Geodeziya Kartografiya va Kadastr


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Gkk talabalari uchun yangiliklar kanali

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Абитуриент ДТМ рухсатномасини қандай олиши мумкин?

👉 https://kun.uz/77163503

Kun.uz расмий канали 👇

https://telegram.me/joinchat/AqzVDTu1wCTRVzr48Z39EA


Тест натижаси қачон эълон қилинади?
#abituriyent

Президент қарори билан жорий йилги тест синовлари июль-август ойларида ўтказилиши белгиланди.

Шунингдек, жорий йилда ҳам тест натижалари ДТМнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Фақат балл эълон қилишда тартиб бироз бошқачароқ бўлади.

Яъни абитуриент тест синовидан тўплаган баллари ҳақидаги маълумотни тест топширган кунининг эртасига билиши мумкин. Лекин эртаси куни фақат неча балл тўплаганини била олади, кирган-кирмаганини эмас.

Унинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмаганига оид маълумотни эса тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида ДТМ сайтидан кўриб олиши мумкин.

Нима учун бундай бўлади?

Чунки жорий йилдан бошлаб абитуриент бир пайтнинг ўзида 3 та йўналишга ҳужжат топшира олиши расман тасдиқланди. Шунинг учун ҳам абитуриентнинг ўқишга кирган ёки кирмаганини 1 кунда айтиш имконсиз.

Мисол тариқасида тушунтираман. Хоразмлик абитуриент ЎзМУ, ТАТУ ҳамда УрДУга ҳужжат топширди дейлик. Тестга Урганч шаҳрида 3 август куни кирди. Ўз-ўзидан энди аввалги йилдагидек, фалон ОТМнинг тести 1 августда, пистон ОТМнинг тести 3 августда деган нарса бўлмайди, бу йил ОТМлар аралаш бўлади. Фақат йўналишлардаги фанлар блокига қараб абитуриентлар кунларга ва павильонларга ажратилади.

Шундан келиб чиқиб, 3 август куни тест топширган абитуриент ҳали якуний натижани била олмайди, чунки у каби ЎзМУ, ТАТУ ёки УрДУ учун ҳужжат топширган абитуриентлар 5 ёки 10 августда ҳам тестга кириши мумкин.

Ўшанчун ҳам аввал ҳамма тест топшириб бўлишини кутиш керак. Якуний натижа шундан кейингина маълум бўлади.




magistr-eduuz.pdf
223.8Kb
#Қабул2019

📚2019/2020 ўқув йили учун магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхати


Ҳужжат топширган ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлар сонини қаердан кўрса бўлади?
#abituriyent

Ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлардан кўплаб эътирозлар келиб тушмоқда. Уларнинг айтишича, қайси йўналишга неча нафар ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлар топширганини билиб бўлмаётган экан. Қабул комиссиясига боришса, улар бу маълумотни айтишмаслигини таъкидлашаётган эмиш.

Ваҳоланки, Давлат қабул комиссиясининг 4 июлдаги 1-сон баёнининг 2-бандига биноан, тизимида ОТМлари бўлган вазирлик ва идоралар ОТМ ректорлари билан биргаликда абитуриентлар ва ота-оналар эътибори учун таълим йўналишлари, ўқитиш шакли ва тили бўйича таълим муассасасига топширилган ҳужжатлар сони, шу жумладан, фан олимпиадалари ғолиблари, ҳарбий ва бошқа имтиёзга эга бўлган ҳамда кўзи ожиз абитуриентлар томонидан топширилган ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар ҳар куни эълон қилинишини ва ОТМ сайтида янгиланиб турилишини таъминласин, дея белгиланган.

ОТМ қабул комиссиясидагилар ҳарбий тавсиянома олганлар ҳақидаги маълумотни айтишни рад қилишга мутлақо ҳаққи йўқ, аслида улар ҳаммага кўринарли қилиб илиб қўйишга мажбур эди.

Жорий йилдан бошлаб абитуриент ҳужжат топшираётган ОТМга келиши шарт эмас, вилоятидан ҳам топшириши мумкин. Хўш, бундай вазиятда маълумотларни қандай билиш мумкин?

Бунинг ечими жуда оддий, аслида ҳамма ОТМлар ўз расмий сайтида кунлик ҳужжатлар тушуми ҳақида маълумотни эълон қилиб бориши керак эди. Қайси йўналишга қанча жой ажратилган, неча киши топширди, шундан қанчаси имтиёзли, қанчаси олимпиада ғолиби ва ҳ.к. маълумотлар ўзини ҳурмат қилган ОТМ сайтида бўлиши керак мантиқан олиб қараганда.

Келинг, ОТМ сайтларидаги аҳвол билан танишиб кўрамиз.

Ўзбекистон миллий университети сайтида қабул квотаси шунчаки Президент қароридан кўчириб босилган, лекин тиллар кесимида маълумот йўқ. Ҳужжат топширганлар сони эса 4 июлгача (!) бўлган маълумот турибди, унда ҳам имтиёзлилар ҳақида маълумот йўқ.
http://www.nuu.uz/uzl/enr/plan

Тошкент тиббиёт академияси сайтида тиллар кесимида квоталар ҳақида маълумот бор. Абитуриентлар сони эса 12 июль (!) ҳолатига кўрсатилган, лекин имтиёзлилар сони ҳақида маълумот йўқ.
https://admissions.tma.uz

Тошкент давлат иқтисодиёт университети сайтида тиллар кесимида квоталар бор. Лекин абитуриентлар сони бўйича аҳвол бу ерда ҳам ачинарли. 4 июль ҳолатига ДТМ расмий каналида берилган расмни юклаб қўйишган холос. Қолган маълумотлар эса 2018 йилги қабул жараёнларидан олинган. Жорий йилги имтиёзлилар ҳақида маълумот йўқ.
http://tsue.uz/?page_id=865

Тошкент давлат техника университети сайтининг абитуриент бўлимида на қабул квотаси ҳақида, на абитуриентлар сони ҳақида маълумот бор.
http://tdtu.uz/uz/abiturient/

Тошкент давлат педагогика университети сайтида тиллар кесимида қабул квотаси бор. Лекин ҳар қанча излаб, абитуриентлар сони ҳақида маълумот топа олмадим.
http://new.tdpu.uz/content/197

Самарқанд давлат университети сайтида тиллар кесимида қабул квотаси бор. Лекин абитуриентлар сони ҳақидаги маълумотлар 2018 йилники. Умуман янгиланмаган.
http://www.samdu.uz/abiturient

Фарғона давлат университети сайтида тиллар кесимида квоталар бор. Лекин абитуриентлар сони ҳақидаги маълумотлар 2018 йилники. Умуман янгиланмаган.
https://fdu.uz/site/guruh?id=152

Қорақалпоқ давлат университети сайтида тиллар кесимида квоталар бор. Лекин абитуриентлар сони ҳақидаги маълумотлар 2018 йилники. Умуман янгиланмаган.
http://karsu.uz/uz/қабул-мониторинги/

Юқоридаги йирик ОТМ сайтига кириб аҳволни кўргач, қолганларига киргим ҳам келмай қолди. Бизнинг ОТМларда истеъмолчига (яъни абитуриент - бўлғуси талаба) бўлган ҳурмат йўқ.

Ҳурматли ректорлар, сал фидойи бўлинглар! Абитуриентлар ҳам Сизларнинг фарзандларингиз мисоли ахир. Номига, хўжакўрсинга очиб қўйилган сайтларингизни тўлдириб қўйиш шунчалар қийинми? Ўзини ҳурмат қилган ОТМга шу ярашадими? Уялингларей...


👉 @xushnudbek 👈


test bo'ladigan binolar 2019.pdf
568.7Kb
Joriy yilda butun Respublikamiz bo'yicha test o'tkaziladigan binolar ro'yxati bilan tanishing.














Қўмита раиси ташаббускор ёшларни муносиб тақдирлади.

Бир неча кун аввал қўмита ҳамда Наманган вилояти ёшлари 30-июнь ёшлар куни муносабати билан Довонга соҳамизга оид мақол ёзишгани ҳақида хабар бергандик. 1 июль куни қўмита раиси Абдуллаев Абдушукур Ҳамидович Наманган вилояти Норин туманида мазкур тадбирда қатнашган ёшлар билан учрашди.
Учрашувда қўмита раиси ташаббускор ёшларга миннатдорчилик билдириб, соҳамиз учун бу каби савобли ишлар давомли бўлишини тилади. Захматкаш ёшларнинг меҳнати қўмита раисининг эътиборидан четда қолмади. Уларга эсдалик совғалар топширилди ҳамда моддий рағбатлантириш бўйича раҳбариятга тегишли топшириқ берилди.


Нефтгаз соҳасининг икки йирик ташкилотига янги раҳбарлар тайинланди

👉 https://kun.uz/03527933




РАСМАН: Мактабларда мажбурий форма 5 йилга кечиктирилди

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилди.

Қарорга кўра, мактабларда мажбурий форма жорий этиш муддати 5 йилга кечиктирилди ҳамда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб амалга киритилиши белгиланди.


👉 @xushnudbek 👈


Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Президентининг фармони имзоланди.
Подписан Указ Президента Республики Узбекистан
о мерах по эффективному использованию земельных и водных ресурсов в сельском хозяйстве


Паспорти йўқолган ёки алмаштириш учун топширган абитуриентлар нима қилади?
#abituriyent

Айрим ҳолларда абитуриентлар паспортини бехосдан йўқотиб қўяди, ёки турли сабаблар билан паспорт алмаштириш (янгисини олиш) учун ҳужжат топширган бўлади.

Абитуриент ҳужжатларини “паспорт стол”га топширган бўлса-ю, лекин ҳали янги паспорти тайёр бўлмаган ва энг асосийси ҳужжат топширишнинг энг сўнги санасигача (15 июль) тайёр бўлишига кўзи етмаса, унда қуйидаги тартибда ҳужжат топшириши зарур:

1) паспорт алмаштириш учун ариза топширган “паспорт столга” юзага келган вазият тўғрисида мурожаат қилинади;
2) ИИБ ҳақиқатдан паспорт алмаштириш учун топширганлигини тасдиқлаб, махсус 09-шакл (Форма-09) кўринишидаги маълумотнома тўлдириб беради;
3) 09-шаклда фуқаронинг сурати ва паспортда кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар (идентификация рақами, паспорт серияси ва рақами) акс эттирилиб, ушбу маълумотнома махсус муҳр билан тасдиқланади;
4) тайёр бўлган 09-шакл вақтинчалик паспорт ўрнини босади;
5) ушбу ҳужжат билан бемалол ОТМга ҳужжат топшириш мумкин.

Бу ҳужжат топширгунгача бўлган вазият учун тааллуқли жавоб.

Лекин бошқа вазиятларда, яъни абитуриент рўйхатдан паспорт орқали ўтган бўлсаю, аммо тестгача паспортини йўқотиб (ўғирлатиб, шикаст етказиб) қўйган бўлса, унда 09-шакл билан тест синовларига киритиладими ёки йўқми, деган саволга менда аниқ жавоб йўқ.

Шунингдек, юқоридаги ҳолатнинг тескариси бўлиши мумкин, яъни 09-шакл билан рўйхатдан ўтиб, тестгача паспорти тайёр бўлган бўлса, паспорт билан кириши мумкинми ёки 09-шакл бўлиши шартми?

Менимча, иккала ҳолатда ҳам тестга киришда муаммо бўлмаса керак. Яна ҳам расмийлар бу вазиятга ойдинлик киритишларини сўраб қоламиз.


👉 @xushnudbek 👈


Qalampir.uz I расмий канал dan repost
Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон билан учрашди

👉http://qalampir.uz/news/5134

👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuywGjelz_H4pCZhg


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
ШҲТ саммити якунида муҳим ҳужжатлар қабул қилинди
www.president.uz/uz/2663
--
По итогам саммита ШОС приняты важные документы
www.president.uz/ru/2663

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

246

obunachilar
Kanal statistikasi