Samarqand viloyat prokuraturasi dan repost
ФУҚАРО Д.РОЗИҚОВАГА НИСБАТАН БЎЛГАН ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА РАСМИЙ БАЁНОТ
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг
2019 йил 12 сентябрь кунидаги ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 21 январь куни Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлимининг давлат ижрочилари даъвогар Самарқанд шаҳар хокимлиги фойдасига қўшимча жавобгар Д.Розиқовани уй-жойдан чиқариш юзасидан Самарқанд шаҳри, Навоий шох кўчаси 49-уй,
16-хонадонда мажбурий ижро ҳаракатларини бошлаш жараёнида, Д.Розиқова уй-жойдан чиқишдан қатъий бош тортиб, Мажбурий ижро бюро ходимларининг хизмат фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, уларни устига бензин сепиб, қўлида ёниб турган сочиқни уларни устига улоқтириб юбориб, давлат ижрочиларини хизмат вазифаларини бажаришдан воз кечишига мажбур қилган.
Самарқанд шаҳар прокурори томонидан 21.01.2020 йилда фуқаро Д.Розиковага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, Д.Розиқова
21.01.2020 йилда жиноят иши бўйича гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган ва ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган ҳолда яқин қариндошларига хабар берилган.
Д.Розиковага 23.01.2020 йилда ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан айблов эълон қилиниб, жиноят иши бўйича Самарқанд шаҳар судининг 24.01.2020 йилдаги ажрими билан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов 25.02.2020 йилда тамомланиб, иш 29.02.2020 йилда мазмунан кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилган.
Ҳозирда, жиноят иши судда кўрилмоқда.