Тадбиркорлар ва ёшлар билан навбатдаги учрашув ташкил этилди.
2020 йил 23 июнь куни Фарғона вилоят прокурори У.Б.Қосимовнинг Фарғона тумани тадбиркорлари ҳамда тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлган ёшлари билан навбатдаги учрашуви ташкил этилди.
Тадбир иштирокчиларига тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилиб, уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди.
Учрашувда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш орқали ўзини бандлигини таъминлаш истагида бўлган 18 нафар, шу жумладан 8 нафар эҳтиёжманд оилаларда истиқомат қилувчи, битирувчи ёшлардан субсидия маблағлари ҳисобига иссиқхона қуриб берилишида амалий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги мурожаатлар келиб тушди.
Шунингдек, тумандаги Новкент м.ф.й. да яшовчи, 2-гуруҳ ногирони Ш.Толибжонованинг дастурлаш фаолияти билан шуғулланиши учун компьютер жамланмасига эга бўлиш истаги тадбир жараёнида кўриб чиқилиб, унга компьютер жамланмаси совға қилинди.
Шу каби, мактаби битирувчиси М.Мукаррамованинг чевархона очиб, ўзининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши мақсадида тикув машинасига эҳтиёжи борлиги ҳақидаги мурожаати жойида кўриб чиқилиб, унга замонавий тикув машинаси совға қилинди.
Қолган мурожаатларни тез кунларда ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилиб, ижроси назоратга олинди.