"HUDUDGAZ ANDIJON" MCHJ dan repost
✅Андижон вилоятида газ таъминоти тизимининг куз—қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўз якунига етмоқда.
⚙️Пахтаобод. “Ҳабибий” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларни табиий газ билан таъминловчи тармоқлар тартибга келтирилиб, бўёқланди. Мазкур МФЙнинг “Сувоқава” кўчасида диаметри 76 мм ҳамда 57 мм бўлган газ қувурлари, “Бўстонобод” МФЙ ҳудудидаги РДУК-100 русумли газ тақсимлаш қурилмаси, “Учкўча-Пахтаобод” йўналишидаги диметри 159 мм бўлган юқори босимли газ қувурнинг 0.3 км қисми жорий таъмирдан чиқарилди ва бўёқланди.
⚙️Избоскан. “Бештерак” МФЙ “Шифокорлар” кўчасидаги газ қувурлари тартибланди. “Қашқарлик”, “Мирзо Улуғбек” ҳамда “Оқолтин” МФЙ ўрамларидаги жами 1 км газ қувурлари таъмирланди. Шунингдек, мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида, аҳоли хонадонларига кириб, газдан оқилона фойдаланиш, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
🖋“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати