РАМАЗОННИНГ УЧИНЧИ ДАҲАСИ
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Ўз ҳикмати ила Рамазонни бошқа ойлардан фазилатли қилган. Бу муборак ойнинг охирги даҳасининг кундузлари олдингилардан афзалдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бундай деб ривоят қилинади: “Рамазоннинг аввали Раҳмат, Ўртаси Мағфират, Охири эса Жаҳаннамдан халос бўлишдир”.
Ибн Абу Дунё ривояти.
Мўминлар учун азиз ва қадрли этиб белгиланган ушбу даҳа бизга кириб келди.
Яъни, бу охирги даҳани ғанимат ила бедор ўтказишимиз биз учун жуда манфаатлидир.
Азизлар Рамазоннинг охирги даҳасида, яъни, охирги ўн кунлигида қилинадиган хайрли амалларимиз учун маҳкам бел боғлашимиз учун ҳали вақт кеч эмас.
Бунинг учун рамазоннинг филларидан ўзимизни ҳоли этишимз лозим ва лобуддир.
Бир куни Имом Молик роҳимаҳуллоҳ ҳазратлари, шогирдлари билан дарс қилиб ўтирсалар, Шунда кўчадан бир овоз кела бошлади.
Мадинага фил келди, Мадинага фил келди.
Мадинаи Мунаввара фил яшайдиган шаҳар эмас эди. Чунки у ерларда фил йўқ эди.
Имом Моликни ҳузурларида дарс эшитиб турган шогирдлари, овозни эшитиб, ҳаммалари ортларига қарамасдан филни кўриш учун югуриб чиқиб кетишди.
Талабалар учун бу жудаям ажиб эди. Чунки улар уни кўришмаган, фақатгина у ҳақда ўқиган ва эшитишган эди холос.
Аммо талабалардан Яҳё ибн Яҳё Лайсий ўрнидан қимирламади.
Шунда Имом Молик роҳимаҳуллоҳ Яҳёга қараб, эй Яҳё нега сен чиқмадинг? Ёки аввал кўрганмисан? десалар.
Яҳё Ибн Яҳё Лайсий жавоб бердиларки, Эй Устоз мен Мадинага фил кўраман деб келмаганман.
Мен Мадинага Имом Моликни кўраман деб ва улардан таълим ва таҳсил оламан деб келганман деб жавоб берди.
Яҳё Ибн Яҳё Лайсий роҳимаҳуллоҳ шу ўқишда собитқадам бўлдилар ва кейинчалик манашу шогирдлари ичидан энг мўътамати бўлди. Бу шогирд Имом Молик роҳимаҳуллоҳнинг “Муватто” асарининг ривояти борасида ҳам айнан шу кишининг исмлари зикр этилади. Қолган филни кўриш учун чиқиб кетган талабалар орасидан биронтасини исми келмаган.
Ҳа азизлар биз Рамазони каримнинг филларига чалғимайлик, ҳар-хил бекорчи нарсалар ана шу Рамазони каримнинг фили ҳисобланади.
Ижтимоий тармоқлар, бекорчи сериаллар, бекорчи ва иғво гапларни сўзлашиш манашу Рамазони каримнинг филлари бўлади.
Биз бу ғанимат даҳани филларга маҳлиё бўлиб ўтказиб юбормайлик азизлар!
Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
QALBLAR OSHYONI
https://t.me/joinchat/AAAAAE-bhIjr9wR5GznkSQ