#ДОЛЗАРБ
АШУРО КУНИНИНГ ТАРИХИ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида яҳудийларни Ашуро куни рўза тутаётганини кўрдилар. Улардан бу ҳақда сўралганида: «Бу кун Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ва Бани Исроилни Фиръавннинг устидан ғолиб қилган кун. Шунинг учун биз бу кунни улуғлаб рўза тутамиз», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биз Мусога сизлардан кўра ҳақлироқмиз», дедилар ва шу куни рўза тутишга буюрдилар. (Имом Бухорий ривоят қилган).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, бошқаларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, ахир бу – яҳудийлар ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку?», дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар келаси йили бўлса, албатта, тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз», дедилар. (Имом Муслим ривоят қилган).
Яна бир ҳадисда эса шундай келган: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ашуро куни рўза тутинглар ва унда яҳудийларга хилоф қилинглар. Ундан олдин бир кун ёки ундан кейин бир кун рўза тутинглар», дедилар. (Имом Аҳмад ривоят қилган).
Шунга кўра, Ашуро кунининг рўзасига ундан олдин ёки ундан кейин яна бир кунни қўшиб рўза тутишлик мустаҳабдир.
Батафсил ўқиш
© @DarveshBuva
Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇
@ArRohman_uz