Ferghana Football Association


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Фарғона вилоят футбол ассоциациясининг расмий телеграм канали.

Талаб ва мурожаатлар учун !
Тел : +998916673113

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri










Фарғона вилоятида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилиб ўтказилаётган 4 кунлик ўқув амалий семинари бугун бошланди. Ўқишни Ўзбекистон футбол ассоциацияси инструктори Шерзод Раимжонов олиб бормоқда. Унга Фарғона вилояти футбол ассоциацияси мутахассислари Равшан Мирзакаримов ва Фаррух Зокировлар ёрдам беришмоқда. Семинар иштирокчиларига омадлар тилаймиз.


Расмий хабар: Бахтиёр Ашурматов - “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи
https://t.me/FerghanaFootballAssociation


Равшан Эрматов : Ҳали олдимизда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар жуда кўп

- Мамлакатимизда 2019 йилги футбол мавсуми кеча расман якунига етди. Лекин биз футбол мутахассислари бугунданоқ кейинги мавсум ҳақида ўйлаб, тайёргарлик жараёнига киришишимиз керак. VAR жорий этилиши бўйича қилиниши зарур бўлган ишларни аниқлаб олдик. Қолаверса, бундай катта таркибда бугун илк бора йиғилганимиз бежизга эмас. Энди ЎФА ва ПФЛ мутахассислари, клублар вакиллари, стадионлар раҳбарлари ҳамда Спорт телеканалининг футбол трансляцияларида ишловчи ижодий ва техник гуруҳ вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузамиз ҳамда Республикамиздаги стадионларга бориб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, VAR камералари ўрнатилиши учун махсус жойлар ҳозирлаш ва умуман VAR фаолияти учун зарур чораларни кўриш бўйича ишни бошлаймиз, - дея таъкидлади ЎФА Биринчи вице-президенти.

https://t.me/FerghanaFootballAssociation


🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги билан барча ватандошларимизни муборакбод этамиз

Ватанимиз тинч, халқимиз бой бўлсин, қонунларимиз доим амалда, халқ учун хизмат қилишда давом этсин.

https://t.me/FerghanaFootballAssociation












8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2019 йил 11 мартдаги судья ва ходимларнинг соғлом турмуш тарзини қўллаб қувватлаш, уларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш ҳақидаги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти судлари судьялари ва суд аппарати ходимлари ўртасидаги мини футбол мусобақаси якунига етди.
Якунига етган мусобақада фахрли
1-ўринни Маъмурий суд жамоаси қўлга киритган бўлса,
2 -ўринни Жиноят суди
3 - ўринни Иқтисодий суди эгаллашди ғолиблар эсталик совғалари ва кубок билан тақдирланишди.

https://t.me/FerghanaFootballAssociation













20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

160

obunachilar
Kanal statistikasi