IBRAT UCHUN


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз.
@ibrat_uchunn adminga savol , taklif , murojaatlarga.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Суфён ас Саврий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

“ Аёл киши учун уйидан яхшироқ жой йўқ, ҳатто у ёши кекса бўлса ҳам“ ( Тамҳид 6/605).

وَقَرۡنَ فِي بُيُوتِكُنَّ وَلَا تَبَرَّجۡنَ تَبَرُّجَ ٱلۡجَٰهِلِيَّةِ ٱلۡأُولَىٰ

Виқор билан уйингизда ўтиринг. Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг (Ахзоб:33).

Жоҳилият вақтида аёллар очилиб-сочилиб еркакларни ўзига тортиш учун кўчаларда кўп юришар эди. Аллоҳ эса фитна бўлмаслиги учун аёлларни уйда ўтириши улар учун яҳши эканлигини эслатмоқда. Бугунги кунимизда баьзи аёллар "Биз ўзимизни кўз-кўз қилмаймизку"- деб ҳижоб ўраб кўчага чиқишади. Аллоҳни алдамоқчи бўлиб енгил атир сепиб, ўзларини тарозига солиб юришади, баьзилари эса ҳижоб деб ҳамма тарафи танага ёпишиб турган кийим кийишиб олишади, базилари эса юзини очиб бўяб олишади. Мана бу саналган ҳолатларимизда ҳижоб асл моҳиятини йўқотиб ҳижобликдан чиқади. Шунинг учун бу аёл ўзини алдаб "Мен ҳижоб ўраб юрибман"- демай қўяверсин.

@IBRATUCHUNN


Kimdir baraka topgur inson bu postni qayergadir yubordilar shekilli odatda 20 30 ta inson ko'rar edi yarim soatda, buni esa 100 ta odam ko'ribdi 😊😊😊


Ўзбегимнинг болалари шаҳар ўртасида суюшиб, рақсларга тушиб юрган бир маҳал... катталаримиз рўмол ўраган қизлар билан олишиб юрибди...
@IBRATUCHUNN


Одамлар мўъжиза кўришга иштиёқманд бўлади, бирон жойда қайдайдир ажиб нарса чиқса, дарров шов-шув кўтарилади. Аслида инсон аъзоларнинг мукаммал, бир-бирига мутаносиб қилиб яратилганининг ўзи мўъжиза эмасми? Лекин кўпчилик бунга ахамият бермайди.
@IBRATUCHUNN


"Мехрибон" ўғил
У отасини "тез ёрдам"чилар олиб кетгандаёқ шифохонага эмас, гўрков излаб қабристонга шошилди...
@IBRATUCHUNN


Қайсики жамиятда отарчи машшоқлар, масхарабоз аскиячилар хурматда, ўқитувчи ва шифокорлар хорликда бўлса, билинки у жамиятда инсонийлик ўлган бўлади.

@IBRATUCHUNN


Yaxshiyam dunyo hayotining oxiri bor....


#tavsiya

Аgar uyingizga kelgan usta ishni boshlashi bilan uyingizda o'zidan oldin ish qilgan ustaning xatolarini topib, g'iybat qilmasa, haydab yuboring. U haqiqiy usta emas.))))
@IBRATUCHUNN


БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Академия қизларига насиҳат

Сизларнинг рўмолни орқадан қилиб ўрашингиз ёки парик ўрашингиз ёки умуман ечиб юборишингиз Аллоҳ ҳаром қилган амаллардир. Аллоҳ фарз қилган буйруқни бажармасликдир.
Аллоҳ таъоло айтади:
وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِنَّ
"Ҳижобларини кўкракларига ташлаб юрсинлар!" (Нур сураси, 31)

يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ قُلْ لأَزْوَاجِكَ وَبَنَاتِكَ وَنِسَاءِ الْمُؤْمِنِينَ يُدْنِينَ عَلَيْهِنَّ مِنْ جَلابِيبِهِنَّ
"Эй Набий, аёлларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг аёлларига айтинг ҳижобларини ёпиб (ўраб) юрсинлар!" (Аҳзоб сураси, 59).

Бу икки оятдан кўкракни ёпишнинг фарзлиги келиб чиқади. Уламолар Аҳзоб сурасидаги оят (ҳатто) юзни ёпишнинг фарзлигига келган, деб айтадилар.

Энди шу Аллоҳнинг ғазабни келадиган ўринда "ўқиб" нима манфаат ёки барака топмоқчисизлар? Ҳижобингизни ўраб ўқийверинг, деган тақдирда ҳам эркак-аёл аралаш ўқийдиган бу бефайз масканда қолиш мумкин бўлмайди (аралашиб ўқишнинг ҳаром эканлигига бошқа ўринда тўхталармиз, ин шаа Аллоҳ).

Авратингиз очиш эвазига динга ёки жамиятга бирор фойда келтираман деб ўйласангиз қаттиқ хато қиласиз. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ умматимнинг шифосини ҳаромда қилмаган", деганлар. Сизлар бу ҳаром иш билан нима фойдага эришмоқчисизлар.

Росулуллоҳ:"Аллоҳга маъсият бўладиган ишда (бировга) итоат қилинмайди", деганлар. У ким бўлишидан, нима мақсадда бўлишидан қатъий назар. Ҳатто ота-онанинг ҳам оққ қилдим, кўк қилдим, деган гаплари ўтмайди. Улар билмайдилар ёки билиб туриб обрў ёки бошқа сабаб билан тан олгилари келмайди. Ҳозир уларга раҳмингиз келаётгандир, лекин Аллоҳнинг буйруғига қарши чиққани учун Жаҳаннамда куйишига чидаб тура оласизми!?

- Баъзилар ўлим ҳолатида чўчқани гўштини ейиш жоиз бўлади-ку, деб фатво топиб бераётгандир. Нима сизлар ўлим ҳолатида қолдингизми? Содда бўлманглар!
- Кимлардир қайси давлатда фатво берган, дерлар. Ишониб кетаверасизми? Ҳеч ким ҳижобингни еч, деб фатво бермаган, бера олмайди ҳам! Сизлар нима қиляпсизлар?! Дунё учун охиратни сотиб юбордингизми?
- Кимлардир зарарнинг кичигини олиш керак, ҳижобни ечиш кичик зарар, деб фатво бераётгандир. Шулардан сўрангчи биров бор шимингни ечиб кел, деса зарарнинг каттаси ёки кичиги деб қараб ўтирармикан!! Сизлар авратингизни очиб юрсангиз кичик зарар-у, уларнинг аврати катта зарармикан?!

Тавба қилинглар, Аллоҳнинг раҳмати кенг. Лекин раҳмати кенг, деб Аллоҳнинг ғазабини келтириб юраверманглар. Қаҳҳор Зот ҳам Аллоҳ! Бошқа ҳижобсиз чиқманглар дарсларга ҳам, кўчага ҳам.

Ҳайдайман деса ҳайдаб кўрсин. Ҳижоб учун ҳайдаётган бўлса, овозларини ёзиб олинглар, видеога туширинглар, башарасини очиб ташланглар. Токи Ислом сўзини олиб ташласин ёки тавба қилсин (энди бунисига кўз етмайди).

Сиз Аллоҳ учун туриб берсангиз чиқиш йўлини, масаланинг ечимини кўрсатади
وَمَن يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَل لَّهُ مَخْرَجًا
"Кимки Аллоҳдан тақво қилса, унга чиқиш йўлини қилиб беради" (Толақ сураси, 2).
Лекин ҳозирда авратни очишга қилаётган "яхши" ниятингиз бузуқ амални тўғрилай олмайди.

Агар ҳижоб сабаб ҳайдолмай, бошқа сабаб қидирса, яна далил йиғинг. Бу далил суд учун эмас, халқ олдида буларнинг кимлигини кўрсатиш учун.


Кимлардир қош қўяман деб кўз чиқарасан деб таъна тоши отса, эътибор қилманглар.

Аллоҳ ҳаммамизни ҳам ҳаққа бошласин!

@IBRATUCHUNN


1. Агар эркак киши аёлига хиёнат (зино) қилса, жазоси ўлгунича тошбўрон қилинишидир! (Бу ҳукм бу дунёда бажарилмаса, охиратда жазосини олади.)

2 - Аёлнинг устига уйланса, лекин у аёлларнинг орасида адолат қилмаса, қиёмат куни бир томони шол ҳолида тирилади.

3 - Ваъда қилинган маҳрни бермаса, у - ўғри.

4 - Сабабсиз аёлини талоқ қилса, берган нарсаларини қайтариб олишга ҳаққи йўқ!

5 - Меросда аёлининг ҳаққини еса, Аллоҳнинг чегарасини бузган бўлади. Аллоҳнинг чегарсини бузган ўзига зулм қилибди.

6 - Уни урса, хорласа, у пасткаш, ҳурмат қилса, мард.

7 - Агар уни тўрт ойдан ортиқ тарк этса, аёлнинг ажрашишга ҳаққи бор.

8 - Аёлига онасига муомала қилгандек муносабатда бўлишга ҳаққи йўқ! Агар зиҳор қилса, 60 кун рўза тутиши ё битта қул озод қилиши ёки 60 та мискинни таомлантириши шарт. (Далил мужодала сураси 2-3-4-5 оятлар).

9 - Агар аёлини ёмон кўрса, сабр қилсин! «Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса» (Бакара: 216).

10 - Талоқ қилса ҳам, унинг яхши фазилатларини асло унутмасин! Бошқаларга ёмон отлиқ қилмасин!

11 - Ажрашишса, болаларидан айирмасин. Уларнинг нафақаларини бериб турсин!

12 - Аёл ўз мулкида озоддир. Ўзи истаганидек тасарруф қилади. Эрига ундан эҳсон қилса, унга ажр ёзилади. Бермаса, тортиб олишга ҳаққи йўқ!

13 - Эр аёлнинг еб - ичиши, бошпана, кийим - кечаги, молиявий харажатларига имкониятдан келиб чиқиб масъул.

14 - Аёл кишига ғамхўрлик қилиши, шариъатнинг таклифи. Аёл кишининг эрига итоати - Аллоҳнинг йўлида бўлиш демакдир.

15 - Эр яхшиликка буюрса, итоат қилиши, Холиққа қарши, маъсиятга буюрса, бош тортиши шарт.

16 - Шу сабаб эридан ажрашишни истаса, маҳрини олмайди, қайтариб берса унга гуноҳ йўқ!

17 - Аёлини ҳимоя қилиб ўлган инсон, Аллоҳнинг йўлида ўлган бўлади.

18 - Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам бир муслиманинг шаъни учун Бану Қайнуқоъга қарши ғазот очганлар. (У воқеа машҳур.)

19 - Аёл киши сабаб халифа Муътасим ўз қўшинини Амурияга бошлаб борган.

20 - «Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар» (Нур: 20).
21 - Унга қандай зулм қилинса, золимдан худди шу тарздан интиқом олинади.

22 - Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат оналарнинг оёғи остида» (исноди заиф ҳадис
Ибн Адий, Хотиб ривояти).

23 - Эр хотинига чиройли муомалада бўлиши ва унинг озорларига чидаши лозим. Аллоҳ таоло Нисо сурасида:
«Ва улар билан яхшиликда яшанг», деган (19- #оят)

24 - Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида шундай дедилар: «Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар.
@IBRATUCHUNN


Ўқитувчи:

- Абдулазиз, намозни мактабни битириб, институтни битириб, бирор ишга жойлашиб, кейин ўқиш керак.

Абдулазиз:

- Устоз, бир саволим бор. Мактабни битирдингиз, институтниям битирдингиз. Мана, ишлаябсизам. НАМОЗ ЎҚИЯБСИЗМИ?

Бизнинг болалар шунақа. Ўйлаб гапирмасанг, маззангни қочиради ;))

© Дилмурод Султон

@IBRATUCHUNN


УЛДИРИЛГАН МУСУЛМОНЛАР УЧУН ЮРАГИНГ ОГРИМАСА... УЛГАНЛАРДАН УЛИКРОК , УЛДИРГАНЛАРДАН ЖОХИЛРОКСАН ...
@IBRATUCHUNN


Янги Зеландиядан ажойиб хабарлар келиши давом этмоқда.

Бугун Крайстчўрч мактабларнинг бирида Янги Зеландиялик ўқитувчилар ва ўқувчи қизлар мактабга рўмолда келишди. Улар бу билан, муслима мактабдошларига далда бериш ҳамда улар ёлғиз эмасликларини яна бир бор исботлаб беришга уринишди.

П.С: Бу қандай диёрки, мусулмонлар ўз юртларида топа олмаган иззат ва ҳурликни ўзга дин вакилларидан топишса!

Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

@IBRATUCHUNN




“Эй биродар ҳозир вагонлар кўп, яна кўпайиб кетяпти. Бизга вагонлар эмас, балки уларни судраб, олий мақсадга етаклайдиган паровозлар керак! Тўғри, паровоз кўп вагонларни тортиш учун қийналади, унинг қалбида тинмай олов ёнади, чидолмаганидан бошидан тутун чиқиб, тутаб кетади. Гоҳида қаттиқ додлаб, баланд овоз ҳам чиқариб ҳайқиради. Шундай бўлсада у барча вагонни судраб, бошлаб олдинга интилади.

Вагонлар эса доим роҳатда ва ҳар доим покиза, чиройли безалган, ичи-ю ташқариси кўркам, ҳамма уларга қараб ҳавас қилади. Аммо паровозчи!? Доим ёниб юрганидан ичи-ю ташқариси кўмир ва тутундан қорайиб кетган ва доим тиним билмай ишлаб ёниб куйса ҳам уни кўрган одам доим ундан норози: “Тозаласа бўлмайдими! Кўмирни солмасин, нимага ёнади, нега тутайди, нега додлаб ҳаммага бақиради?”, деб нодонлар маломат қилади.

Лекин у бу ишни тўхтатмайди ва бундай маломатларга парво қилмай олдинга босади.
Сен ҳам шунақа паровозсан, деб умид қиламан. Уммат ғамида ён. Йўл узоқ , тез чарчаб қолма!",
@IBRATUCHUNN


Молик ибн Динор рохимахуллохдан сўрадилар:
- Эй Молик, бугун қандай тонг ортирдинг?
- Эх сўраманг, умрим қисқараётган, гунохларим эса кўпайиб бораётган ҳолда тонг ортирдим! - деб жавоб берди.
@IBRATUCHUNN


Turkiyada bugun saylovlar.

Bu suratda hamma partiyalarni ochirib TOGRI YOL SHARIAT deb yozilibdi barakalloh.


Agar siz yomg'irda avtobusda aylanishni, quloqqa naushnik taqib olib, avtobus oynasiga boshni quyib, hech kim tur deb halaqit bermasligini va oynaga qo'ygan boshingiz derazaga taraqlab urilavermasligini xohlasangiz sizga Turkiya avtobuslarini tavsiya qilaman...))

Turkiya avtobuslaridan chiroyli manzara va tekis yo'l kafolat beriladi. Boshingiz oynada tinchgina ketadi...
@IBRATUCHUNN


Kim bo'lishingizdan qat'iy nazar qahramonmisan, yoki odam, balki xalq dushmani, yoki oddiy ofitsiant baribir kuni bo'yi tashvish va ishlar bilan charchaysiz...

Eshikni ochib uyga kirasiz, balki o'zingiznikidir balki ijara. Sizni bir kulib turgan chehra kutib turgan bo'ladi, soat nechi bo'lishidan qat'iy nazar. Issiq choy va ovqat qo'yadi oldizga. Kayfiyating bo'lmasa, kayfiyatingiz ko'taradi.

Biroz bugungi kuningizdan gapirasiz, u esa eshitadi. Ba'zan qo'lini uzatib boshizga qo'yib biroz sochingizni o'ynab qo'yadi-da, peshonangizdan bir o'pib "boshingiz omon bo'lsin" deb qo'yadi.

O'rningdan turasizda yengil yuvinib chiqasiz-da, xonaga kirib sizni kutib olgan insonni yuzidan bir o'pib, oyoqlariga sekin bosh qo'yasiz. Hamma tashvishlarni unutasiz, sekin sochingizni o'ynab o'tirishadi. Tashqarida esa mayin yomg'ir tovushi eshitiladi...


Mana shu haqiqiy baxt. Bu kutib olgan inson yo Onangiz yoki Yoringiz bo'lishi mumkin.

Eng muhimi Onangizni asrang, iltimos yoringizga xiyonat qilmang..
@IBRATUCHUNN


#hayotiy

Yaxshi bo'lganim uchun birov menga yomonlik qilmaydi, deb o'ylash, go'sht yemaydigan vegeterian odamning "Ho'kizlar mani shoxlamaydi" deb o'ylashidek gap.
@IBRATUCHUNN

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

134

obunachilar
Kanal statistikasi