Олов-тилсиз ёв!
Халқимизда ҳикматли ибора бор: "Ёнғинни ўчиргандан кўра, уни олдини олган афзал". Бу борада эътиборни кучайтириш, аҳолини огоҳликка чақириш муҳим масалалардан саналади.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда Вазиятлар вазирининг 2019 йил 19-августидаги "Ёнғинлар профилактикаси натижадорлигини ошириш тўғрисида" ги 411-сонли буйруғи ижросини таъминлаш борасида Чуст туманида ҳам қатор ишлар йўлга қўйилган.
Жумладан, Чуст туман ФВБ ходимлари томонидан Чуст шаҳар "Бибиона" МФЙ ҳудудида жойлашган аҳоли хонадонларида ёнғинлар, куйиш ҳолатлари ва ис газидан заҳарланишларни олдини олиш бўйича уйма-уй юриб, фуқароларга кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилди. Тадбир давомида фуқароларга асосан яшаш уйларининг том қисмида тез ёнувчи қуруқ хашак, озуқа базасини сақламаслик ва бошка маиший пропан газ баллонларини уйнинг ички кисмига олиб кирмаслик, уйда болаларни назоратсиз колдирмаслик бўйича ҳам йўриқномалар берилди.Бу тадбирдан кўзланган мақсад шуки, туманда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдан иборатдир.
Чуст туман ФВБ бошлиғининг ўринбосари катта лейтенант Нозимжон Раҳмонов.
(🇺🇿Чустликлар_24)
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEwco8D9b3jCnqQ0GQ