«Бошқача» одам | Уйда қолинг!


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Бу каналда асосан шахсий фикрлар, муносабатлар, хаёлларнинг ёзма шакли ва бачкана бўлмаган нарсалар бериб борилади.
Сэр: @HumoFath20

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Ассалому алайкум, канал ўқувчилари.

Зерикишлардан бир оз чалғитиш мақсадида, қолаверса, ҳамма-ҳаммамиз учун керакли бўлган мавзуда бир акамиз билан шу https://t.me/Boshqacha_odam каналида онлайн-ёзма суҳбат қуришни режа қилдик. Эртанги режа "тиббиёт соҳасида" дейсизми, "карантин қоидалари" ҳақида дейсизми, адашдингиз...

Биз танлаган мавзу ўз соҳамиз доирасига кирувчи: "Имло қоидаларига беписандлик, ва ёзишмалардаги хатолари" ҳақида бўлади.

Суҳбат эртага кечки соат 21:00 да бошланади. Чой-пой ичиб, бемалоол кузатиб ўтирсангиз яхши, ҳамма учун фойдали бўлиш эҳтимоли юқори. 😊

Суҳбатгача бўладиган савол ва таклифларни @HumoFath20 қабул қилади.

https://t.me/joinchat/AAAAAFanB-Hh-HlhHrbgNQ


Баъзида ўйлаб қоламан: шоир қандай бўлиши керак? Дардларни ичимга ютолмай, худди шеър орқали оламга жар солаётганга ўхшайман... Ҳаммага дардларимни кўз-кўз қилаётгандай туюлиб кетаман... Гўё менда бор дард бошқада йўқдек... Аслида ўша ҳеч бир унсиз қалбида сон минглаб ҳасратларни кўтариб юрганлар, ичида минг азоб-уқубати бўла туриб, кўзингизга қараб: "мен яхшиман" дея олганлар мендан кўра анча кучли эканлиги ростку?! Мен бир бақироқ, қўрқоқ, мақтанчоқ, кўзбўямачи, лўттибозман, холос... (с)

@Boshqacha_odam


Шунчаки таъсирландим...

Хулоса ўзимиздан!

@Boshqacha_odam


#Челленж 5

Эътибор учун раҳмат!


Мулоҳазаларим...

https://t.me/Boshqacha_odam


#Челленж 4

Шу таъриф манга мосроқ бўла кераг-а?! 😃 Салбийлик ҳам бор, ижобийлик ҳам...


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳозир ҳамма уйда, болалар билан биргаликда. Ўйин, дарсларидан бўш вақтда ушбу жаннат ҳақидаги сасланган видеони уларга қўйиб бериб туришингизни, ул диёр ҳақидаги тасаввурларини бошлаб қўйишни тавсия этардик. Ва ўзингиз ҳам кўрсангиз, зарар қилмасди...

Давомийлиги: 9 минут
Ҳажми: 9 мб
Автор: Хайрулла Ҳамидов

Дўстларга ҳам улашинг:
https://t.me/Boshqacha_odam


"Доим иссиқ қаҳва ёки чой ичгинг келганида термос инсониятнинг энг зўр кашфиётидек туюлади. Ёмғир вақти -- ёмғирпўш, бошни ювгач -- фен, баъзан пичоқ, баъзида қўлқоп.

Аммо, исталган вақт ва макон учун энг зўр кашфиёт сифатида қолувчи бу -- китоб.

Шундай бўлса керак, яна билмадим..."

@Boshqacha_odam


Бугун Шаъбоннинг биринчи куни.

Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ айтади: "Шаъбон ойи кирса, мусулмонлар мусҳафларга юзланар (Қуръонни кўпроқ ўқир), закотларини бериб қўяр эди". "Фатҳул-Борий"дан.

Яъни, салафи-солиҳлар Шаъбон ойидаёқ бугун биз Рамазонда қилишга одатланган ишларни бажариб, ҳам ўзларини бу ойга тайёрлар, ҳам Рамазонда бошқа ибодатлар (масалан, таровиҳ ва таҳажжуд намозлари) учун кўпроқ вақт қолдирар эди.

Ҳозирги карантин вақтининг фойдали томонларидан бири Қуръон ўқиш учун жуда қулай имкон туғилганидир. (с)

@Boshqacha_odam


#Челленж Давоми 😃


#Челленж 3

Эътибор учун раҳмат!


#Челленж 2

Эътибор учун раҳмат!


#Челленж 1

Эътибор учун раҳмат!


#Челленж
Лирик чекиниш

Бир-биримиз ҳақимиздаги фикрларни билиш мақсадида бир челленж кўрдим ва шу каналда ҳам уюштирмоқчиман.

Канал кузатувчилар орасида мани шахсан танийдиганлар, суҳбатда бўлганлар, хурсанд ёки хафа бўлганлар, кўрмай туриб ижодкор сифатида қабул қилганлар, мани яхши кўрадиганлар ва ёмон... бор.

Ман ҳақимдаги фикрларингизни, масалан, сизни манга боғлайдиган ёки эслаб қоладиган жой, объект, шахс, лаҳзаларни ҳам айтинг. Фақат ростини, шилқим илтифотларни йиғиштириб, @HumoFath20 га юборишингизни сўрайман.

Сўнгра манзил-исмингизни ни яширган ҳолатда, каналда эълон қиламиз. Бошқаларгаям улашсангиз бўлади.

https://t.me/joinchat/AAAAAFanB-Hh-HlhHrbgNQ


Шунақа гаплар... | Shunaqa gaplar... dan repost
Топ хазиллар

Бир ҳайдовчи акамиз вирусга қарши маскани тақибди-ю, камарни тақмабди.
Тугади )

© Даврон Пўлатов
—————————

Россияда коронавирусдан биринчи киши ўлди. Гаражида устига бир коробка тушенка билан бир қоп крупа тушиб кетибти.

© Жамшид Муслимов
—————————-
Коронавирус эффекти: Кўчани бошида битта брат елкасида 2 та қопда ун олиб, уйига югуряпти. Ўзи белида грижаси бор..

© Ҳумоюн Фаттоҳ

🖌 Шунақа Гаплар канали👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE-cyRWnBoTvAYxaFw


Дид борасида баҳслашилмайди. Сизга бирор ким ё бирон нарса ёқса, сиз учун шундай бўла қолсин...

@Boshqacha_odam


Карантинда уйда нима қиляпсизлар? Одам зерикиб кеттию( 🙄
So‘rovnoma
  •   Китоб ўқияпмиз
  •   Интернетдамиз
  •   Кўчага чиқиб турибмиз
  •   Зерикиб кетилдию...
19 ta ovoz




Карантин (quarantena) сўзи итальянча бўлиб, қирқ кун деган маънони билдиради. Бизнинг тил билан айтганда, чилла. Ҳозирда карантин ҳам асосан итальян халқини қаттиқ синовдан ўтказмоқда. (c)

@Boshqacha_odam


Ташқарига чиқиб, қулоқ солиб кўринг-да, тонгнинг овози бор...

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

45

obunachilar
Kanal statistikasi