Блогер Отабек Нуритдиновга яна иш очилди
Асака туманидаги бюджет чиқимлари ва таълим тизимидаги коррупцияни суриштираётган вақти қўлга олиниб маъмурий жазога тортилган андижонлик блогер Отабек Нуритдиновга яна икки ариза бўйича иш очилди.
Андижонда 15 суткалик қамоқ жазосини ўтаётган блогер яқинларига унга нисбатан икки ариза бўйича суриштирув иши бошланганини айтган.
Отабекнинг айтишича, аризаларни Асака туман бозоркоми ва Марҳамат туманидаги бир мактаб директори ёзган.
Вазият қалтислашяпти, терроризм бўлимидан йигитлар ишлаяпти
Яқинларининг айтишича, Нуритдинов ётган хонага 5 кундан бери 3 нафар формасиз орган ходимлари келиб, унга нисбатан қўйилган айбларни бўйнига олиш кераклигини айтиб босим қилган.
"Безорилик айбини бўйнига олишни аввалига маслаҳат қилган, кейин талаб қилиб таҳдид қилишган. Россиядаги ишларингни ковлаймиз, машинангни қайси пулларга олгансан, машинангни мусодара қилиб арзон нархда сотворамиз, дейишган", дейди онаси Матлуба Қурбонова Би-би-сига.
10 январ кунги суҳбатда Отабек Нуритдинов вазият қалтислашаётганини айтган.
"Вазият қалтислашди, мени саҳифамдан кириб пост ташланг 2 та дело очилганлиги тўғрисида, терроризмдаги йигитлар ишлашяпти", деб айтган Отабек Нуритдинов онасига.
Би-би-си гаплашган ўзбекистонлик юристнинг айтишича, туҳмат бўйича иккинчи марта ариза тушса, у жиноий ишга айланади.
"Отабекни 15 суткалик қамоқ муддатини ўтаб бўлмасдан тушган иккинчи аризалар бўйича жиноий жавобгарликка тортиб, яна қамоқ жазосига ҳукм қилиб юборишлари мумкин. 15 суткалик муддат давомида айбланувчига бошқа каттароқ ишни тўқиш Ўзбекистонда кенг ёйилган", дейди юрист.
Бош Прокуратура янги иш очилганини тасдиқлади
Нафақат Ўзбекистонда, хорижда ҳам овоза бўлиб улгурган ва халқаро ташкилотлар давоми қай йўсинда кечишини кузатиб турган блогер Отабек Нуриддиновнинг ишидаги янги тафсилот борасида Би-би-си Ўзбекистон Бош Прокуратурасига мурожаат қилди.
Ўзбекистон Бош Прокуратураси қуйидагиларни маълум қилди:
"Блогер А.Нуриддиновни ҳатти-ҳаракатлари юзасидан фуқаролардан шикоятлар (А.Нуриддинов туҳматлардан иборат маълумотлар тарқатиш орқали танишларини ишга жойлаштириш, моддий манфаатдор бўлиши каби) келиб тушмоқда. Асака тумани ИИБ томонидан ушбу шикоятларда кўрсатилган важларни ўрганиш юзасидан текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда".
Асака туманида бюджет чиқимларини ва халқ таълими бошқармасидаги шикоятларни суриштираётган блогер Отабек Нуритдинов (асли исми Абдуфатто Нуритдинов) 30 декабр куни ҳибсга олинган.
Гўёки майда безорилик учун Андижон вилоят маъмурий судига олиб борилган блогер ҳакам қаршисидаа ўзига қарши аллақачон тахлаб улгурилган қалингина икки йиғма жилдни кўрган.
У майда безорилик учун 15 суткага қамалган, кейинчалик маъмурий ишлар учун судланганлар сақланадиган қамоқхонага ўтказилган.
Қонунбузарликлар билан ўтган суд
Яқинлари блогер Отабек Нуритдиновга иш уюштирилганини айтишади.
Блогернинг адвокати суд жараёни қонунбузарликлар остида ўтганини даъво қилиб, Олий судга шикоят қилган.
Блогернинг иши оммавий ахборот воситаларида ёритилишини истамаган андижонлик мансабдорлар унинг яқинларига босим ўтказганлари ошкор бўлди.
Асака туман ҳокимлиги ва туман ИИБ 3 кун ертўлада сақланган блогер Отабек Нуритдиновнинг қолган жазо кунларини қамоқхонада эмас, балки шинам квартирада ўтказиши учун ва яқинлари билан кўришишга рухсат бериш учун онасидан ижтимоий тармоқлар орқали чиқиш қилишни талаб қилган.
"Отабек Нуриддиновни масъуллар ишини танқид қилгани учун Асакадаги бир гуруҳ мансабдорлар томонидан ўзаро тил бириктириб жазолатгани яна ҳам ойдинлашмоқда", деб ёзди Олий мажлис депутати Расул Кушербаев.
Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил 7 декабрда Конституция куни муносабати билан қилган чиқишида ушланган шахснинг оила аъзолари дарҳол хабардор қилиниши кераклигига тўхталганди.