билан савдо баланси орасидаги муносабат деярли мавжуд эмас (корреляция коеффициенти бор йўғи 0.04га тенг). Яъни, мамлакатнинг импорт ҳажми экспорт ҳажмидан анча баланд бўладими ёки анча пастми (яъни, валюта чиқиб кетадими ёки кирадими) - бу иқтисодий ўсишни белгилаб берадиган омил эмас.
Хорижий валюта бизга фақат чет элдан товар ва хизматларни сотиб олиш қобилиятини тақдим қилиши учунгина қадрли. У чет элга чиқиб кетмаслиги учун импортни чеклаш эса истеъмолчиларга, ва шу билан бирга, бутун иқтисодиётга катта ва реал зарар келтиради.
Иккинчи миф: Импортни бугун чекласак, озгина вақт ўтиб, бизнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз рақобатбардош бўла олишади ва экспорт гигантларига айланиб қолишади.
Жавоб: Импорт чекловлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кўпроқ фойда олиб келади, маҳаллий истеъмолчилар учун эса катта йўқотишларни англатади. Муҳими шу-ки, истеъмолчиларнинг ялпи йўқотишлари ишлаб чиқарувчиларнинг фойдасига қараганда доимо каррасига баландроқ бўлади. Демак, бутун иқтисодиёт (истеъмолчилар + ишлаб чиқарувчилар) умумий ҳисобда зарар кўради.
Ҳар бир импорт чекловлари қўлланилган йилда биз зарарда бўлишимизни билсак, қачондир шу умумиқтисодий йўқотишларнинг йиғиндиси оқланиши керак-ку, тўғрими? Протекционистларнинг гапи тўғри бўлиб чиқса ҳам ва бизнинг ишлаб чиқарувчилар, айтайлик, 50 йилда катта экспортчиларга айланган тақдирида ҳам, шу 50 йиллик йўқотишларни тиклаб олиш учун яна 50 йил талаб қилиниши мумкин. Яъни, биз фақат 100 йилдан кейин «минусдан» 0га чиқиб оламиз.
Аслида эса, импорт божлари билан ҳимояланган ишлаб чиқарувчилар деярли ҳеч қачон рақобатбардош бўла олишмайди. Уларнинг асосий мақсади ҳар хил қўрқитишлар ва ваъдалар орқали импортга мавжуд чекловларни сақлаб қолиш бўлади. Бугун чет эллик корхоналар билан Ўзбекистонда рақобатлаша олмаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, 50 йилдан кейин ҳам, 150 йилдан кейин ҳам хорижий бозорларда улар билан рақобатлаша олишмайди. Бунинг сабаби — технологик ривожланиш. Импорт чекланса, мамлакатга янги технологияларнинг оқими сезиларли пасаяди ва натижада, очиқ муҳитда иш олиб борадиган хорижий корхоналар ўз гегемониясини сақлаб қолаверади.
Манба
@yashiltulpor

«электр машиналарнинг божсиз импорти халқ учун зўр бўлди, аммо валютанинг хорижга чиқиб кетиши ва шу билан маҳаллий автосаноатнинг нони яримта бўлиши келажакда иқтисодиётимизга катта зиён етказади»