ФУҚАРО Б.ШУКУРОВНИНГ ВИДЕОМУРОЖААТИ ЮЗАСИДАН БАЁНОТ
Бухоро вилояти прокуратураси томонидан Шофиркон тумани “Шибирғон” фермер хўжалиги раҳбари Б.Шукуровнинг ижтимоий тармоқлардаги видеомурожаати 15.11.2019 йилда Шофиркон туман прокуратурасига йўллаган мурожаатига қўшиб ўрганилмоқда.
Б.Шукуров ўз мурожаатида 05.11.2019 йил соат 22:00 ларда Шофиркон туман ҳокимлиги катта мажлислар залида туман ҳокими вазифасини бажарувчи У.Ғаффоров уни кўпчилик олдида ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, бош қисмига бир маротаба қўли билан зарба берганлигини, шунда хушини йўқотганлигини билдирган.
Ушбу ҳолатлар бўйича шу куни ҳодиса жойи кўздан кечирилганда, жиноий ҳодиса ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик юз берганлигини кўрсатувчи далиллар ва излар аниқланмаган.
Шунингдек, шу куннинг ўзида Б.Шукуровга нисбатан тайинланган судга оид тиббий экспертизанинг 18.11.2019 йилдаги 797-сонли хулосасига кўра, Б.Шукуровнинг баданида бирон-бир тан жароҳати ёки унинг излари аниқланмаган.