bakiroo dan repost
Кеча кеч соат бешдан кейин Фарғона водийси вилоятларини ўта қуюқ туман қоплади. Туман қалинлиги шунчалик эдики, йўлларда яқин 2-3 метр масофани кўриш имконсиз даражага етди. Қўшимчасига аксар чорраҳаларда светофорлар ишламади. Ҳар қадамда катта-кичик авариялар. Бундай вазиятларда нормал давлатларда полиция фавқулодда режимга ўтади, жамоатчилик, ҳайдовчилар, пиёдалар огохлантирилади, чорраҳаларга инспекторлар жойлаштирилади, бошқа кучишлатарлар ёрдамга келади, коридорлар ташкил этилади. Лекин, хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, кеч соат 5дан 9 га қадар на Андижон шаҳрида ва на республика, вилоят, туман миқёсидаги йўлларда биронта ЙҲХБ ёки ишчи ишлар органлари ходимларига дуч келдим. Гўёки улар ғойиб бўлишганди.
Бугун Тошкентга қайтаётганда қарасам Шаҳрихондан бошлаб токи Довонга етгунча ҳар қадамда ички ишлар ходими, ҳар бир кесишма ва чорраҳада патрул хизмати ходимлари жойлаштирилибди, яна парад формасида. Аввалига роса хурсанд бўлдим. Кечаги нохушликларни катталар тушунибдида, қуюқ туман шароитида, халқ оғирини енгил қилгани ЙҲХБчиларни чиқаришибди деб ўйладим. Чағали пости, Сирдарё кўприги, кейин Садоқат чорраҳасига етгач, тушундимки, бу ҳаракатлар халқ учун эмас, пойтахтга учта патрул машинаси ҳамроҳлигида етти юз рақамли машинада кетаётган юқори мартабали меҳмон учун ташкил этилган парад экан. Чунки инспекторлар кортеж ўтиб бўлиши билан машиналарига ўтириб кетма-кет манзилларни тарк эта бошлашди. Яъни меҳмон чорраҳа ва кесишмалардан кутиб қолмай манзилга етиши ва честь бериб кузатиб қолиниши учун солиқ тўловчиларга хизмат қилиши лозим бўлган ЙҲХБ ходимларини йўлга чиқариш орқали меҳмондўст водийлик раҳбарларнинг кўрсатган каромати экан бу.
Дарвоқе, водий вилоят ва туманларида бугун ҳам қуюқ туман тушган. Йўлингиз бехатар бўлсин, ўзингизни ўзингиз асранг!