Eldor Turoxonov (Rasmiy Kanal) | Uyda Qoling!


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Eldor Turoxonovning (rasmiy) kanali:
(BLOGGER)
ENG SONGI YANGILIKLAR RASMIY XABARLAR ISHONCHLI MALUMOTLAR

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


2020 йил 8 апрель соат 17:15 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 545 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 8 апреля 2020 года 17:15 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 545.

----------------------------------


Ўзбекистонда COVID-19 касаллигига чалинган барча 534 нафар беморнинг ДАВОЛАНИШ ЖОЙИ бўйича статистика:

1. Тошкент шаҳри ➖ 207 та
2. Бухоро вилояти ➖ 84 та
3. Андижон вилояти ➖ 77 та
4. Фарғона вилояти ➖ 71 та
5. Наманган вилояти ➖ 51 та
6. Хоразм вилояти ➖ 18 та
7. Қорақалпоғистон Республикаси ➖ 16 та
8. Қашқадарё вилояти ➖ 6 та
9. Навоий вилояти ➖ 2 та
10. Самарқанд вилояти ➖ 1 та
11. Жиззах вилояти ➖ 1 та

ЖАМИ: 534 та

📍2020 йил 8 апрель, соат 15:30 ҳолатига кўра.

📎 Ушбу беморлар даволаниш учун доимий яшаш жойидан қатъий назар карантинда бўлган ҳудудидаги шифохонага ўтказилади.

Манба

@karanavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
7 апрель куни Тошкент ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясига қарши курашиш мақсадида карантин учун махсус қурилаётган шифохоналар устидан ҳаво назорати амалга оширилган.

Ушбу назорат борт номери UZ-03 бўлган Eurocopter EC-130 (яна бир номи Airbus Helicopters H130) вертолётида бўлиб ўтган.

Манба: Новости Ташкентского Неба


@EldorTuroxonov


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти

Ижтимоий тармоқларда 2020/2021 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва академик лицей битирувчилари имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиниши тўғрисида тарқалган хабарлар ҳақиқатга зиддир. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бундай хабар тарқатилмаган.

Вазирлик ўқишга қабул қилиш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаганини маълум қилади. Абитуриентларни эса ёзги имтиҳон ва синовларга пухта тайёргарлик кўришга чақиради.


@EldorTuroxonov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жорий йилнинг 31 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги UZINFOCOM ягона интегратори билан ҳамкорликда фуқароларни коронавирус инфекцияси билан боғлиқ барча саволларига тўлақонли ҳамда ишончли жавоб бериш мақсадида “coronavirusyordam” онлайн телеграмм бот каналини ишга туширди.

Бот маслаҳатчи операторларининг фаолияти тўғрисида “Зўр ТВ” томонидан тайёрланган лавҳа орқали билиб олишингиз мумкин.

@EldorTuroxonov


Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиеёв ҳам ўз нутқида Чирчиқлик бемор ўзида касаллик аломатларини сезган бўлса ҳам анча кун давомида шифокорларга мурожаат қилмасдан касалликни яширгани, бунинг натижасида оғир аҳволга тушиб қолгани, ҳозирда унинг аҳволи ўта оғир даражада эканлигини айтган эди.

Марҳум юртдошимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин, яхши амалларини бирга қилсин. Яқинларига сабр-тоқат тилаймиз.

Илтимос, ҳурматли юртдошлар, ўзингизда коронавируснинг илк аломатларини (йўтал, иситма, нафас қисиши, шамоллаш ёки гриппга ўхшаш симптомлар) сезсангиз, унда дарҳол уйингизга тез тиббий ёрдам чақиринг. Ўтиб кетади, тузалиб кетаман, ўзим уйда даволанаман, қўй ёғидан суртиб, исириқ тутатаман, деган хаёлларга берилманг, илтимос, Худо хайрингизни берсин.

Касаллик аломатларини сезсангиз, қўрқманг. Карантинга олинаман, ваҳима бўлади, анализ олса оғрийди, даволанишга ётсам қийналаман, деган фикрларни миянгиздан чиқариб ташланг. Бу каби ноқулайликлар ёки Сизнинг наздингиздаги қийинчиликларнинг барчаси тирик қолишингиз учун арзийди. Ўртага ҳаётингиз тикилганини унутманг.

❗️Яна бир бор таъкидлаймиз, касаллик аломатларини сездингизми, дарҳол тез тиббий ёрдам чақиринг, жонингизни гаровга тикиб, таваккал қилманг.


@EldorTuroxonov


#Тезкор
Учинчи ўлим: Ўзбекистонда яна бир коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор ўпка ва юрак етишмовчилигидан вафот этди 👇

@EldorTuroxonov


#TasadduqYoRasululloh

21-қисм. Жинларнинг иймон келтириши. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

Муаллиф: Нуриддин ҳожи Холиқназаров

Манба: muslim.uz


@EldorTuroxonov


2020 йил 8 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 534 нафарни ташкил қилмоқда.

-------------------------------

По состоянию на 8 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 534.

----------------------------

Манба: @ssvuz

@karanavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


UZ: 2020 йил 7 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 520 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 7 апреля 2020 года в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 520 человек.

Манба: @ssvuz

@karanavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


#TasadduqYoRasululloh

20-қисм. Тоифда қилинган дуо. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

Муаллиф: Нуриддин ҳожи Холиқназаров

Манба: muslim.uz

@EldorTuroxonov


КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАН 504 НАФАР ФУҚАРОДАН 212 НАФАРИ ЭРКАК, 292 НАФАРИ ЭСА АЁЛЛАРДИР

Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда коронавирус инфекцияси қайд этилган ҳолатлар сони 504 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 212 нафари эркак, 292 нафари аёллардир.

Беморларнинг ёши:

0-9 ёшгача – 20 нафар (4%);
10-19 ёшгача – 29 нафар (5,8%);
20-29 ёшгача – 84 нафар (16,7%);
30-39 ёшгача – 132 нафар (26,2%);
40-49 ёшгача – 137 нафар (27%);
50-59 ёшгача – 72 нафар (14,3%);
60-69 ёшгача – 22 нафар (4,4%);
70-79 ёшгача – 7 нафар (1,4%);
80 ёшдан юқори бўлганлар 1 нафар (0,2%)ни
ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинган 194 нафар бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда. Шунингдек,

Қорақалпоғистон Республикасида 16,
Андижон вилоятида 61,
Бухоро вилоятида 84,
Наманган вилоятида 51,
Фарғона вилоятида 70,
Хоразм вилоятида 18,
Қашқадарё вилоятида 6,
Навоий вилоятида 2,
Самарқанд вилоятида 1,
Жиззах вилоятида 1 нафардан

бемор ҳудуддаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда.

Шу кунга қадар 30 нафар бемор ушбу касалликдан бутунлай соғайган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими



@EldorTuroxonov


#ibratvaqti 🕌Мирхалил хожи ота жоме масжиди 👳‍♂️Улуғбек домла

"Хозирги кунда эхсон қилган кишининг фазли👆👆👆

Ушбу кунда эхсонда мусобақа қилаётганларга жаннат бўлсин"!!!

Эшитинг ва ибрат олинг.

@EldorTuroxonov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Инспектор Нурмат Атабеков Беморларнинг 1 нафари ўта оғир ва 2 нафари оғир ҳолатда.👇👇

@EldorTuroxonov


#НАШИДА

РАСУЛУЛЛОҲ СИЗНИ СОҒИНДИМ

@EldorTuroxonov


Koronavirus Info | Uyda Qoling! dan repost
UZ: 2020 йил 7 апрель соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 504 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

RU: По состоянию на 7 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 504.

@karanavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


🌎Dunyo miqyosida koronavirusdan zararlanganlarning umumiy soni 1,347,803 nafar kishiga yetdi. Ulardan 277,402 nafari kasallikdan sog'aygan, 74,807 nafari vafot etgan...

@EldorTuroxonov


Нью-Йорк шаҳрида яна бир ўзбекистонлик вафот этди

2020 йил 6 апрель куни 1969 йилда туғилган мамлакатимиз фуқароси Р.Х. коронавирус инфекциясини юқтириб олиш натижасида маҳаллий клиникада вафот этди. Бу ҳақда ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ахборот берди.

22 март куни Р.Х.да касалликнинг биринчи аломатлари қайд этилган эди, унинг соғлиғи кескин ёмонлашиши муносабати билан 2 апрель куни у касалхонага ётқизилиб, ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланди ва сунъий комага туширилган.

Ҳозирги пайтда Бош консулхона диаспорал ташкилотлари раҳбарлари ва фаоллари билан биргаликда унинг дафн маросими билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

«Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этади ва АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Вашингтон шаҳридаги Элчихонаси (тел: +1-202-887-5300 (ички.1)) ва Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонасига (тел: +1-212-754-7403) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 5 апрель куни 2 нафар ўзбекистонлик Нью-Йорк шаҳрида коронавирусдан вафот этгани маълум қилинганди.


@EldoorTuroxonov


UZ: 2020 йил 7 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 472 нафарни ташкил қилмоқда.

--------------------

RU: По состоянию на 7 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 472.

@karanavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


#TasadduqYoRasululloh

19-қисм. Саҳифа воқеаси. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

Муаллиф: Нуриддин ҳожи Холиқназаров

Манба: muslim.uz


@EldorTuroxonov

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

78

obunachilar
Kanal statistikasi