Aqida.uz


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


🔷ЎМИ Навоий вилояти Жалойир жомеъ масжиди имом-хатиби Aбдулвоҳид домла Ҳакимовнинг www.aqida.uz сайти телеграмдаги расмий канали
Инстаграм саҳифамиз:
www.instagram.com/abdulvohiddomla
Диний саволлар учун: @aqida_uzrobot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


FATVO.UZ dan repost
#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

ҚЎЛЛАРНИ КИНДИК ОСТИГА ҚЎЙИШ – СУННАТ АМАЛ

Намозхон нигоҳини сажда қиладиган жойига қаратган ҳолда қўлларини киндик остига қўйиб, ўнг қўлнинг бош ва жимжилоқ бармоқлари билан чап қўлнинг бўғинини ушлайди. Қолган ўртадаги учала бармоқ эркин қўйилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Qur'on tilovatini vazifa qilib oling

🎙 Abdulvohid domla

Aqida.uz saytining ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:
Telegram | Instagram | Youtube


#Ҳикмат

Сузларинг сукутингдан гузалрок булсагина гапир!!!

T.me/aqida_uz


#ТАФСИР ИЛМИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР

ТАФСИР – (араб. – баён қилиш, очиб бериш ва равшан қилиш) – инсон қудрати етгунча Қуръони карим маъноларини ўрганадиган илм. Бу илм Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврида юзага келган. У зот одамларга Қуръоннинг маъноларини баён қилар, саҳобаларнинг Қуръон оятлари маъноси тўғрисидаги саволларига жавоб берар эдилар.
Саҳобаларга тафсир илми Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан мерос. Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳум ва бошқалар тафсир илмида машҳур бўлишган. Тобеинлар эса, тафсирни саҳобалардан ўргандилар.
Тафсир илми келиб чиқиши ва ривожланиши жараёнида бир неча қисмларга бўлинган.
1. “Тафсир бил маъсур”. Бу қисмдаги тафсирда муфассир Қуръон оятларини ривоят қилган саҳиҳ ҳадислар ва саҳобаларнинг қавллари билан тафсир қилади. Бу услубда ёзилган тафсирларнинг машҳурлари қуйидагилар: Муҳаммад ибн Жарир Табарийнинг “Жомиъул баён фи тафсирил Қуръон”, Абу Муҳаммад Ҳусайн ибн Масъуд ибн Муҳаммад Бағавийнинг “Маъолимут танзил”, Имодиддин Исмоил ибн Касирнинг “Тафсирул Қуръонил азим”, Жалолидцин Суютийнинг “ад-Дуррул мансур фи-т-тафсир бил маъсур” китоблари.
2. “Тафсир бир-рай”. Бу қисмда муфассир ўз фикри ва ижтиҳоди ила тафсир қилади. Бу турга Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Умар ибн Ҳусайн Фахридцин Розийнинг “Мафотиҳул ғайб”, Насриддин Абдуллоҳ ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Али Байзовийнинг “Анворут танзил ва асрорут таъвил”, Абул Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Насафийнинг “Мадорикут танзил ва ҳақоиқут таъвил” китоблари киради.
3. “Тафсири ишорий”. Бу қисмда муфассир оятнинг зоҳирий маъносига қарамай, унинг махфий ишоралари тақозоси билан тафсир қилади. Бу фақат сулук ва тасаввуф арбобларининг услубидир. Бунга Низомиддин Ҳасан ибн Муҳаммад Ҳусайн Хуросоний Найсобурийнинг “Ғароибул Қуръон ва рағоибул Фурқон”, Шерозийнинг “Ароисул баён фи ҳақоиқил Қуръон” китоблари мисол бўлади.

©️Ko'kaldoshuz

𝗥𝗮𝘀𝗺𝗶𝘆 𝗱𝗶𝗻𝗶𝘆  𝘃𝗮 𝗺𝗮'𝗿𝗶𝗳𝗶𝘆 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹
📡@Aqida_uz
𝗕𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗶𝗷𝘁𝗶𝗺𝗼𝗶𝘆 𝘁𝗮𝗿𝗺𝗼𝗾𝗹𝗮𝗿𝗱𝗮 𝗸𝘂𝘇𝗮𝘁𝗶𝗻𝗴!
𝚈𝚘𝚞𝚝𝚞𝚋𝚎 | 𝙵𝚊𝚌𝚎𝚋𝚘𝚘𝚔 | 𝙸𝚗𝚜𝚝𝚊𝚐𝚛𝚊𝚖


Умар розияллоҳу анҳу айтдилар:
“Шайтоннинг зурриёти тўққизтадир:
1. Залитун.
2. Васийн.
3. Лақус.
4. Аъвон.
5. Ҳаффоф.
6. Мурра.
7. Мусаввит.
8. Досим.
9. Валҳон.

Залитун – бозордаги соҳиб бўлиб, кўрган нарсангга ўрнашади.
Васийн – мусибатдаги соҳиб.
Aъвон – султонликдаги соҳиб.
Ҳаффоф – ичкиликдаги соҳиб.
Мурра – сурнай чалгандаги соҳиб.
Лақус – ўт-оловдаги соҳиб.
Мусаввит – хабарлар соҳиби. Инсонлар у тарқатган хабарни оғиздан-Оғизга олиб юришади-да, у хабарнинг аслини топа олмайдилар.
Досим – уйлар соҳиби. Киши қачон манзилига кирса, салом ҳам бердирмайди, Аллоҳнинг исмини ҳам зикр эттирмайди. Ва оиладагиларнинг ораларига низо солиб, талоқ, хулуъ, уришиш каби ишларни келтириб чиқаради.
Валҳон – у таҳорат, намоз ва ибодатларда васваса қилади”.

©️mehrob_uz

𝗥𝗮𝘀𝗺𝗶𝘆 𝗱𝗶𝗻𝗶𝘆  𝘃𝗮 𝗺𝗮'𝗿𝗶𝗳𝗶𝘆 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹
📡@Aqida_uz
𝗕𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗶𝗷𝘁𝗶𝗺𝗼𝗶𝘆 𝘁𝗮𝗿𝗺𝗼𝗾𝗹𝗮𝗿𝗱𝗮 𝗯𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗸𝘂𝘇𝗮𝘁𝗶𝗻𝗴!
𝚈𝚘𝚞𝚝𝚞𝚋𝚎 | 𝙵𝚊𝚌𝚎𝚋𝚘𝚘𝚔 | 𝙸𝚗𝚜𝚝𝚊𝚐𝚛𝚊𝚖

5 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

31

obunachilar
Kanal statistikasi