Аёли эрига ачиниб деди:
"Мен сизнинг ука-сингилларингизчалик тубан қондошларни кўрмадим:
Сиз бой бўлсанггиз дарров атрофингизда бўлишади. Қўлингиз калта бўлганида уларни қидириб ҳам топа олмаймиз!"
Эри самимият билан жавоб берди:
"Эй жуфти ҳалолим!
Қачонки Аллоҳ бизга мол-мулк берса, улар ёнимизга келишади. Шу мол-мулкни уларга сарфлаб, савоб олишимиз учун Аллоҳ бизга имкон беради. Силаи-раҳм жонланади.
Қачонки биз қийин вазиятда қолсак, улар бизни янада қийин вазиятга қўймаслик учун безовта қилишмайди. Натижада, сен билан сабр қилиш билан Аллоҳ бизга улкан ажр беради"
Субҳаналлоҳ!
Эрдаги гумоннинг гўзали ҳамда иймони даражасини кўринг!
Дунёнинг ташвишидан ҳотиржам ҳолда, охират учун ҳар бир ҳолатдан савоб йўлида фойдаланишга уриниши таҳсинга сазовор.
Агар унинг ўрнида бошқаси бўлганида вазият ўзгача тус оларди...
@Hasratim14