ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ УЧУН 25 МИНГ АҚШ ДОЛЛАРИ
Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Нов қишлоқ врачлик пункти шифокори А.Қ. фуқаро И.А.ни танишлари орқали Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Департамент томонидан Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Шифокорлар кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда, А.Қ. ваъда қилган иши учун фирибгарлик йўли билан 25 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Ҳурматли фуқаролар, юқоридаги каби турли ноқонуний йўллар билан ўқишга киритишга ваъда бериб, таъмагирлик қилаётган фуқаролар ёки мансабдор шахсларга дуч келсангиз, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг қисқа рақамли 10-07 ёки Департаментнинг 71-233-10-07 рақамли туну-кун ишловчи ишонч телефонларига мурожаат этишингизни сўраймиз!», - дейилади Бош прокуратура хабарида.
❗️Ҳа, тўппа-тўғри, келажакка болта урмоқчи бўлган фирибгар ва муттаҳамларга қарши биргаликда курашишимиз керак!
👉 @xushnudbek 👈