YURIDIK PLATFORMA


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Ушбу каналда ҳуқуқий мавзудаги контентлар ёритилади

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдор коррупцияда айбланиб қамоққа олинди

“Фарғона вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими бошлиғи вилоятдаги туманлардан бирининг электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси 2024 йил 9 ойлик фаолияти давомида йўл қўйган камчиликлари учун келгусида ишдан бўшатилмаслиги эвазига, ундан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Каналга уланиш: @yuridikplatforma


Ипотека субсидияларини олиш учун аризаларни баҳолаш мезонлари ўзгарди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан аризаларни кўриб чиқиш энди subsidiya.idm.uz махсус платформасида амалга оширилади. Ягона портал (my.gov.uz) орқали мурожаат қилинганда аризалар автоматик равишда унга йўналтирилади, давлат хизматлари марказлари эса мурожаат қилингандан кейин бир соат ичида уларни тизимга киритиши керак.

Уларни баҳолашда ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи (эри)нинг даромадлари билан бир қаторда энди кафиллик қилувчиларнинг яқин қариндошлари даромадлари ҳам ҳисобга олинади. Баҳолаш учун 12 ойгача бўлган давр учун ўртача даромаддан фойдаланилади.

Аризаларни баҳолашда фойдаланиладиган ижтимоий мезонларнинг янги тизими тасдиқланди.

Каналга уланиш: @yuridikplatforma


Фарғона шаҳрида 2,6 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган оҳак цехи фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳри бўлими, ИИБ ва “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.И. ва бошқалар “Т.Б.” МЧЖ биносини МЧЖ раҳбари билан оғзаки келишувга асосан ижарага олиб, тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 1 млн куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 2,6 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: @yuridikplatforma


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
400 АҚШ доллари пора олган "ГАИ" ходимига суд ҳукми ўқилди

Каналга уланиш:
https://t.me/justiceTSJ


Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

1. Суд харажатлари, давоънинг баҳоси қандай аниқланади?

2. Кимлар давлат божидан озод қилинади?

3. Даъвонинг баҳоси қандай белгиланади?

4. Суд харажатларини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ва уларнинг миқдорларини камайтириш мумкинми?

5. Йўқотилган вақт учун ҳақ ундириш нима?

6. Суд харажатлари тарафлар ўртасида қандай тақсимланади?

Каналга уланиш: https://t.me/justiceTSJ


Фарғона шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчасида қўлбола алкоголь маҳсулотлари тайёрланганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона шаҳри ҳудудида фаолият юритувчи “К.Л.” оилавий корхонасига қарашли умумий овқатланиш шохобчасида фуқаро А.К. алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ушбу шохобчадан 17 та номдаги 189 дона қўлбола алкоголь маҳсулоти, 146,5 литр спирт ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.me/justiceTSJ


Ҳарбий ёки махсус унвонга эга бўлган шахс ......... суд ҳукми билан мазкур унвондан маҳрум қилиниши мумкин. Нуқталар ўрнига тўғри жавобни белгиланг?
So‘rovnoma
  •   а) оғир жиноят учун ҳукм қилинганида
  •   б) ўта оғир жиноят учун ҳукм қилинганида
  •   в) оғир ёки ўта оғир жиноят учун ҳукм қилинганида
  •   г) қасддан содир этган жинояти учун жавобгарликка торилганда
137 ta ovoz


Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қўлланилиши мумкин бўлган шахсларни белгиланг?
So‘rovnoma
  •   а) ҳарбий хизматчилар
  •   б) уч ёшга тўлмаган болалари бор аёллар
  •   в) ҳомиладор аёллар
  •   г) биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар
36 ta ovoz


Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қанча муддатга тайинланади?
So‘rovnoma
  •   а) 6 ойдан 3 йилгача муддатга
  •   б) 1 ойдан 3 йилгача муддатга
  •   в) 1 ойдан 5 йилгача муддатга
  •   г) 6 ойдан 5 йилгача муддатга
33 ta ovoz


Маҳкумлар мажбурий жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва мажбурий жамоат ишларининг тури ким томонидан белгиланади?
So‘rovnoma
  •   а) мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар
  •   б) суд томонидан
  •   в) маҳкумнинг хоҳишига кўра
  •   г) суд ва мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар томонидан
31 ta ovoz


Жиноят кодексига асосан икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиши ............ деб топилади. Нуқталар ўрнига тўғри жавобни белгиланг?
So‘rovnoma
  •   а) оддий иштирокчилик
  •   б) мураккаб иштирокчилик
  •   в) уюшган гуруҳ
  •   г) жиноий уюшма
34 ta ovoz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Шавкат Мирзиёев COP-29да: "Яшил" энергетикани ривожлантириш бўйича битим, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Миллий павильон ва озарбайжонлик шоир билан учрашув

Каналга уланиш: https://t.me/justiceTSJ


document.pdf
964.7Kb
#қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2024 йил 24 октябрдаги 118-сон буйруғига асосан “Ўзбекистон Республикаси муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини тоифалаш ва уларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби тўғрисидаги ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ” тасдиқланди

🔰Ушбу Низомда

🔹муҳим ахборот инфратузилмаси, муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари, МАИ субъектлари
киберхавфсизлик ҳодисаси
нима эканлиги ҳақида асосий тушунчалар берилган;

🔹шунингдек, муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини тоифалаш тартиби ва мезонлари белгиланган

Каналга уланиш: https://t.me/justiceTSJ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Суд ва тергов органларидаги танишлари орқали қамоққа олиш эҳтиёт чорасини бекор қилдириб бериш учун 10.000 АҚШ доллари олган фирибгар ушланди

Каналга уланиш: https://t.me/justiceTSJ


document.pdf
2.8Mb
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Ипотека кредитларни ажратиш механизмлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (11.11.2024 йилдаги 749-сон) қарори қабул қилинди

Ушбу Қарорга мувофиқ:

➖ ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни тўлаб беришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этилади;

➖ ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаб бериладиган фуқароларни танлаб олиш мезонларини такомиллаштирилади;

➖ тижорат банклари томонидан фуқароларга ажратилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш тартиби белгиланади.

Каналга уланиш: @justice


Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (COP 29)да билдирган асосий таклиф ва ташаббуслар

Каналга уланиш: @justice


Жиноят кодексига асосан жиноят содир этгунга қадар жавобгарликнинг умумий ёши ............га тўлган, ақли расо жисмоний шахслар жавобгарликка тортиладилар.
So‘rovnoma
  •   а) 14 ёш
  •   б) 15 ёш
  •   в) 16 ёш
  •   г) 18 ёш
51 ta ovoz


Оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда .......... озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар киради. Нуқталар ўрнига тўғри жавобни белгиланг?
So‘rovnoma
  •   а) 5 йилдан ортиқ, лекин 10 йилдан кўп бўлмаган муддатга
  •   б) 3 йилдан ортиқ, лекин 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга
  •   в) 10 йилдан ортиқ, лекин 15 йилдан кўп бўлмаган муддатга
  •   г) 10 йилдан кўп бўлмаган муддатга
124 ta ovoz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ДХХ контрабанда йўли билан олиб келинган 64 кг гашиш гиёҳванлик воситаси “савдогарларини” ушлади

Каналга уланиш: @justice


Ўта оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёхуд ........ озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар киради. Нуқталар ўрнига тўғри жавоьни белгиланг?
So‘rovnoma
  •   а) 15 йил муддатга
  •   б) 20 йил муддатга
  •   в) 25 йил муддатга
  •   г) умрбод
58 ta ovoz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.