Эмоциялардан четлашиб,
Кечаги ўйин ҳақида икки оғиз ўз фикрларимни билдириб ўтсам,
Кеча МТЖмиз жуда яхши ўйин намойиш этишди. Мағлубиятга қарамасдан. Футболчиларимиз мураббий кўрсатмаларини деярли бехато бажаришди.
Албатта Сизда савол туғилади: унда нега ютқаздик?
Жавоб: мени фикримча, футболчини алмаштиришда хатоликга йўл қўйилди, тактик ўзгариш нотўғри бўлди. Хамробековни чиқариш ва шу йўл билан тактик ўзгариш қилиб, ўртани мустаҳкамлаш керак эмас эди.
Сабаби: Жамоамиз шундоқ ҳам яхши ўйнаб, рақибни ҳимояланишга мажбур қилиб турган бир вазиятда Машариповни алмаштириш, уларни ҳимоя чизиғига эркин нафас олишга бериш дегани, шунинг учун улар хужумга ўтишди, шунга имкон туғилди. Ўзимиз яратиб бердик. Мана шулар кечаги аламли мағлубиятимизга сабаб бўлди деб ўйлайман. Агар Сизларда бошқа фикирлар бўлса ўртоқлашинг. Мен жуда хурсанд бўламан. Мана бу ерга ўз фикирларингизни қолдиришингиз мумкин:
@BaxtiyorSattarov