Зуннуни Мисрий


Kanal geosi va tili: Tojikiston, Tojikcha
Toifa: Din


Косонсой тумани «Шайх Зуннуни Мисрий» жомеъ масжиди телеграм канали.

Мақсадимиз — илм-маърифат, одоб-ахлоқ, талим-тарбия ва Ислом зиёсини таратиш.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
Tojikiston, Tojikcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#факт

Миямизнинг нейронлари тармоғи бутун дунёдаги телефон тармоғидан 1400 марта мураккаброқ экан. Нейронлардаги биосигналларнинг тезлиги эса секундига 7 километрга етар экан...

Энди айтингчи, буюк Зотдан бўлак ким ҳам бундай тармоқ ярата оларди?!

@zunnuni_misriy


Ким бизни хайр ила ёд этса, унинг ҳам ёди дунёда хайрли бўлсин.

Жалолиддин Румий

@zunnuni_misriy


🌿Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ!

🤲🏻Бошланган янги кун хайрли ва файзли ўтсин!


@zunnuni_misriy


Агар нафсинг тантанавор юришларга (биз буни кортеж деймиз) шавқли бўлса, касалларни бориб кўр, ортингда етмиш минг фаришта юради...

©Абдуллоҳ Билқосим


@zunnuni_misriy


#исломни_ўрганамиз

Жавоб:

Юсуф алайҳиссаломнинг кўйлаги.

1.Биродарлари У кишининг кўйлагини отасига олиб келиб— "Юсуфни бўриб еб кетди" деб кўрсатишганида у кўйлак ёлғонга ишлаган эди.

2.Юсуф ва вазирнинг аёлини ишида у кўйлак Юсуф алайҳиссаломни тўҳматдан сақлаб қолиш учун далил-исбот сифатида ишлаган.

3. Юсуф алайҳиссалом Мисрда вазирлик вазифасида юган вақтида биродарлари ёнига келишгач улардан отасининг кўзи ожиз бўлиб қолганини эшитиб кўйлагини бериб ёборади ва
—"Буни олиб бориб отангизга ҳидлатинг Аллоҳнинг изни билан шифо топиб кўзи очилади" - деб тайинлайди.
Отаси Яқуб алайҳиссалом уни ҳидлагач ўғлини тирик эканини билиб қувончдан кўзи очилиб кетганида бу кўйлак даво учун ишлаган эди.

@zunnuni_misriy


#огоҳ_бўлинг

Аёлга зулм қилишдан эҳтиёт бўлинг!
Чунки у заифадир. Унинг бундай таърифланиши бошқаларга огоҳлантириш ва таҳдиддир. Инсон қанчалик заиф бўлса, Аллоҳнинг унга инояти шунчалик том бўлади. Унинг золимига нисбатан интиқоми қаттиқ ва қаҳрли бўлади.


@zunnuni_misriy


#насиҳат

Турмуш қуриш тақдир, талоқ қилиш эса қарордир.

Хафалик тақдир, айни ўша иш устида хурсанд бўлиш эса қарордир.

Ҳаётингда бир инсоннинг бўлиши тақдир, уни сақлаб қолиш ёки қўлдан бой бериш қарордир.

Тақдир бизнинг қўлимизда эмас, лекин қарор ўзимизнинг қўлимизда.

Тақдир масаласини ҳал қилолмаймиз, лекин унга рози бўлиб ўз фойдамизга буриб юбориш ўз қўлимиздадир!

@zunnuni_misriy


🌥Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ!

✨Аллоҳ таоло бошланган кунни барчамизнинг дунё ва охиратимиз учун манафаатли қилсин!

@zunnuni_misriy


#исломни_ўрганамиз

Савол:

Қуръони Каримда зикри келган бир нарса бор, у гоҳ ёлғон гоҳ далил гоҳ даво сифатида зикр қилинган.
Ўша нарсани топишимиз керак!


@zunnuni_misriy


#Ўлуғлар_ўгити

Устоз ўз ўқувчисини камондан ўқ узишга ўргатаётган эди. Ўқувчи камонни ва иккита ўқни олиб, машқ бажаришга шайланди. Бироқ, Устоз унинг олдига бориб, ундан ўқнинг бирини олиб қўйди.
— Нима учун иккинчи ўқимни олиб қўйдингиз? — сўради ўқувчи.
— Мен сендан иккинчи ўқингни эмас, биринчи ўқингни олиб қўйдим, чунки биринчи ўқинг барибир нишонга тегмас эди.
— Аммо нима учун? — ҳайрат билан сўради ўқувчи.
— Чунки ўқ узаётиб, сен захирада яна битта уриниш борлигини англаб турган бўлар эдинг, мана шу хотиржамлик, инсоннинг энг катта душманидир, — деди Устоз.

"Ҳали вақт бор" ёки "Кейинроқ имкон бўлади" деб умрингизни беҳуда ўтказиб юборманг! Ҳар бир имкондан охиргиси каби фойдаланинг. Шундагина муваффақиятга эришасиз!


Манба Yassaviya

@zunnuni_misriy


#исломни_ўрганамиз

✔️Саволнинг жавоби:

Закарё алайҳиссалом!


Аллоҳ таоло У зотга қарилик пайларида Яҳё алайҳиссаломдек фарзандни хушхабарини берганда бунинг аломати нима деб сўраганлар.
Шунда Аллоҳ "уч кун одамларга гапирмаслигинг" - деган.
Ўшанда Закарё алайҳиссалом уч кун каломдан рўза тутганлар.
(Оли имрон сураси 37-40 оятлар тафсирига қаранг)


@zunnuni_misriy


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

🔗 Улашинг: @zunnuni_misriy


#табрик

Қалби ҳуррамликка тўлгувчиларга,
Дард гули ишқ туйса, сўлгувчиларга,
Иншааллоҳ, жаннатий бўлгувчиларга,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ муборак бўлсин!


@zunnuni_misriy


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓Бугун ҳафтанинг жума куни
15 ноябрь, 2024 йил
13 - жумодал аввал, 1446 ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!


@zunnuni_misriy


#исломни_ўрганамиз

Бугунги савол:

Каломдан, яъни гапиришдан рўза тутган пайғамбар ким?


@zunnuni_misriy


Драматург Шароф БОШБЕКОВдан табассумга мойил иқтибослар:


•••
Мен туғилмасимдан олдин бу дунёнинг расвоси чиқиб бўлган экан. Менинг сираям айбим йўқ.

•••
Менинг мучалим йўлбарс. Тор сўқмоқда кучукми, мушук билан тўқнаш келиб қолсам, “Шу билан тенг бўлиб юраманми?” деб йўл бераман. Буни баъзилар “Итдан қўрқди” деб тушунишади.

•••
Душманингга бахт тила, токи у ўз бахтига ўралишиб, сенга ёмонлик қилишга на вақт топа олсин, на хоҳиш.

•••
Виждон нима? Инсоннинг ичида виждон деган орган йўқ. Юрак бор, талоқ бор, виждон йўқ. Лекин шу йўқ виждон оғриса, азоб берса, одамнинг ҳаёти зулматга айланади.

•••
Мен кўпинча ҳажвий асарлар, кинокомедиялар ва юмористик пьесалар ёзаман. Аслида йиғлаб юбормаслик учун куламан.

Манаба: oyina.uz

@zunnuni_misriy


#ҳақиқатлар

Ростгўйлик
Доим рост гапиринг, шунда кўп нарсани эслаб юришингизга ҳожат қолмайди.

Қиймат
Ҳаётда математика ечолмайдиган нарсалар бор. Масалан, ҳалол бир сўм ҳаром беш сўмдан кўп бўлади.

Кечирим
Кечириш бу – аввалгидек қадрдон бўлиш эмас, шунчаки интиқомдан воз кечиш дегани гоҳида.

Келажак
Одамнинг келажагини билиш учун у пул ва вақтини нималарга сарф қилаётганини билиш кифоя.

Ночорлик
Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, баъзиларда дангасалик белгиси ҳамдир.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

https://t.me/zunnuni_misriy


#сарказм

Ўғил отадан сўради:
— Эркак бу ким?
— Эркак — оиланинг бор масъулиятини ва фарзандларининг ташвишларини зиммасига олган кучли киши.
— Унда мен онам каби эркак бўламан!

nishondagi_gaplar дан олинди.

@zunnuni_misriy


#танбеҳ

Солиҳ салафлар наздида макруҳ амаллардан бири бомдод намози ва қуёш чиқиши орасида ухлашдир. Чунки у ғанимат вақтдир ҳамда ризқлар нозил бўладиган ва барака бериладиган вақтдир.

Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ.


@zunnuni_misriy


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...

@zunnuni_misriy

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.