Тонгда саҳарликда шу расмни кўриб чидай олмадим ростда Бугун дунёнинг икир чикирларигача биламизу қўшнимизнинг холидан хабар олмаймиз.
Жаннатда нон борми она?
Кўча тўлди бойлар келиб,
Оқди анҳор сойлар тўлиб,
Яшаяпмиз чидаб кўниб,
Жаннатда нон борми она?
Кимлар тўйиб қилар ифтор,
Ҳаққа ишқин қилиб изҳор,
Рахмдилку Парвардигор,
Жаннатда нон борми она.
Ҳолдан тойиб йиқилмасдан,
Эзилмасдан сиқилмасдан,
Айтинг ахир мен билмасман,
Жаннатда нон борми она.
Мени эзиб қўйди дунё,
Она сўранг қилинг дуо,
Жонимизни олсин Худо,
Жаннатда нон борми она.
Илҳом Наби
Жаннатда нон борми она?
Кўча тўлди бойлар келиб,
Оқди анҳор сойлар тўлиб,
Яшаяпмиз чидаб кўниб,
Жаннатда нон борми она?
Кимлар тўйиб қилар ифтор,
Ҳаққа ишқин қилиб изҳор,
Рахмдилку Парвардигор,
Жаннатда нон борми она.
Ҳолдан тойиб йиқилмасдан,
Эзилмасдан сиқилмасдан,
Айтинг ахир мен билмасман,
Жаннатда нон борми она.
Мени эзиб қўйди дунё,
Она сўранг қилинг дуо,
Жонимизни олсин Худо,
Жаннатда нон борми она.
Илҳом Наби