Ehtirom.uz

@Ehtirom_uz Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Toshkent shahar “KATTA QOZIROBOD” masjidi imom-xatibining rasmiy telegram sahifasi
http://t.me/Ehtirom_uz
https://t.me/joinchat/AAAAAE8o588tVB_uoddKGw
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
27.05.2019 08:31
reklama
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
629
ta obunachilar
~0
1 ta e’lon qamrovi
N/A
kunlik qamrov
N/A
bir kundagi e’lonlar
N/A
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Ko‘rishlar
Ko‘rinishlar dinamikasi haqidagi ma’lumotlar
kanal qo‘shilganidan keyingi kuni paydo bo‘ladi
E’lonlarning o‘rtacha qamrovi va ERR%
O‘rtacha qamrov va ERR dinamikasi haqidagi ma’lumotlar
kanal qo‘shilganidan keyingi kuni paydo bo‘ladi
Kanalning repost va eslovlari
345 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
9 ta repostlar
Islomota.uz
Termiziy.uz
Oliymahad.uz
Fitrat.uz
Nasihat.uz
Vakillik.uz
Musilmonlar Kanali
bukhari.uz
Bushro uz | Rasmiy kanal
Tartil.uz
Tasbeh.uz
imon.uz
Muslimun.uz
mp3Muslim.uz
Hidoyat.uz
Muslim.uz
imon.uz
Muslimun.uz
Zamaxshariy.uz
Ravza.uz
Zazor club
Kanallarni Dodasi
Kanallani Dodasi
Sammuslim.uz
muhsin.uz
bukhari.uz
Islomota.uz
Zamaxshariy.uz
Oliymahad.uz
Fitrat.uz
Nasihat.uz
Vakillik.uz
imon.uz
Termiziy.uz
VOIZ.UZ
Ravza.uz
Tasbeh.uz
Hidoyat.uz
mp3Muslim.uz
Muslimun.uz
Muslim.uz
🌸 Osiyo wedding🛍
Maruzalar.uz 🌙
Vakillik.uz
Islomota.uz
@Ehtirom_uz iqtibos olgan kanallari
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Ehtirom.uz 27 May, 07:23
Демак, ушбу кунни тасбеҳ, саловат ва Қуръон тиловати, яхшиликлар ҳамда эзгу дуолар билан безаймиз.

Яқинларимизга ҳам бу ҳақда улашишни унутмайлик ???
https://t.me/joinchat/AAAAAE8o588tVB_uoddKGw
Ehtirom.uz 27 May, 07:10
ДУШАНБА ОҒИР КУН ЭМАС

Кўпчилик душанба кунни оғир кун деб ҳисоблайди, бу биринчи иш куни бўлгани учун бўлса керак ҳақиқатдек кўринади. Динимизда бу кун ҳақида қандай маълумотлар келган?

Динимизда у улуғ кун сифатида эътиборлидир. Улуғлигининг биринчи аломати охирги замон Пайғамбари, Сарвари олам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йили, Робиъул аввал ойи, душанба куни дунёга келганлар.

Шунингдек, Қуръони каримнинг биринчи оятлари тушиши Рамазон ойининг 17 куни, душанба кунида содир бўлган. Бу кунлар дунё тарихидаги энг улуғ, энг муборак кунлардир.

Шунинг учун ҳам у куннинг рўзасини ҳар ҳафта тутиш тарғиб қилинади.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. Узот:
«Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди», дедилар».
Абу Довуд ва Муслим ривоят қилишган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

https://t.me/joinchat/AAAAAE8o588tVB_uoddKGw
To‘liq o‘qish
Ehtirom.uz 27 May, 07:07
#Жамият

ДУШАНБАНИ ОҒИР КУН ДЕЙИШАДИ, АСЛИДА ДУШАНБА ҚАНДАЙ КУН?

Навбатдаги маълумотимиз шу ҳақда

@ehtirom_uz
Ehtirom.uz 27 May, 06:54
#Ҳикматнома

Осонликча ютаверсанг ўйиннинг қизиғи қолмаганидек, ҳаётда ҳам курашиб енгилма ва шунда муваффақият таъмини ҳис этасан!

https://t.me/joinchat/AAAAAE8o588tVB_uoddKGw
Ehtirom.uz 27 May, 05:52
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ!

Аллоҳнинг раҳмати нур бўлиб ёғиб турган кун муборак!
Бу ойда бир яхшилик учун ажр кўпайтириб берилади.

Бу бизга имкон: Кунимиз эзгуликлар билан ўтсин!

@ehtirom_uz
Ehtirom.uz 27 May, 01:23
#Бугунги_намоз_вақти

1440 ҳ. йил 22 Рамазон
/2019 м. йил 27 май
Душанба

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир»
(Нисо сураси, 103-оят)

Намоз вақти (Тошкент):
Тонг - 03:19
Қуёш - 04:55
Пешин - 12:20
Аср - 17:31
Шом - 19:45
Хуфтон - 21:22

Манба: islomuz

Яқинларимизга ҳам эслатайлик ????

@Ehtirom_uz
Ehtirom.uz 27 May, 00:27
Uzreport телеканалида эфирга узатилган “Рамазон ойининг барокатлари” дастурининг 3-сонида: Абдуқаҳҳор домла Юнусовнинг барчамиз учун муҳим бўлган мавзудаги суҳбатлари

@ehtirom_uz
Ehtirom.uz 27 May, 00:24
#Саҳарлик_вақти

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
Муборак Рамазоннинг йигирма иккинчи кунига етказгани учун Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!

Саҳарлик Тошкент вақти билан 3:17

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ

Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ Буюкдир.

ТУТГАН РЎЗАЛАРИМИЗНИ АЛЛОҲ ТАОЛО ДАРГОҲИДА ҚАБУЛ АЙЛАСИН, ОМИН!

Яқинларимизга ҳам эслатайлик??

https://t.me/joinchat/AAAAAE8o588tVB_uoddKGw
To‘liq o‘qish
Ehtirom.uz 27 May, 00:23
#Маълумот

ТАҲАЖЖУД НАМОЗИ ҲАҚИДА

Таҳажжуд – хуфтон намозидан кейин ёки тунда бир неча соат ухлаб туриб ўқиладиган нафл ибодат. Шу боисдан уни “тунги намоз” ҳам деб атайдилар.  Агар бу намоз туннинг бир қисми ухлаб ўтказилгандан сўнг ўқилса, ана шунга “таҳажжуд” деб аталади. Таҳажжуд намозининг энг ками икки ракат, энг кўпи ўн икки ракат бўлади. Энг афзали, бу намозда ҳар икки ракатдан сўнг салом айтилганидир, деган олимларимиз.

ТАҲАЖЖУД ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

Ният қилинади;

Ҳар икки ракатдан сўнг салом айтиб саккиз ракат ўқилгани маъқул. Бу билан азза-базза тунда уйқудан туриб, таҳорат олиб намоз ўқиган одам саждаларининг сонини кўпайтириб олади;

Ибн Обиддиннинг “Раддул Мухтор” китобида айтилишича, таҳажжудни ҳар тўрт ракатда салом айтиб ҳам ўқиса бўлади.

Таҳажжуд тўрт ракат қилиб ўқилганда тўрт ракатли бошқа намозларга ўхшаб ўқилаверади.

Ҳадиси шарифлардан бирида:
“Тунги намозда бардавом бўлинг. Чунки у сизлардан олдинги мўътабар зотларнинг одати эди. Тунги сажда инсонни Аллоҳга яқинлаштириб, йўл қўйган гуноҳларидан фориғ қилади, кўплаб касалликлардан қутқаради ва гуноҳу масъият ишлардан қайтаради” (Термизий ривояти), дейилган. 

Аллоҳ таоло Расулига хитобан: “Тунда (ярим кечада) уйғониб ўзингиз учун таҳажжудни (нафл намозини) ўқинг! Шоядки, Раббингиз Сизни (Қиёмат кунида) мақтовли (шафоат қиладиган) мақомда тирилтирса” (Исро, 79), деб марҳамат қилган.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳажжуд намозини ҳеч қачон қочирмаганлар. Ҳатто оғир беморлик вақтларида ҳам таҳажжудни ўтирган ҳолларида ўқиганлар (Абу Довуд).

Яқинларимизга ҳам улашайлик???

https://t.me/joinchat/AAAAAE8o588tVB_uoddKGw
To‘liq o‘qish
Ehtirom.uz 26 May, 20:30
Каналимизни кузатиб боринг, Қадр кечаси ҳақидаги яна кўп маълумотларни бериб боришни ният қилганмиз. Эътиборингиз учун ташаккур деймиз.

Яқинларимизга улашишни унутмайлик???

@ehtirom_uz
Ehtirom.uz 26 May, 20:29
#Қадр кечасида:
“Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу аннаа” (Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизни авф эт) дуосини кўп айтинг.

@ehtirom_uz
Ehtirom.uz 26 May, 20:19
#Қадр_кечаси

БИЗ ҚАДР КЕЧАСИНИ ҚАНДАЙ ИЗЛАЙМИЗ?

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қадр кечасида нима билан машғул бўлиш лозимлиги тўғрисида сўрашганда, ул зот 

“Парвардигорим! Сен кечиримли, сахий зотсан! Кечиришни севасан! Биз (бандаларинг)ни (Ўзинг) кечир!” дейиш кераклигини айтганлар.

Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ўзлари Рамазон ойида ва бошқа вақтларда машҳур “Роббана, атина...”, яъни, “Роббим! Бу дунёда яхшилик насиб қил! Охиратда яхшилик насиб қил! Дўзах азоби(нг)дан асра!” дуосини энг кўп ўқиганлар. 

Бу кечада намоз ўқиш,
жўшқин ибодат
ва дуо билан машғул бўлиш тавсия қилинади.

Ҳадиси шарифда “Ким қадр кечасини чин ихлос билан ўтказса, ҳаёти давомида қилган барча гуноҳлари кечирилади”дейилган.

Демак, Қадр кечаси – буюк кеча! Чин дилдан бу кечани топаман десак, албатта, унинг хусусиятлари бизга аён бўлади иншааллоҳ.

Дўстларимизга ҳам улашайлик ???

https://t.me/joinchat/AAAAAE8o588tVB_uoddKGw
To‘liq o‘qish
Ehtirom.uz 26 May, 20:08
#Қадр_кечаси

ЛАЙЛАК УЧИБ КЕЛАДИМИ?

Ҳалигача эсимизда, болалигимизда, бир сеҳрли кечада лайлак учиб келиши, у учиб ўтаётганда инсон нимани ушласа, ўша нарса олтинга айланиб қолиши ҳақидаги ривоят. Айниқса, уни эшитганимиздаги ҳайрат ва ҳаяжонни ҳозир ҳам унутмаганмиз. Ҳаттоки айтишларича, бир аёл лайлакнинг учиб ўтишидан чўчиб кетиб, бешикдаги боласини ушлаб, бешик устига ёпирилган. Шунда унинг боласи тиллага айланиб қолган. Бу ҳақидаги ва шунга ўхшаш чўпчаклар ҳар биримизни Қадр кечасига эътиборимизни қаратган.

Аслида “Лайлатул қадр” сўзидан лайлак ҳақидаги чўпчакни, у кеча “минг ойдан яхши” бўлганидан ушлаган нарсаси олтинга айланиши ҳақидаги ривоятни тўқиб, шу билан бизнинг бу – Буюк Қадр кечасига муносабатимизни шакллантирган, муҳаббату ҳайратимизни оширган эканлар.

Кечанинг Қуръони Каримда келтирилган арабча номи “Лайлатул Қадр” бўлиб “Лайл” сўзи “тун, кеча” маъноларини англатади. “Қадр” эса “Қадр-қиммат, баҳо, тақдир, ўлчов” маъноларини билдиради. Мусулмончиликда инсон тақдири азалдан, Яратган томонидан белгилаб қўйилганига имон келтирилади. Бу кечада Эгамиз оламнинг кейинги йилги шу кечагача бўлган тақдирини – ҳаётнинг аччиқ-чучугини, пасту баландини белгилайди. Бу – тақдир кечаси.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Қадр кечасини рамазон ойининг охирги ўн кунлигидан изланг” деганлар. Уламолар манбаларни таҳлил қилиб, бу кеча рамазоннинг 26-дан 27-га ўтар кечаси юз беришига иттифоқ қилганлар.

Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан бу кеча айнан қайси кунда юз беришини сўрашганида, у зот “Албатта айтардиму, айтсам одамлар бошқа кечаларда намоз ўқимай қўядиларда” деган мазмунда жавоб берганлар.

Яқинларимизга ҳам улашайлик ???

https://t.me/joinchat/AAAAAE8o588tVB_uoddKGw
To‘liq o‘qish
Ehtirom.uz 26 May, 19:54
#Қадр_кечаси

РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ ЎН КУНЛИГИ ҲАҚИДА

Кечагина Рамазон келди деб қувонган эдик, кўз очиб юмгунча Рамазоннинг охирги ўн кунлиги ҳам бошланди. Айниқса, ана шу ўн кунликда ибодатларга, саховатларга қаттиқ берилган киши  катта ажру мукофотлар олиб қолади. Шу тунларда уйқуни камайтирсак, жаҳаннам оташидан нажот топамиз, иншааллоҳ.  

Ислом уламолари минг ойда қилинадиган ибодатга олинадиган савобга тенг савоб олиш мумкин бўлган – Лайлатул Қадр кечаси ана шу ўн кунликда эканига иттифоқ қилганлар.

Бу кечанинг улуғ мартабаси Қуръони каримда ҳам тавсифланган. Аммо унинг айнан қайси тунда экани аниқ айтилмаган. Бунинг ҳам албатта ўзига хос ҳикмати мавжуд. Шу боисдан ушбу ўн кунликнинг ҳар бир кечасини Қадр билиб ибодатда қоим бўлсак, уни топамиз, иншааллоҳ.

Яқинларимизга ҳам улашайлик???

https://t.me/joinchat/AAAAAE8o588tVB_uoddKGw
To‘liq o‘qish
Ehtirom.uz 26 May, 19:51
#Эслатма

ҚАДР КЕЧАСИНИ ИЗЛАШ ФУРСАТИ КЕЛДИ

ИМКОННИ ҚЎЛДАН БЕРМАЙЛИК!

https://t.me/joinchat/AAAAAE8o588tVB_uoddKGw
Ehtirom.uz 26 May, 17:30
#Ҳадиси_шариф

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Уч турдаги дуо қайтарилмайди (ижобат бўлади): Мусофирнинг дуоси, Рўзадорнинг дуоси, Отанинг фарзандига қилган дуоси”.

@ehtirom_uz
Ehtirom.uz 26 May, 17:30
#Ифторлик_вақти

Рамазоннинг йигирма биринчи куни Ифторлик онларига етказаётган Аллоҳ таолога шукрлар бўлсин!

26 май Якшанба

Ифторлик Тошкент вақти билан 19:44

ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ‘алайка таваккалту ва ‘ала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффар маа қоддамту ва маа аххорту.

Маъноси: Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

ИФТОРЛИК ПАЙТИДАГИ ДУОЛАР ИЖОБАТ БЎЛИШИНИ УНУТМАЙЛИК

Яқинларимизга эслатиш учун????

https://t.me/joinchat/AAAAAE8o588tVB_uoddKGw
To‘liq o‘qish
Ehtirom.uz 26 May, 16:41
#Ҳадиси_шариф

Пайғамбар алайҳиссалом:
«Ота ўз боласига чиройли одобдан яхшироқ нарса бeра олмайди», деганлар.

Имом Тeрмизий ривояти

https://t.me/joinchat/AAAAAE8o588tVB_uoddKGw
Ehtirom.uz 26 May, 16:23
#Сабоқлар

Абдуқаҳҳор домла Юнусовнинг Оила ҳақидаги суҳбатлари

Яқинларимизга ҳам улашайлик ???

https://t.me/joinchat/AAAAAE8o588tVB_uoddKGw
Ehtirom.uz 26 May, 16:22
#Дилбандим

ҚАНИЙДИ ТЕЛЕФОНГА АЙЛАНИБ ҚОЛСАМ...

Муаллим қўлида қизил ручка билан дафатарларни текшириб ўтирганида қизиқ ҳолат рўй берди. Иншонинг мавзуси “Сизнинг орзуингиз нима?” эди. Бир ўқувчининг ёзган иншоси эътиборини тортди. “Қизиқ шунақа орзу ҳам бўлсинми?” деди пичирлаб. Қаршисида телефонга тикилиб ўтирган турмуш ўртоғи, келиб у ҳам иншони ўқиб кўриб кулди.

Энг қизиғи ушбу иншонинг муаллифи уларнинг 4-синфда ўқийдиган кичик ўғиллари эди.

Ота ажабланди ва ўғлини чақирди:
- Ассалому алайкум...
- Ва алайкум ассалом. Телефон олиб беринг дединг, олиб бердим, энди жуда бунчалик эмасда, одам ўзининг телефонига ҳам айланиб қолишни хоҳлайдими?

- Дадажон сиз тўғри айтяпсиз, лекин мен ўзимнинг эмас, сизнинг телефонингизга айланиб қолишни хоҳлайман. Тонгда уйғониб телефонингизга 15 минут вақт ажратасиз, мен уйғондимми, нима қиляпман ишингиз бўлмайди. Шу билан ишда бўласиз, кечқурун кириб келасиз, телевизор қаршисида ҳам, стол атрофида ҳам телефонингиздан кўз узмайсиз, мен гапирганимда кўпинча гапирмай тур! дейсиз. Эсимни таниганимдан бери сизни шу ҳолатда танийман. Ўшанчун ростдан ҳам телефонга айланиб қолиш менинг орзуим...

Бу гапларни эшитиб ўтирган она йиғлаб юборди, отаси эса ҳайрат ва пушаймонлик билан ўғлини бағрига босди: “Кечир мени ўғлим...”

https://t.me/joinchat/AAAAAE8o588tVB_uoddKGw
To‘liq o‘qish