Ўзбекистон ҳудудларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарликлар фош этилдиПоп туманида
3 нафар автомактаб ўргатувчи-устаси фуқарога 1300 доллар эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳонларга қатнашмасдан уни олиб беришини айтиб, шундан 500 доллар 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Зафаробод туманида автомактаб ўргатувчи-устаси фуқаро
1000 доллар эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳонларга қатнашмасдан уни олиб беришини айтиб, олдиндан
500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.Хўжайлида фуқаро бошқа бир фуқарони танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига 6 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тахиатошда фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига
550 долларни ҳамда 2 нафар фуқаро таниши ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
✅
Каналга уланиш: https://t.me/IPCUzbekistan
Ipressclub.uz| Instagram| YouTube| Facebook|