🕌 Иймонликлар 🕋


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din



Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


ЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

    Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Бу кунда биз мусулмонлар бир-биримизни табриклаймиз, байрамдек ўтказамиз. Саловат айтишни кўпайтирамиз. Ижобат соатни излаймиз.

      🕌🕌Бинобарин, жума куни:
Дуолар ижобат бўлади.


     Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим).

🕌🕌Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.

     Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).

🕌🕌Қадамлар остидан нурлар чиқади.

    Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

🕌🕌Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.

    Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

🕌🕌 Гуноҳлар мағфират этилади.

    Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
    Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди, деганлар.

🕌🕌 Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.

    Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Абу Довуд, Ибн Можа).
     
      Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик.

Яқинларимизга ҳам улашайлик!
👇👇👇👇👇👇👇👇
@iymonliklar


Ассалому алайкум. Яхши инсонларнинг ҳолатлари ўзгариб кетса ҳам, уларнинг сифатлари ўзгармас экан. Саховатли инсон камбағал бўлиб қолса ҳам,  саховатли бўлиб қолаверар, мулойим, кечиримли инсон зулм кўрса ҳам, кечиримли, Аллоҳ севган инсон бўлса, номард одамлар тўдаланиб қаршилик қилсалар хам хокисор бўлиб қолаверар эканлар. Баъзи юзлар борки, уларнинг ғазабли ҳолатлари ҳам гўзал кўринар, ва  баъзи юзлар борки, уларнинг таббассумлари ҳам шубҳа уйғотувчи бўлар экан. Гўзаллик қалбларнинг қаъридан чиқади-ки,  бунга юз кўринишларининг алоқаси йўқ экан. Хазрати инсон,  СИЗ айнан қалб қаъридан гўзаллик тарата оладиган , гўзал хулқлилар сардорисиз. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин....

👇👇👇👇👇👇👇
@iymonliklar


Ассалому алайкум. ☘Жума айёмингиз муборак бўлсин.!!!☘ Ушбу муборак кунда Шафоатгўйимиз, суюклигимиз, икки олам сарвари Пайғамбаримиз 💐Муҳаммад 🌺мустафо соллаллоҳу ъалайҳи ва салламга саловат айтишни унутманг. 🪷🪷Аллоҳумма солли аълаа саййидина ва набиййина ва ҳабибина Муҳаммад.. Соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам.🌺🌺

👇👇👇👇👇👇👇👇
@iymonliklar


Айтган салавотларингизни Расулуллоҳ эшитадилар

Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).

Kanalga obuna bo'ling

👇👇👇👇👇👇
👇
@iymonliklar


iymonga oshiq qalblar |


📹 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨'𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
📱Diniy islomiy kanal📲 | @Iymonliklar
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️


@iymonliklar 👈👈👈👈👈


🍃🌹🍂ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🍂🌹🍃

•🌸•🌸•Роббимиз - Аллоҳ
•🌸•🌸•Динимиз - Ислом
•🌸•🌸•Қибламиз - Каъба
•🌸•🌸•Айёмимиз - Жума
•🌸•🌸•Фарзимиз - Намоз
•🌸•🌸•Қарзимиз - Закот
•🌸•🌸•Орзуимиз - Ҳаж
•🌸•🌸•Амалимиз - Савоб
•🌸•🌸•Тилимиз - Тақво
•🌸•🌸•Нафратимиз - Зино
•🌸•🌸•Севганимиз - Ҳайит
•🌸•🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🌸•🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

•🌹•🌹•Забони зикрдан тинмаганларга,
•🌹•🌹•Кибр тулпорига минмаганларга,
•🌹•🌹•Шайтон найранг қилса, синмаганларга,
•🌹•🌹•Жума муборак...

🍃🌹🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🌹🍃

🍂🌹🍂АЛБАТТА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ🍂🌹🍂


@iymonliklar


iymonga oshiq qalblar |


📹 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨'𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
📱Diniy islomiy kanal📲 | @Iymonliklar
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

@iymonliklar


iymonga oshiq qalblar |


📹 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨'𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
📱Diniy islomiy kanal📲 | @Iymonliklar
@iymonliklar


#Жума

Жума муборак, азизлар!

Эркаклар учун жума намозини масжидда ўқиш фарздир. Ҳаммамиз жумада масжидга борамиз.

Шунинг учун биз жума куни масжиддаги асосий қоидаларни эслатиб ўтамиз:

1️⃣ Масжидга ўнг оёқ билан кириб, чап билан чиқиш мақсадга мувофиқдир.

2️⃣ Масжидга кираётганда қуйидаги дуони ўқиш тавсия этилади:
اَللَّهُمَّ افْتَحْ لِى أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ وَانْشُرْ عَلَىَّ خَزَائِنَ رَحْمَتِكَ
“Ё Раббий! Менга раҳмат эшикларини ва хазиналарини оч».

3️⃣ Масжиддан чиқаётганда қуйидаги дуо ўқилади:
اَللَّهُمَّ إِنِّى أَسْئَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ الْعَظِيمِ
«Ё Раббий, мен сендан буюк фазлингни сўрайман.»

4️⃣ Масжидга иложи борича эртароқ бориб, биринчи сафни эгаллашнинг савоби улуғ.

5⃣ Хутба бошланмаган бўлса, кирганингизда, 2 ракатли тахиятул масжид намозини ўқиш тавсия этилади.

Мумкин эмас:
❌ Пиёз, саримсоқ ёки турп еб, масжидга бориш.
❌ Дунё ишлари ҳақида гапириш, овозни баландлатиш, кулиш, баҳслашиш.
❌ Телефон титиш, атрофга аланглаш, кийим ёки гиламни ўйнаб ўтириш.
❌ Намоз ўқиётган одамнинг олдидан ўтиш, оёқларни Каъбага қаратиб узатиш.

👇👇👇👇👇👇👇
@iymonliklar


ҚУЁШ ЧИҚҚАН КУННИНГ ЭНГ ЯХШИСИ ЖУМА КУНИДИР

Энди нима учун қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума куни эканани ҳадиси шарифда келган қўйидаги жумлалар ёрдамида ўрганиб чиқайлик:

1. "Унда Одам халқ қилинди."
Инсониятнинг асли ҳисобланмиш Одам алайҳиссаломни Аллоҳ таоло жума куни яратган. Бу эса ушбу кун қанчалик фазилатли кун эканини билдиради.
Ушбу ҳодисани тез - тез эслаб туриш учун жума куни ҳафтанинг байрам кунига айлантирилган.

2. "Унда у жаннатга киритилган".
Аллоҳ таоло Одам Атони жаннатга киритган кун ҳам жума куни. Демак, Одам алайҳиссалом жаннатдан ташқарида яратилганлар. У кишини улуғлаб, жаннатга киритилган кунни зурриётлари байрам қилишлари керак.
Шунинг учун жума куни ҳафтанинг байрам куни қилингандир.

3. "Унда у жаннатдан чиқарилди".
Яъни жума куни Одам алайҳиссалом жаннатдан чиқарилди. Бошқа бир ривоятда "Ерга туширилди", дейилган.
Бу ҳам улуғ неъмат. Чунки Одам алайҳиссалом жаннатда гуноҳ қилиб, ҳар қандай иқобга дучор бўлиш даражасига етган энди. Аллоҳ таоло эса уни мағфират қилиб, ерга Ўз халифаси қилиб туширди. Бу ҳам улкан неъматдир.
Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг зурриётлари бу кунни ҳафтанинг байрам куни қилишлари лозимдир.

4. "Қиёмат ҳам фақатгина жума куни қоим бўлур".
Ана ўшанда мўмин бандалар асосий мақсадларига эришадилар. Роббларининг жамолига мушарраф бўлиб, жаннатий неъматларга дохил бўладилар.

5. "Унда унинг тавбаси қабул қилинди".
Яъни жума куни Одам алайҳиссаломнинг тавбаси қабул қилинди. Тавбанинг қабул бўлиши улкан бахтдир. Тавба қабул қилинмаса, бахтсизлик бўлади. Иқобга қолинар эди.
Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг фарзандлари бу кунни ҳафталик байрам куни килиб олишлари маъқул.

6. "Унда у вафот қилди".
Яъни жума кунида Одам алайҳиссалом вафот этдилар.
Имом Ҳаким келтирган ривоятда:
"Ўлим мўминларнинг туҳфасидир", дейилган.
Чунки ўлим ила мўминлар бу дунё ташвишларидан қутилиб, охират неъматларига эришадилар.
Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг зурриётлари бу кунни ҳафтанинг байрам куни қилишлари керак.

7. "Унда қиёмат қоим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то куёш чиққунча (қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно".
Жума намози фарзи айндир. Унинг фарзлигини инкор қилган одам диндан чиқади.

"Кифоя" китобидан.
Каналга уланиш
👇👇👇👇👇👇👇👇
@iymonliklar


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам,
Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам.
Баъзида дардингиз ололмасам ҳам,
Унутманг қадрдонларим юрагимдасиз!

Саййудул айём Жума муборак бўлсин сизни хамиша Аллоҳ асрасин !!

Биринчи бўлиб табриклаб қўйинг

Шу улуғ кунда Аллоҳ розилиги учун мени ҳаққимга дуо қилинг!

••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@iymonliklar


ИСТИҒФОРНИНГ 40 ХОСИЯТИ

1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади;
2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради;
3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади;
4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди;
5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади;
6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади ;
7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради;
8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади;
9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади;
10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади;
11. Мол-дунёга барака киритади;
12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади;
13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ;
14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади;
15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади;
16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради;
17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади;
18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади ;
19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади;
20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади;
21. Бошга тушган балоларни даф этади;
22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради;
23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади ;
24. Истиғфор мажлис каффоратидир;
25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади ;
26. Шайтон васвасасини қайтаради;
27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради ;
28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади;
29. Ғам-ташвишларни кетказади;
30. Хурсандчилик олиб келади;
31. Юзни нурли қилади;
32. Ризқ келишини осонлаштиради;
33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади ;
34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади;
35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади;
36. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфор туфайли жаннатда юқори мартабага кўтарилишади;
37. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади;
38. Ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади;
39. Қалбни тиниқлаштиради;
40. Истиғфор айтган одамнинг ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради...


👇👇👇👇👇👇👇👇
@iymonliklar


Салавотнинг шарофати

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига Убай ибн Каъб розиёллоҳу анҳу келиб деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Мен сизга кўп саловот айтаман. Қанчасини сиз учун қилай?
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Истаганингни.
Убай ибн Каъб деди:
- Тўртдан бирини қилайми?
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Истаганингни. Аммо зиёда қилсанг ўзинг учун яхши бўлар эди.
Убай ибн Каъб деди:
- Ярминими?
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Истаганингни. Аммо зиёда қилсанг ўзингга яхши бўлар эди.
Убай ибн Каъб деди:
- Учдан иккисиними?
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Истаганингни. Аммо зиёда қилсанг ўзингга яхши бўлар эди.
Убай ибн Каъб шунда деди:
- Барча саловотларимни сиз учун қиламан.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Ундай бўлса ғамларингга Аллоҳ кифоя қилади, гуноҳларинг мағфират қилинади!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@iymonliklar


🔻«МАСЖИД ОДОБЛАРИ»🔻

        Аллоҳ таоло: «Эй одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (пок кийимларингиз) ни (кийиб) олингиз!...»
      (Аъроф сураси, 31-оят), деб огоҳлантирди.

        Масжид сари тасбеҳ, зикрларни айтиб борса, катта ажрга эга бўлади. Масжидга кираётганда:   
        «Парвардигорим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳмат эшикларингни очгин», деб дуо қилиб, ўнг оёқда кириш ва чап оёқда чиқиш суннатдир.
      (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти.)

        Масжидларда дунёвий сўзларни сўзлаш, жанжаллашиш, баҳслашиш, баланд овозда гаплашиб, беҳуда сўзлар билан одамларга озор бериш, фитна-фасод, иғво қилиш қатъиян ман этилган.  
        Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Замон охирлашганда умматларимдан бир қанчалари масжидларга йиғилиб, дунё сўзлари билан машғул бўлишади. Зинҳор улар билан ўтирманг. Чунки уларнинг Аллоҳга ҳожатлари йўқдир», деб огоҳлантирганлар.
     (Имом Байҳақий ривояти.)


        Масжидда ушбу одобларга қатъий риоя қилиш керак:

▫️- Масжидда олди-сотди қилмаслик.
▫️- Йўқолган нарсани эълон қилмаслик.
▫️- Одамларнинг устидан хатлаб ўтмаслик.
▫️- Масжидда жой талашмаслик.
▫️- Сафда бирон кишини қаттиқ сиқиб қўймаслик.
▫️- Намоз ўқиётган кишининг олдидан ўтмаслик.
▫️- Масжидга туфламаслик.
▫️- Бармоқларни қирсиллатмаслик.

   «Тақвим» китобидан.
  

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@iymonliklar


НАМОЗ ПАЙТИДАГИ МАКРУҲ ҲОЛАТЛАР

- Узрсиз йўталиш;
- Қироатга халал берувчи нарсани оғизда сақлаш;
- Рукуъ ҳолатида бош елкадан баланд туриши;
- Нўхот катталигида таом ейиш;
- Оят ва тасбеҳларни бармоқ билан санаш;
- Суннатлардан бирортасини қасддан тарк этиш;
- Қироатни рукуъда тамом қилиш;
- Икки кўзни юмиб туриш;
- Намоз тугамай, пешонасини артиш;
- Намоз пайти либосни текислаш;
- Ҳаракат қилиш;
- Туфлаш;
- Ечиниш;
- Қасддан бир оятни ярмида тўхтатиб, бошқасини бошлаш;
- Керишиш;
- Пешонани ерга теккизмай, саллани теккизиш;
- Жамоатга одам қўшилганда имом овозини пасайтириши;
- Намозни имом чўзиб юбориши;
- Енг тирсаккача чиқиши, бурун қоқиш;
- Такбирни такрор айтиш;
- Узрсиз деворга ёки устунга суяниш;
- Меҳроб ичига бутунлай кириб олиб намоз ўқиш;
- Бармоқлари билан бирор сўзни ёзиб кўрсатиш;
- Бош ё қош билан бирон сўзни ишора қилиш;
- Таҳорат танг бўлиб турганда намоз ўқиш;
- Қабрга ё нажасга қараб намоз ўқиш;
- Олдинда жой бўлса-да, ортда намоз ўқиш;
- Бошяланг намоз ўқиш  – буларнинг бари намоз чоғи қилинса, макруҳдир.

"Ибодати исломия"дан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
👇👇👇👇👇👇👇👇
@iymonliklar


🌧 Aссалому алайкум. Пайшанба муборак бўлсин 😊

Бир кун келиб, очилмайди деган гулларингиз очилади.
Бир кун келиб, ўтмайди деган қийинчиликларингиз ўтиб кетади.
Бир кун келиб,битмайди деган дардларингиз битади.

Ҳаёт шундай бир сир:  «Аввали дуо, ўртаси сабр, ниҳояси шукрдир!»


Кунингиз файзли ўтсин!


👇👇👇👇👇👇👇
@iymonliklar


Нима учун оналарнинг оёқлари оғришини биласизми?

Аллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб қўйган. Шунинг натижасида, бачадон ичидаги ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлади. У доим суюқликнинг юқори қисмида бўлади. Болага озуқа киндигидан онага боғланган ришта орқали осонгина келиб туради.
Ҳомиладор аёл тўйиб таом истеъмол қилмаса ёки кўпроқ вақт оч қолса, ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади. Шунинг учун аксарият аёлларнинг ёши ўтгани сайин тишлари тўкилиши, тизза ва оёқларининг оғриши кузатилади.

Шунинг учун ҳомиладор аёлларнинг вақтида ва тўйиб овқатланиши ўзларининг келажакда соғлом бўлишларида жуда муҳим. Кошкийди, онасининг тиззаси ёки оёғи нима учун оғриётганини фарзанд билганида, фақат ўзини ўйлайвермасдан қандай қилиб онасини рози қилиш устида бош қотирган бўлар эди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга: "Жаннат оналар оёғи остидадур" демаганлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👇👇👇👇👇👇👇👇
@iymonliklar


​​​​​​Болаларни жин, шайтон ва иблисдан ҳимоя қилиш учун ўқиб, дам солинадиган оят ва дуолар:

Қўлни боланинг бошига қўйиб, қуйидаги шаръий руқяни ўқинг:

1. Фотиҳа сураси.
2. Оятул Курси.
3. Бақара сурасининг охирги икки ояти («Ааманар-росул…»).
4. Ихлос сураси (3 марта).
5. Фалақ сураси (3 марта).
6. Нас сураси (3 марта).

Сўнгра уч марта «Бисмиллаҳ»ни айтиб, кейин етти марта «Аъузу биъиззатиллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазир», дейилади (Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила кўриб, ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман)
Сўнгра: «Аставдиъукумуллоҳаллазий лаа тазийъу вадоиъуҳу», дейилади (Сизларни омонати зое бўлмайдиган Аллоҳга топширдим)
Кейин боланинг боши ва баданига қўлимизни суртамиз.

♻️Яқинларга  хам юборамиз❗️
═══════════════════
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@iymonliklar


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
           ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
               ВА БАРАКАТУҲ

      Хайрли тонг! Бугун
                  17 апрель, чоршанба
             +23°+10°


Замонавий илм-фаннинг тасдиқлашича, қуёш чиқишидан олдин барвақт уйғон
иш умрни узайтиради, ҳужайралар фаолиятини жонлантиради, инсон ақл-идрокини яхшилайди. Олимларнинг таъкидлашича, кечаси соат 22 дан тонгги 04 гача олти соат ухлаш кундузги 12 соат уйқуга тенг келади.
Субҳаналлоҳ!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намози учун барвақт уйғонишга буюрганлар.

«У Зот – сизлар учун кечани бир либос, уйқуни эса бир ором қилиб қўйган, кундузни эса (сизлар учун) қайта тирилиш қилган Зотдир» (Фурқон сураси, 47 оят).

Аллоҳ бугунимизни хайрли қилсин!

👇👇👇👇👇👇👇👇
@iymonliklar


Намоз


5 махал намоз ўқийдиган одам бир кунда:

- 25 маротаба “Бисмаллаҳ”
- 32 маротаба “Фотиҳа сураси”
- 64 маротаба “Ар-Раҳмон”
- 64 маротаба “Ар-Роҳийм”
- 213 маротаба “Аллоҳу Акбар”
- 96 маротаба “Субҳана Роббий Ал-Азийм”
- 192 маротаба “Субҳана Роббий Ал-Ъало”
- 11 маротаба “Субҳанака”ни яъни “Сано дуоси”
- 32 маротаба “Самъи Аллоҳу лиман ҳамидаҳ”
- 32 маротаба “Роббана лакал ҳамд”
- 32 маротаба “Омийн (Эй Аллоҳ дуоимни қабул қил)”
- 25 маротаба “Зам сура”
- 17 маротаба “Ташаҳҳуд”ни ўқиб Пайғамбаримизга саловат
- 17 маротаба “Ташаҳҳуд”ни ўқиб Шаходат калимаси
- 11 маротаба Фаришталарга ва мўминларга салом
- 11 маротаба “Аллоҳумма антас Салам”
- 11 маротаба “Роббана атина” дуоси
- 11 маротаба “Роббана иғфирлий” дуоси
- 11 маротаба “Аллоҳумма солли ва салим” дуоси
- 11 маротаба “Аллоҳумма барик” саловати
- 11 маротаба “Шайтон” дан панох тилайди.
Шуни билингки, энг хайрли амалингиз “Намоз”дир!


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш:
👇👇👇👇👇👇👇👇
@iymonliklar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.