ПИЁЗ ВА САРИМСОҚ ОРАСИДАГИ БЕГОНА ЎТЛАРГА ҚАРШИ САМАРАЛИ ВОСИТА ИЗЛАЯПСИЗМИ?
GUOL 24% ГЕРБИЦИДИ
Таъсир қилувчи моддаси: Оксифлуорфен, 240 г/л
Препарат шакли: Эмульсия концентрати
Заҳарлилик даражаси: 3-синф
Сиғими: 1 л
Кўрсатмаси: Препарат пиёз ва саримсоқпиёз экилган ерларда бир йиллик кенг баргли ва айрим бошоқли бегона ўтларга қарши қўлланилади. Жумладан, жағ-жағ, сассиқпоя, чумчуқтили, мойчечак, ёввойи турп, аччиқ ўт, юлдуз ўт, олабўта, қизилтасма, бангидевона, исмалоқ каби бегона ўтларга қарши самарали қўлланилади.
Препаратнинг таъсир доираси ва сарф меъёрлари:
Пиёзнинг барча авлодлари ва саримсоқ етиштиришда 1 йиллик 2 паллали бегона ўтларга қарши 10 литр сувга 5-15 мл аралаштирган ҳолда 5-7 сотих майдонга сарфланади. Сарф меъёри гектарига 0,8-1 литр. Суюқлик сарфи 300-600л/га. Бир мавсумда 1-3 мартагача қўлланилиб, ҳосил даврига 30-40 кун қолганда ишловлар тўхтатилади.
Батафсил:
@petrochemagro_uz