#ДАРСДА
- Эшмат, нега вазифани бажармадинг?👨💼
- Ёшлар Иттифоқи билан тадбир қиляпмиз. Тайёргарликда эдим. Тавсия қилишса, Худо хоҳласа, талаба бўламан.🙎♂
- Тушунарли, ўтир. Тошматова, вазифани бажардингизми?👨💼
- Нашриётга боргандим. Шеърий китобим чиқяпти. Зулфиячиларга имтиёз бор экан. Худо хоҳласа, талаба бўламан.👩💼
- Яхши, ўтир. Ҳа, Абдурайим, кеч қолибсан? Вазифаниям бажармагандирсан?👨💼
- Энди тергашингиз керакмас. Дадам ҳарбий. Биз талабамиз.🎃
- Кир, жойинга ўтир. Солиев?👨💼
- Устоз, бошида айтганман. Битириб олсам, дадам билан Россияга бораман.😹
- Сенчи?☹️
- Домла мен ИEЛТС ўқияпман. Чет элга кетаман.😎
- Ҳеч ким вазифани бажармадими?🙁
- Домла, талаба бўлишга жой қолмади. Ўқисанг одам бўласан, дейсиз. Ишониш қийин-да. Биз сиздан ўрнак оламиз. Сизнинг аҳволингиз эса маълум. Ойлигингиз, 100 - 200 доллардир? Бола-чақадан орттириб янги кийим ололасизми-йўқми? Бизга шуни раво кўряпсизми?! Қўлимдаги телефонни олиш учун 1 йил ишласангиз керак?! Бизга шундай келажакни хоҳлаяпсизми? Сиз яхшиси журналингизни тўлдиринг. Аслида дарсга келмасак ҳам бўларди-ю, давомат деб ойлигингизни қирқишмасин деймиз-да.☺️
- Келишдик, шовқин қилмай ўтиринглар. Комиссия келаркан. Мана бу ҳужжатларни тўлдириб қўяй...🤫
Шундай воқеялар мактабларда оддий холатга айланиб қоляптиде бу яхши эмас 😤
Кимдирлар постни ўқиб ўзини кўрган бўлса ажаб эмас😂
@Elnora_Jurnalistika