Ilm - Ziyo

@Ilm_ziyomaskani Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Ушбу телеграм саҳифа Тошкент шаҳридаги "Тўра бува" жомеъ масжидининг расмий саҳифасидир.
Админ: @Elyorbek_Erkinbek
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
03.05.2019 17:54
reklama
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
145
ta obunachilar
~0
1 ta e’lon qamrovi
N/A
kunlik qamrov
N/A
bir kundagi e’lonlar
N/A
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Ko‘rishlar
Ko‘rinishlar dinamikasi haqidagi ma’lumotlar
kanal qo‘shilganidan keyingi kuni paydo bo‘ladi
E’lonlarning o‘rtacha qamrovi va ERR%
O‘rtacha qamrov va ERR dinamikasi haqidagi ma’lumotlar
kanal qo‘shilganidan keyingi kuni paydo bo‘ladi
Kanalning repost va eslovlari
191 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
4 ta repostlar
Islomota.uz
Termiziy.uz
Oliymahad.uz
Fitrat.uz
Nasihat.uz
Vakillik.uz
Musilmonlar Kanali
bukhari.uz
Bushro uz | Rasmiy kanal
Tartil.uz
Tasbeh.uz
imon.uz
Muslimun.uz
mp3Muslim.uz
Hidoyat.uz
Muslim.uz
imon.uz
Muslimun.uz
Zamaxshariy.uz
Ravza.uz
Sammuslim.uz
muhsin.uz
bukhari.uz
Islomota.uz
Zamaxshariy.uz
Oliymahad.uz
Fitrat.uz
Nasihat.uz
Vakillik.uz
imon.uz
Termiziy.uz
VOIZ.UZ
Ravza.uz
Tasbeh.uz
Hidoyat.uz
mp3Muslim.uz
Muslimun.uz
Muslim.uz
Vakillik.uz
Islomota.uz
Zamaxshariy.uz
imon.uz
Tartil.uz
Sammuslim.uz
@Ilm_ziyomaskani iqtibos olgan kanallari
Eslov va repostlar topilmadi
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Ilm - Ziyo 3 May, 16:25
#Саид_ибн_Омир розияллоҳу анҳу Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: ? Youtube ? Facebook Телеграм каналимизга уланиш: ? https://t.me/joinchat/AAAAAE8pgWgOSEZkx7GlJA
To‘liq o‘qish
Ilm - Ziyo 3 May, 08:55
АЛЛОҲГА ИШОН ВА САБР ҚИЛ!...
Маъсият учун тавба, маҳзунлик учун хурсандчилик, ғам-қайғу учун роҳат, қийинчилик учун бахтиёрлик бордир. Ҳар бир нарса учун ечим мавжуддир. Фақат Аллоҳга чин қалбдан ишон ва сабр қил! Албатта, сенга берилган насиба келади.

Шайх Мутаваллий Шаъровий (раҳимаҳуллоҳ)
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

? Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC8kKkNSXnafsOb0kb0hX5hw

? Facebook:
https://www.facebook.com/ilmZiyoMaskani

Телеграм каналимизга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAE8pgWgOSEZkx7GlJA
To‘liq o‘qish
Ilm - Ziyo 2 May, 12:49
Сени Аллоҳ учун озод қилдим!..

Харзрати Али (розияллоҳу анҳу)нинг бир жориялари бор эди. Кунларнинг бирида жория аёл Али (розияллоҳу анҳу)нинг таҳорат олишлари учун у кишига сув қуйиб турган эди, тасодифан жориянинг қўлидан сув идиши тушиб, Али (розияллоҳу анҳу)нинг юзларини жароҳатлади. Али (розияллоҳу анҳу) юзини жория тамонга қаратиб, жаҳл қилгандек бўлди. Бу холатда жория дарҳол Али (розияллоҳу анҳу)га: «Аллоҳ Азза ва Жалла қуйидагича марҳамат қилади» дея, Оли Имрон сурасининг 134-оятни ўқиди: «......ғазабини ютадиганлар». Бунга жавобан Али (розияллоҳу анҳу) деди: «Ғазабимни ичимга ютдим». Жория яна сўзида довом этиб, оятни давомини ўқиди: «ва одамларни авф қиладиганлардир». Али (розияллоҳу анҳу): «Мен авф қилдим. Аллоҳ сени авф қилсин!» дея жавоб қайтарди. Жория оятни давом эттириб: «Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» дея сўзини якунлади. Али (розияллоҳу анҳу) ҳам: «Эй Жория, бор, кетавер. Мен сени Аллоҳ учун озод қилдим» дея, сўзини якунлади.

Мулла Али Қорийнинг «Мубин ал-муъин ли фаҳми ал-арбаиъйн ан-нававий» асарларидан.
Элёрбек Эркинбек

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

? Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC8kKkNSXnafsOb0kb0hX5hw

? Facebook:
https://www.facebook.com/ilmZiyoMaskani

Телеграм каналимизга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAE8pgWgOSEZkx7GlJA
To‘liq o‘qish
Ilm - Ziyo 2 May, 12:44
Ачинарли холат!
(Мутойиба кўринишида)

Бола ҳаммомга кириб, «толаъал бадру....» нашидасини (қўшиғини) айта бошлади. Тасодифан боланинг отаси ҳаммомга кириб қолди. Шу пайт боласининг нашид айтаётганини эшитиб қолди. Ғазабланиб боласини урди. Бола йиғлаб юборди. Боланинг йиғисини эшитган она боланинг олдига келиб, турмуш ўртоғидан: «Нима учун болани урдингиз?», дея сўради. Ота ғазабланиб: «Фарзандимиз ҳаммомда Қуръон ўқияпти. Шунинг учун унга жазо бўлсин, деб урдим», деди. Она: «Дадажониси, бу Қуръон эмас балки, бир арабий қасидадур (шеърга ўхшаш)», деди. Бу сўздан сўнг, ота йиғлаб юборди. Аёли: «Сиз нима учун йиғлаяпсиз?», дея сўради. Шунда ота: «Мен ушбу қасидани Қуръон, дея ўттиз йилдан буён намозларимда ўқиган эканман!», дея жавоб берди.

Элёрбек Эркинбек таржимаси....
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

? Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC8kKkNSXnafsOb0kb0hX5hw

? Facebook:
https://www.facebook.com/ilmZiyoMaskani

Телеграм каналимизга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAE8pgWgOSEZkx7GlJA
To‘liq o‘qish
Ilm - Ziyo 1 May, 17:08
#Юсуфнинг_саргузаштлари 1-қисм (Танишув) Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: ? Youtube ? Facebook Телеграм каналимизга уланиш: ? https://t.me/joinchat/AAAAAE8pgWgOSEZkx7GlJA
To‘liq o‘qish
Ilm - Ziyo 1 May, 15:57
Ассаламу алайкум! Хурматли саҳифамиз аъзолари, барчангизни кириб келаётган муборак, ойларнинг саййиди бўлмиш Рамазон ойини муборакбот этамиз! Аллоҳ барчамизни бу муборак ойда фойда олувчи зотлардан қилсин! Саҳифаларимизни кузатиб боринг. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

? Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC8kKkNSXnafsOb0kb0hX5hw

? Facebook:
https://www.facebook.com/ilmZiyoMaskani

Телеграм каналимизга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAE8pgWgOSEZkx7GlJA
To‘liq o‘qish
Ilm - Ziyo 30 Apr, 10:13
#РАМАЗОН_КЕЛДИ! Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: ? Youtube ? Facebook Телеграм каналимизга уланиш: ? https://t.me/joinchat/AAAAAE8pgWgOSEZkx7GlJA
To‘liq o‘qish
Ilm - Ziyo 29 Apr, 22:43
#ЯХШИЛИКНИНГ_МУКОФАТИ_ЯХШИЛИКДИР!
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: ? Youtube ? Facebook Телеграм каналимизга уланиш: ? https://t.me/joinchat/AAAAAE8pgWgOSEZkx7GlJA
To‘liq o‘qish
Ilm - Ziyo 29 Apr, 14:28
инг меросхўрлари бўлган мужтаҳид олимларимизга эргашишимиз керак. Чунки, юқоридаги манбалардан маълум бўладики, Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг йўлларига эргашиш, У Зот (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳадисларини тўғри талқин қилиш билангина бўлар экан. Бу иш эса, мужтаҳид бўлган “аҳли сунна вал жамоа” уламоларига эргашиш ила амалга оширилади. Чунки, бу зотлар бугунги кунгача ҳадисни тўғри етиб келиши, унинг қай маънода (ҳақиқат ёки мажоз ирода қилинганми) келганини фаҳмлаб умматга етгизганлар. Бизнинг вазифамиз ҳам ҳудди, у зотларга ўхшаб, ҳадисларни асл ҳақиқатини ўрганиб, умматга тўғри етказишдир. Асл ҳақиқат деган сўзимизнинг боиси, баъзи ҳадислар Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг дарвларини ўзида ҳукми бекор қилинган. Бунга мутъа ва муваққот никоҳларни мисол қилишимиз мумкин. Шу билан биргаликда, бир-бирига зоҳиран маънода зид келадиган ҳадислар бор бўлиб, ўларнинг асл ҳақиқатини бизга “аҳли сунна вал жамоа”да бўлган, ўзининг даврида бир қанча асарлар ёзиб, бизгача ҳадисларни тўғри етиб келишига ҳаракат қилган мазҳаб уламоларимизнинг китобларини ўқиш ила англашимиз мумкин.
Бир ҳадисни ўқиб, зоҳиран тушиниб, ўзимизни ҳам ўзгаларни ҳам адаштириб, Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам)га эргашяпмиз, дея бонг уришимиз, У Зот (саллоллоҳу алайҳи васаллам)га бўлган ҳақорат бўлиб қолади. Чунки, биз ҳадисдан ирода қилинган нарса нима эканини унинг шарҳини ўқиб ёки “аҳли сунна вал жамоа” уламоларидан бўлган, замонамизнинг олимларидан эшитиб, амал қилсак Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг юқорида зикри келган, қуйидаги ҳадисларига амал қилган бўламиз: Бу ҳақда Имом Термизий, Абу Довуд ва яна бир қанча муҳаддислар ривоят қилган ҳадисда: Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) шундай дедилар: “Мени сўзларимни эшитиб, унга (ҳадисга) эшитганидек (асл ҳақиқатини яхшилаб фахмлаб) адо қилган бандага Аллоҳ раҳм қилсин!” дея марҳамат қилган эдилар.
Аллоҳ Ўзининг Ҳақ йўлидан адаштирмасин!

Манбалар асосида Элёрбек Эркинбек тайёрлади.....

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

? Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC8kKkNSXnafsOb0kb0hX5hw

? Facebook:
https://www.facebook.com/ilmZiyoMaskani

Телеграм каналимизга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAE8pgWgOSEZkx7GlJA
To‘liq o‘qish
Ilm - Ziyo 29 Apr, 14:28
мувофиқ, соф исломни етказдилар. Бу ҳақда Имом Термизий, Абу Довуд ва яна бир қанча муҳаддислар ривоят қилган ҳадисда: Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) шундай дедилар: “Мени сўзларимни эшитиб, унга (ҳадисга) эшитганидек адо қилган бандага Аллоҳ раҳм қилсин! Баъзида, бир хабарни етказувчи шахсдан кўра етказилувчи шахс тушунувчироқ бўлади”.
Бу холат ҳақида Имом Муслим ўзларининг саҳиҳларида келтирадилар: Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилинади: Биз Бани Нажжордан бўлган бир ансорийнинг боғида эдик. Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) менга икки оёқ кийимларини бериб: “Эй Абу Ҳурайра, шу икки кавуш билан боғдан чиққан пайтингда, кимга биринчи йўлиқсанг, агар у имон келтириб, имони қалбида мустаҳкам киши бўлса, унга жаннатни башоратини бергин!” дедилар. Мен боғдан чиқиб, биринчи Умар (р.а) йўлиқдим. Умар (р.а) менга: “Эй Абу Ҳурайра, қўлингдаги бу кавуш кимники?” дея сўради. Мен: “Бу Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг кавушлари. Мени Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) кавушлар билан юбориб айтдилар: “Кимга биринчи йўлиқсанг, агар у имон келтириб, имони қалбида мустаҳкам киши бўлса, унга жаннатни башоратини бергин!” дедилар” дедим. Бу хабарни эшитган Умар (р.а) мени кўкрагимга қаттиқ зарб билан ўрди ҳатто, мен ерга йиқилдим. Шунда Умар (р.а) менга қарата: “Ортинга қайтиб, Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) бу сўзларидан нимани ирода қилганларини билгин!” деди. Мен Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг олдиларига йиғлаб қайтдим. Умар (р.а) эса, мени ортимдан изма-из келар эди. Шунда Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) менинг холатимни кўриб: “Сенга нима бўлди?” дея сўрадилар. Мен: “Сиз айтган хабарни биринчи бўлиб Умарга (р.а) йўлиққаним сабабли, бу хабарни биринчи унга айтган эдим. У мени қаққит зарб билан урди ҳатто, мен зарбдан ерга йиқилдим. Шунда Умар (р.а) менга қарата: “Ортинга қайтиб, Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) бу сўзларидан нимани ирода қилганларини билгин!” деди,” дея жавоб бердим. Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) Умарга (р.а): “Эй Умар, сени бу ишни қилишга нима сабаб бўлди?” дедилар. Умар (р.а): “Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам), сиз Абу Ҳурайрага кавушингизни бериб, “кимга биринчи йўлиқсанг, агар у имон келтириб, имони қалбида мустаҳкам киши бўлса, унга жаннатни башоратини бергин!” дея айтдингизми?” дея сўради. Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам): “Ҳа” дея жавоб бердилар. Шунда Умар (р.а): “Эй Аллоҳнинг Расули (саллоллоҳу алайҳи васаллам) бу ишни қилманг, чунки, мен инсонлар сиз айтган ҳадисни ўзи билан кифояланиб, қилиб турган амалларини тарк қилишидан қаттиқ қўрқувдаман. Улар қилаётган амалларида ўз холларида қолсинлар” деди. Шунда Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) Умар (р.а)нинг сўзларини мақуллаб: “Майли, уларни қилаётган амалларида ўз холига қўйгин!” дедилар.
Яъни Умар (р.а) инсонларнинг холатини Абу Ҳурайра (р.а)дан кўра яхшироқ билар эдилар. Шу сабали, холатга қараб Абу Ҳурайра (р.а)ни ортларига қайтардилар ва бу ҳадисдан асл мақсад нима ирода қилинган эканига ишора қилдилар. Чунки, Умар (р.а) фақиҳ бўлганлар.
Демак, ҳадисдан маълум бўладики, саҳобаларнинг даврида ҳам ҳадислардан тўғри фойдаланишлик, унинг асл мақсадини тушинмасдан тарқатмасликка тарғиб бўлган.
Кунларнинг бирида имом Абу Ҳанифа (р.а) Аъмаш (р.а) билан баҳс қилатуриб, шу баҳсга якун ясовчи бир ҳадисни келтирди. Шунда Аъмаш (р.а) Абу Ҳанифа (р.а)га: “Бу ҳадисни қаердан олдингиз?” дея сўради. Абу ҳанифа (р.а) Аъмашга (р.а): “Бу ҳадисни сиздан эшитганман” дея жавоб берди. Бу холатдан Аъмаш (р.а) ажабланиб, сиз-у бизга ибрат бўлувчи ажойиб гапни айтди: “Дарҳақиқат, биз дори ташувчи эканмиз холос. Сизлар эса, ҳақиқий табиб экансизлар” дея Аъмаш (р.а) имом Абу Ҳанифа (р.а)га таъзим изхор қилди.
Яъни Аъмаш (р.а) ҳадисни етказиб, унинг асл мақсадига эътибор бермаган. Абу Ҳанифа (р.а) эса, ҳар бир ҳадисни ўрганиб чиқиб, сўнг ҳукм қилганлар. Чунки, фатволарда умматнинг масулияти турибди. Буни эса Абу Ҳанифа (р.а) яхши англаган.

Хулоса: Биз Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг йўлларини топишимиз учун У Зот (саллоллоҳу алайҳи васаллам)н
To‘liq o‘qish
Ilm - Ziyo 29 Apr, 14:28
#ДОЛЗАРБ
БИЗ ҚАЙСИ ЙЎЛНИ МАҲКАМ ТУТСАК ПАЙҒАМБАРИМИЗ (САЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ)НИНГ ВАСИЯТЛАРИНИ БАЖАРГАН БЎЛАМИЗ?.....
Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 80-оятида қуйидагича марҳамат қилади: “Ким Пайғамбарга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилган бўлади. Ким юз ўгирса, Биз сени уларга қўриқчи қилиб юборганимиз йўқ”.
Қуръонда марҳамат қилинганидек, барча мусулмонларнинг зиммасида, қиёматгача Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам)га эргашиш вожибдир. Бу эргашиш, У Зот (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг йўлларини тутиш, суннатларига эргашиш билан бўлади. Чунки, Қуръон Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам)га итоат қилишни, ҳаётлик вақтини ўзи билангина чегаралаб қўймади балки, қиёматгача ва бирор қайдсиз итоатни вожиб қилди.
Демак, бизнинг зиммамизда Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам)га итоат қилиш ва эргашиш вожиб экан. Биз қай тариқа У Зот (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг йўлини топа оламиз? Холбуки, Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) вафот қилиб кетганлар. Бу ҳақда Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий, Доримий, Байҳақий, ибн Саъд ва Ибн Абдалбирдан ривоят қилинган ҳадисда: Муоз ибн Жабал (р.а) ривоят қилади: Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) мени Яманга юбораётиб: “Эй Муоз! Агар сенга бир ҳукм рўбаро бўлиб қолса, қандай ҳукм чиқарасан?” дея мендан сўрадилар. Мен: “Аллоҳнинг китобидаги нарса ила», дея жавоб бердим. Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам): “Агар Аллоҳнинг китобида бўлмаса-чи?” дедилар. Мен: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ила”, дедим. Яна Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам): “Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бўлмаса-чи?” дедилар. Мен: “Фикрим ила ижтиҳод қиламан», дедим. Шунда Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам): “Расулуллоҳнинг элчисини тавфиққа бошлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”, дедилар.
Ҳадисдан маълум бўладики, биз Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам)га эргашиш учун саҳобаларга (р.а) эргашишимиз керак бўлади. Биз саҳобаларни (р.а) йўлларини қай тариқа топамиз? Холбуки, улар ҳам вафот этиб кетганлар. Бу ҳақда Ибн Можа ўзининг сунанларида келтирган “саҳиҳ” ҳадисда, Ирбоз ибн Сария (р.а) ривоят қилинади: Кунларнинг бирида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бизга жуда ҳам муболаға (огоҳлантирган, қўрқитган) холатида ваъз қилдилар. У ваъзларидан қалблар қўрқинчга тушди, кўзлар эса ёшга тўлди. Ичимиздан бир киши: “Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳудди видолашувчининг ваъзини қилгандек ваъз қилдингиз. Шундай экан, бизга нимани васият қиласиз?” деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга Аллоҳдан тақво қишингизни, агар амирларингиз қора қул бўлса ҳам, унга (агар ношаръий ишга буюрмаса) итоат қилишингизни амр қиламан! Мендан сўнг жуда кўп шиддатли ихтилофларни кўрасизлар. Ўша пайтда сизларга мени суннатим ва ҳидоят топган хулафои рошидинларни йўлини, керак бўлса озиқ тишларингиз ила маҳкам тутинглар! Янги пайдо бўлувчи ишлардан сақланинглар! Чунки, ҳар бир янгилик бидъатдир. Ҳар бир бидъат эса, залолатдир!”.
Ушбу ҳадиснинг шарҳи “Хошия ас-Синдий алаа ибни Можа” да келадики, “хулафои рошидин” деб, тўрт саҳобий ва уларнинг йўлидан юрган буюк мужтаҳид имомларимиз тушунилади. Чунки, улар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосар меросхўрлари, Ҳақни ёйишда, динни қайта тирилтиришда ва халқни тўғри йўлга бошлашда чин меросхўр бўлганлар.
Саҳобалар (р.а) ҳеч қачон Қуръон ва суннатдан четга чиқиб ҳукм қилмаган балки, шу икки манба асосида ҳукм юрғизганлар. Ижтиҳод масаласида ҳам шу икки манба асосида ҳукм олганлар. Саҳобалар (р.а)нинг энг асосий мақсадлари Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг васиятлари бўлмиш соф исломни етказиш бўлган. Бу ҳақда Имом Бухорий ривоят қилан ҳадисда: Ибн Аббос (р.а)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) Қурбон ҳайити куни инсонларга хутба қилиб шундай дедилар: “Мени сўзларимни эшитганлар, эшитмаганларга етказсин! Мендан сўнг яна куфрга қайтманглар!”.
Саҳобалар умрларини шу соф исломни етказишга бағишладилар. Улар (р.а) вазифаларини бажариб вафот қилиб кетгандан сўнг уларнинг йўлларини тутган Мужтаҳид олимларимиз, саҳобаларнинг (р.а) йўлларини маҳкам тутиб, саҳобалар ишларига
To‘liq o‘qish
Ilm - Ziyo 28 Apr, 16:58
#АЛЛОҲНИНГ_МУКОФАТИ
Бизнинг ҳузуримизда инсонийлик қийматни ҳисоблайдиган қурилма йўқ!
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: ? Youtube ? Facebook Телеграм каналимизга уланиш: ? https://t.me/joinchat/AAAAAE8pgWgOSEZkx7GlJA
To‘liq o‘qish
Ilm - Ziyo 28 Apr, 14:35
Азиз саҳифамиз аъзолари, сизларга YOUTUBE саҳифамиз ҳам очилганини эълон қиламиз! Бизни кузатишда давом этинг! Youtube саҳифамиз: https://www.youtube.com/channel/UC8kKkNSXnafsOb0kb0hX5hw
Ilm - Ziyo 26 Apr, 18:14
#НАСИҲАТ
Устоз, Олоуддин Мансур
(Динни ушлаш)
Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/Ilmziyomedia
Ilm - Ziyo 25 Apr, 18:23
#ЭҲСОН
Яхшиликнинг мукофати яхшиликдир!
Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/Ilmziyomedia
Ilm - Ziyo 25 Apr, 15:41
#ИСЛОМ
Ислом - яхшилик ва саховатга чорлайди!
Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/Ilmziyomedia
Ilm - Ziyo 25 Apr, 10:58
#ЯХШИЛИК
Сиз учун қийматсиз бўлган нарсалар сизнинг жаннатингиз бўлиши мумкин!
Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/Ilmziyomedia
Ilm - Ziyo 24 Apr, 16:42
Исмимни нурларга тўлдирдинг!
Орзуларимни рўёбга чиқардинг!
Ҳаётлик чоғимнинг ўзида бошимга тож кийдирдинг!
Бошимни олийларга кўтардинг!
(Нашид нақоратининг таржимаси)
Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/Ilmziyomedia
Ilm - Ziyo 23 Apr, 20:22
#НОУМИД_БЎЛМАНГ!
Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/Ilmziyomedia
Ilm - Ziyo 23 Apr, 17:22
#ТАРБИЯ Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/Ilmziyomedia