Аngren 24✏️


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan



Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


ТУПОЙ

Қоронғу кечада нетга кўз тикиб,
Дарё.уз, кун.уздан сени сўраймен.
Барча.уз уялиб, бошини букиб,
Айтадир: «Мен уни фейсда кўрамен.
Однода кўрамен, шунчалар тупой,
Молдан-да тупойдир, қўйдан-да тупой..»

Кўзимни оламен телеграм ёққа,
Бошлайман ундан-да сени сўрмоққа,
Ул-да айтадирки: «Ботекс дудоққа
Учради Instaда, кўмилган likeка.
Likeка кўмилганда шунчалар тупой,
Молдан-да тупойдир, қўйдан-да тупой..»

Эрта тонг пост қўяр сочларин ёзиб,
Амаллаб, ҳижжалаб ўқиб кўрамен.
Айтадур: «Ko4ada yolimmi tosib,
vowwm kemalarin bosp ketamen!”
Англадим мен уни — шунчалар тупой,
Молдан-да тупойдир, қўйдан-да тупой!..»

Постларинг остидан комментлар сочиб,
Ёзғондин сўраймен сенинг тўғрингда.
Ул-да уятидан беркиниб, қочиб,
Айтадир: «Бир кўрдим, ани ютубда.
Ютубда кўрганда шунчалар тупой,
Молдан-да тупойдир, қўйдан-да тупой..»

Мен доно на бўлуб уни ўқибмен?!
Унинг-чун ёнибмен, ёзиб-куюбмен.
Бошимни зўр ишга бериб қўюбмен,
Мен ўқуб…мен ёзиб…кимни кўрубмен?
Охир бўлдим ўзим шунчалар тупой,
Ундан-да тупойдир, бундан-да тупой!!!»

(Маънавиятсиз тағони кечиринг Чўлпон бобо!)

Ҳамза Жумаев.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тўйларда кун рақси...

Шарапат сен бугун яна авжига чиқдинг, авжига😉😅


​​Hech nima qilmaydigan odamgina xato qilmaydi, holbuki uning eng katta xatosi ham shudir.

©Lev Tolstoy


Бугун Москвада ўзбек лағмонини тайёрлаш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилибди

Рекордчи таомнинг оғирлиги 797 килограмм 750 граммни ташкил қилган.

Шундай қилиб ўзбеклар беш йил олдин қозоқлар томонидан ўрнатилган рекордни янгилабди - 687 кг.


КЎРОЙДИН dan repost
Қуйи Чирчиқ тумани ёшлари билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида бўлиб ўтган учрашувида белгилаб берилган устувор вазифаларга мувофиқ, вилоятдаги шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда сектор раҳбарлари томонидан ёшлар билан учрашувлар ўтказишнинг 2020 йил биринчи ярим йиллик режа-графиклари тасдиқланиб, мазкур режага асосан жойларда учрашувлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Мазкур учрашувлар ҳар икки томон учун ҳам ниҳоятда фойдали бўлаяпти, десам, тўғри бўлади. Чунки ёшлар билан мулоқот, уларнинг ўй-фикрлари, муаммолари билан танишиш – ҳар бир раҳбар учун истиқболдаги ишларни режалаштиришда, давр руҳини чуқур ҳис қилишда бебаҳо қўлланма.

Хўш, ёшлар биздан нималарни сўрайди? Улар нимани истайди? Бир сўз билан айтганда, ёшлар Аллоҳ берган истеъдоди, интилишини тўла рўёбга чиқаришни, Президентимиз яратиб берган шароитлардан фойдаланишни хоҳлайди. Очиқ айтиш керакки, баъзида уларга ҳалал бермасликнинг ўзи ҳам ёрдам.

Афсуски, ҳамма даврларда бўлгани каби, ёшларга ҳалал берадиган, уларга ишонишдан чўчийдиган, керакли маслаҳат беришдан, йўл-йўриқ кўрсатишдан ҳам эринадиган раҳбарлар учраб туради. Масалан, Қуйи Чирчиқ ёшлари билан ўтказган учрашувимизда учта ёш йигит китоб дўкони, ўқув зали қуриш учун ер ажратишга кўмаклашишимизни сўради.

Бу ўринда иккита жиҳат кишини ўйлантиради. Аввало, ер ажратиш тартиб-таомиллари электрон савдо тизими орқали амалга ошириладиган тизим жорий этилганига ҳам анча бўлди. Иккинчидан, биз ҳар бир қадамимизда, учрашувларимизда китобхон ёшларни, китоб тарғиботига камарбаста йигит-қизларни излаймиз. Бу хайрли ташаббусни қўллаб-қувватлаш учун ишни нимадан бошлаш ҳақидаги тушунтириш беришнинг ўзи кифоя.

Учрашувларда ёшлар томонидан кўтарилаётган энг оғриқли муаммолардан бири – мактабларда спорт инвентарларининг етишмаслиги, таъмирлаш ва қурилиш ишларининг чўзилиб кетгани билан боғлиқ. Қуйи Чирчиқда ҳам мана шундай муаммоли ҳолатлар бўйича 5 та мурожаат бўлди.

Очиғини айтганда, бу гапларни ёшлардан эшитиш ниҳоятда оғир, айни шу пайтнинг ўзида жўяли жавоб топиб беролмаслик эса икки ҳисса оғир. Негаки, ёшларга айрим ҳақиқатларни очиқ айтишдан истиҳола қиламан. Ахир режасиз қурилишлар, инсофсиз қурувчилар ёки туманда раҳбарлар ўзгарганда, шу кўйи чала қолиб кетган иморатлар борлигини инкор этиб бўлмайди.

Энг ачинарлиси, шундай чала қолган иморатлар ёки сифатсиз ишлар туфайли қонун олдида жавоб бераётган қурилиш корхоналари раҳбарлари, токи маҳкама жараёни якунига етгунча мактаблардаги қурилишлар аросатда қолиб кетишини, болаларга жабр бўлишини чуқур ҳис қиладими – гап шунда...

Албатта, Қуйи Чирчиқдаги учрашувда тилга олинган ҳар бир ҳолат менинг қатъий назоратимга олинди, қисқа вақтларда махсус ишчи гуруҳ вазиятни чуқур ўрганиб ахборотини беради, харажатлар миқдори, молиявий манбасини аниқлаб, керакли чораларни кўрамиз.

Айниқса, мен билан учрашиб, эришган натижаларини ғурур билан гапириб берган ёш спортчилар, – улар орасида жаҳон ва Осиё, Ўзбекистон чемпионлари бор, – учун зарур шароит яратиб бериш бўйича тез кунларда амалий ишлар бошланади.

Шунинг баробарида сизларни ишонтириб айтаманки, жорий йилдан бошлаб, тегишли мутасаддилар томонидан қурилиш объектлари пудратчиларини аниқлашда талабчанлик кучайтирилади.

Қурилиш ишларининг бориши, айниқса, ижтимоий объектларнинг қурилиш жараёни, йўналиш бўйича масъул идорадан ташқари, кенг жамоатчилик, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари депутатлари, ОАВ вакилларининг эътиборида бўлади. Бу борада уларга алоҳида мурожаат қилдик.

Барчангиз яхши тушуниб турганингиздек, биз шу пайтгача мавжуд бўлган айрим иллатларнинг яна қайтарилишини мутлақо истамаймиз. Бинобарин, кучли жамоатчилик назорати ва шаффофлик янги Ўзбекистоннинг устивор жиҳатларидан биридир.

@Toshkent_viloyati_hokimi


Шавкат Мирзиёев

"Яқинда кўп ректорлар ишдан олинади. Менинг столимда турган маълумотларга кўра, бу ректорлар билими, савияси ва ватанпарварлик даражаси билан ректор бўлиш у ёқда турсин, ҳатто қоровул бўлишга арзимайди".


Agar sizning yaqin do‘stingiz bo‘lsa va u sizga haqiqiy do‘st bo‘lsa, siz har qanday to‘siqlarni yenga olasiz!


НОДИРА ГАНИЕВА dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


#Биласизми
#Сайлов_2019

Депутатлик одоби қоидалари

Қонунчиликда депутатларнинг одоб қоидаларига қатъий риоя этиши белгилаб қўйилган. Ушбу қоидалар Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ёки маҳаллий Кенгашларда фаолият юритишидан қатъи назар, ҳар бир депутатга тааллуқли.

Ушбу қоидалар депутатнинг ўз ваколатларини амалга ошириш чоғида мажбурий бўлган хулқ-атвори, маънавий ва ахлоқий принципларини, шунингдек хулқ-атвор қоидаларини белгилайди.

Масалан, маҳаллий Кенгаш депутати ўз мақомидан фуқароларнинг, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларига зиён етказадиган тарзда фойдаланишига йўл қўйилмайди.

Худди шундай, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати оммавий ахборот воситаларида, матбуот конференцияларида, бошқа жамоат тадбирларидаги чиқишларида, омма олдидаги баёнотларида давлат органлари ва бошқа органларнинг, ташкилотларнинг, мансабдор шахсларнинг ва фуқароларнинг фаолиятини шарҳлаганда ўз нутқида уларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган қўпол, ҳақоратомуз ибора ва сўзларни қўллашга, асоссиз айбловларга йўл қўйишга, била туриб ёлғон ва нотўғри ахборотдан фойдаланишга, қонунга хилоф хатти-ҳаракатларга даъват этишга ҳақли эмас.

Агар депутатнинг омма олдидаги баёнотларида фуқароларнинг шаъни ҳамда қадр-қимматини камситадиган фикрлар мавжуд бўлса, депутат ўз фикрларининг янглишлиги ёки нотўғрилигини ошкора тан олиши ҳамда шаъни, қадр-қимматига ва ишчанлик обрўсига дахл қилинган фуқародан, агар қонун ҳужжатларида бошқа оқибатлар назарда тутилмаган бўлса, кечирим сўраши шарт.

Депутатлик одоби бузилган тақдирда депутатнинг хулқ-атвори тўғрисидаги масала Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан кўриб чиқилади.


davletovuz dan repost
Тошкент вилоятида юк машинаси юк поезди вагонига урилган. Икки киши вафот этган https://t.me/MCHSUzbek/1015


#Мулоқот
▶️Халқ билан мулоқотнинг янги тизими жойларда муаммолар ечимига барҳам берилишида ва энг муҳими, раҳбар билан одамлар ўртасида самимийлик вужудга келишида муҳим омил бўлаётир.
Намуна маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабул давомида ана шу жиҳатлар ўз ифодасини топди.
Тўрт минг нафардан зиёд аҳолиси мавжуд Намуна маҳалласидаги усрашувда 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Камолиддин Бойбутаев, Халқ қабулхонаси бош мутахассиси Илёс Шарипов, хотин-қизлар қўмитаси раиси Наргиза Назарова ҳамда коммунал ташкилотлари раҳбарлари, уй жой бўлими, МТБ, кадастр, табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси, мутасаддилари қатнашдилар.
Фуқароларнинг ичимлик суви таъминоти, чиқиндини олиб чиқиш ҳамда МИБ, кадастр фаолияти, Маърифат, Қори Ниёзий кўчаларига йўл ҳармкати хавфсизлиги йўл белгиларини ўрнатиш каби мурожаатлари муҳокама қилинди. Кадастрга боғлиқ масалалар ўрнатилган тартибда ўрганилиши, ичимлик суви таъминоти босқичма босқич яхшиланиши атрофлича тушунтирилди.
Сайёр қабулни сектор раҳбари К.Бойбутаев олиб борди. Шаҳримизда олиб борилаётган ишлар, юртимиздаги ислоҳотлар самараси хусусида фикр мулоҳазалар билдирди.
Маҳалланинг ёши улуғ кишилари шаҳар кўчалари, хусусан Намуна маҳалла кўча йўллари таъмирлангани учун раҳбарларга миннатдорчилик билдиришди.
Маҳалла ариқлари, йўл четлари ва ҳудуднинг тоза ва ораста сақланиши тадбир қаҳнашчиларининг эътиборини тортди. Назаоимизда, ҳар ҳолда озодалик бўйича маҳалла пешқадам кўринди.






#Фаолият
Ангрен кон бошқармаси: ишлар авжида
Олмалиқ кон металлургия комбинати фаолият кўрсатаётганига 70 йил тўлиши арафасида жамиятга қарашли Ангрен кон бошқармаси ушбу санага қизғин ҳозирлик кўраяпти.
- Энг қувонарлиси Президентимиз жисмоний тарбия ва спортга қаратаётган бир пайтда ОКМК ташкил этилганининг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилган спартакиада мусобақаларида корхонамиз ишчи-ходимлари фаоллик билан қатнашдилар, - дейди мамнуният билан кон бошқармаси раҳбари Ирина Владимировна Баязитова. -Умумжамоалар ўртасида фахрли ўринларни, қолаверса, спартакиадада етмиш фоиз совринларни қўлга киритишди. Бундан ташқари, 21-22 сентябрь кунлари Олмалиқ шаҳрида ўтказиладиган ишлаб чиқариш кўргазмаларида қатнашиш учун мутахассисларимиз алоҳида тайёргарлик кўришаяпти. Қизилолма, Разведочный конларида бўлиб ўтадиган ўқув машғулотларига ҳам катта тараддуд кўрилаяпти. Меҳнаткашларимиз ободонлаштиришга ҳам ташаббус кўрсатишаяпти. Хуллас, корхонамизда ишлар қизғин...
Ангрен кон бошқармаси маъмурияти ва касаба уюшмаси томонидан ихтисослаштирилган 34-мактаб-интернати ўқувчиларига истиқлол айёми муносабати билан байрам дастурхони ташкил этилди.
Шанба куни Нур тантаналар мажмуасига таклиф этилган ўқувчилар ва ўқитувчиларни Ангрен кон бошқармаси раҳбари И.Боязитова, мактаб раҳбари ўринбосари Н.Юсуповалар байрам билан қутладилар.
Тўкин дастурхон атрофига жамланган ўғил-қизлар кўрсатилган ғамхўрликдан чексиз миннатдор бўлдилар.
Ҳар бир байрам санасида болажонларга завқ улашишга одатланган кон бошқармаси галдаги хайрия тадбирини кўтаринкилик билан ўтказдилар.
Я.Омонова


O'zbekistonlik 17 yoshli yigit bir vaqtning o'zida 18 ta OTMga o'qishga kirdi. U qanday qilib bunday natijaga erishdi?🤔


Usmonali Mamajonov dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Toshkent viloyati hokimligi / Хокимият Ташкентской области dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Яна бир марта байрам муборак! #Uzbekistan 🇺🇿




Angren - бугун ва эртага dan repost
Бугун Истиқлол шоҳ майдони узра байроқ янада барқ уриб ҳилпирай бошлади.
Кўнгилларга ифтихор туйғусини бағишлаган давлатимиз рамзи янада пишиқ, мустаҳкам матодан тайёрланди.


Angren - бугун ва эртага dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

33

obunachilar
Kanal statistikasi