Гарчи сизга кўп айтар сўзим,
Дилдан олиб, дилга яширар.
Гоҳ ийманиб айтмадим ўзим,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.
Аллоҳга ҳамд, соҳиб Қуръонсиз,
Ашким каби тоза иймонсиз.
Жами миллат бир мусулмонсиз,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.
Онам Ҳаво, Отам сизларсиз,
Саҳоватда Ҳотам сизларсиз.
Мен излаган одам сизларсиз,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.
Юрагимга ёзилган сўзни,
Қорлар ёпди босилган изни.
Мен неча йил изладим сизни
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.
Ҳиссиётлар ипакдек майин,
Номи нима, нима атайин,
Яхши кўрмай сизни қандайин?
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.
Сезасизми, дилимиз яқин,
Шу сабабли йўлимиз яқин.
Соғинаман сизни кун сайин,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.
Тонг отгунча тугамас суҳбат,
Борингизда тўхтасайди вақт.
Сизгагина қўйдим муҳаббат,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.
Қизиқтирган саволингизни,
Сўранг, айтинг гумонингизни.
Севдим, ҳатто, озорингизни,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.
Бошқаларга сира хушим йўқ,
Ким нима дер, менинг ишим йўқ.
Сиздан азиз бирор кишим йўқ,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.
Кўринмасам, йўқлатиб туринг,
Охиратни эслатиб туринг.
Ҳақми, ноҳақ йиғлатиб туринг,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.
Суннат экан ҳадя беришлик,
“Яхши кўрдим сизни” дейишлик.
Бошқа нарсам йўқ арзигулик,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.
Мен излаган одам сизларсиз...
(🇺🇿Чустликлар_24)
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEwco8D9b3jCnqQ0GQ
Дилдан олиб, дилга яширар.
Гоҳ ийманиб айтмадим ўзим,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.
Аллоҳга ҳамд, соҳиб Қуръонсиз,
Ашким каби тоза иймонсиз.
Жами миллат бир мусулмонсиз,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.
Онам Ҳаво, Отам сизларсиз,
Саҳоватда Ҳотам сизларсиз.
Мен излаган одам сизларсиз,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.
Юрагимга ёзилган сўзни,
Қорлар ёпди босилган изни.
Мен неча йил изладим сизни
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.
Ҳиссиётлар ипакдек майин,
Номи нима, нима атайин,
Яхши кўрмай сизни қандайин?
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.
Сезасизми, дилимиз яқин,
Шу сабабли йўлимиз яқин.
Соғинаман сизни кун сайин,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.
Тонг отгунча тугамас суҳбат,
Борингизда тўхтасайди вақт.
Сизгагина қўйдим муҳаббат,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.
Қизиқтирган саволингизни,
Сўранг, айтинг гумонингизни.
Севдим, ҳатто, озорингизни,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.
Бошқаларга сира хушим йўқ,
Ким нима дер, менинг ишим йўқ.
Сиздан азиз бирор кишим йўқ,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.
Кўринмасам, йўқлатиб туринг,
Охиратни эслатиб туринг.
Ҳақми, ноҳақ йиғлатиб туринг,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.
Суннат экан ҳадя беришлик,
“Яхши кўрдим сизни” дейишлик.
Бошқа нарсам йўқ арзигулик,
Жоним ҳадя сизга, яхшилар.
Мен излаган одам сизларсиз...
(🇺🇿Чустликлар_24)
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEwco8D9b3jCnqQ0GQ