Jamol Nosirov


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: San’at


Buxoro shahar hokimi Jamol Nosirovning telegram kanali

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Ассалому алайкум азиз Ватандошлар!
Маҳалла тизимининг жонкуяр фидоийлари!


Бугун, 22 март - Маҳалла тизими ходимлари куни. Бу куннинг Наврўз байрами билан ҳамоҳангликда нишонланиши бежизга эмас. Ҳар иккаласида ҳам қадриятларимиз мужассам. Шу муносабат билан Бухоро шаҳрида фаолият олиб бораётган маҳалла тизимининг барча ходимларини касб байрами билан самимий табриклайман! 

Маҳалла – асрлар оша халқимиз учун эзгулик ва тарбия бешиги бўлиб келган.  Миллий урф-одат ва анъаналаримиз безавол сақланадиган, яхши қўшничилик, бирдамлик, ҳамжиҳатлик маскани ҳисобланган. Бугун юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, миллати, тили ва динидан қатъий назар, ўз ҳаётини, қувонч-у ташвишларини маҳалладан айри ҳолда тасаввур эта олмайди.

Қадрли маҳалла жонкуярлари! Сизнинг аҳоли фаровонлигини янада ошириш, одамларни рози қилиш, уларнинг бугун бахтли яшашларини таъминлаш, нуронийларимизни, хотин-қизларимизни, ёшларимизни қўллаб-қувватлаш, умуман олганда одамлар орасида ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатларингиз таҳсинга сазовор.

Зеро, Президентимиз ҳам куни кеча ўтказилган Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида маҳаллага шундай таъриф берган эди: “Маҳалла – бу меҳр ва аҳиллик қўрғонидир. Маҳалла – оқкўнгил, бунёдкор халқимиз қалбининг кўзгусидир”.

Ҳурматли маҳалла тизими ходимлари!

Инсон қадрини улуғлаш ва халқни рози қилишдек эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилайман. Яшариш, янгиланиш айёми қалбингиздаги ғуборларни аритсин. Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Жамол Носиров,
Бухоро шаҳар ҳокими


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бухорода Наврўз шодиёналари

Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати


Собир Раҳимов маҳалласи, Шофиркон кўчаси 22-уйда истиқомат қилувчи Норбой ота Қаршиев ҳам “Жасорат” медали, Иккинчи даражали Ватан уруши орденлари билан тақдирланган. Уруш йилларида оддий аскар сифатида жанг қилган.

“Ширбудин” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рейда Ресутова ҳамда А.Ғиждувоний маҳалласида яшовчи Катизе Менсеитовалар ҳам урушнинг оловли йилларидан омон қолган кам сонли ватандошларимиздан. Уларнинг барчаси бугун давлатимизнинг меҳру ардоғида умргузаронлик қилмоқда.

Бугун Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носиров, вилоят ҳокими ўринбосари Феруза Ибрагимова, Бухоро вилоят мудофаа ишлари бошқармаси вакиллари ва бир гуруҳ ҳарбийлар томонидан уларга ҳам Президентимиз табриги ектазилди. Дуога қўллар очилиб, тинч ва фаровон кунларга шукроналар айтилди.

Жамол Носиров




Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари Президент табриги етказилди

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носиров, ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Акбар Юсупов ва бошқа мутасаддилар бугун Бухоро шаҳрида истиқомат қилаётган II-Жаҳон уриши қатнашчиларига Президентимиз табригини етказиш мақсадида уруш фахрийлари хонадонларига ташриф буюришди.

Дастлаб, ички ишлар органлари фахрийси,  истеъфодаги майёр Аҳмад Муҳсинов хонадонида бўлишди. 

Кўксини орден-медаллар безаб турган Аҳмад Муҳсинов навқирон 19 ёшида Бухоро шаҳридан ҳарбий хизматга, аниқроғи фронтга йўл олган эди.

Урушдан сўнг унинг қарийб 20 йиллик фаолияти ички ишлар тизимида кечди. У юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида турли лавозимларда ишлади.

Мутасаддилар уруш фахрийси, 101 ёшни қаршилаган отахонни байрам билан табриклаб, самимй тилаклар билдиришди, уларга пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғаларни тақдим этилди.

Жамол Носиров




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Маҳаллалардаги ўрганишлар бугун ҳам давом этди.

Шаҳар ҳокими Турки Жанди, Имом ал-Бухорий, Ҳамид Олимжон маҳаллаларида бўлди.

Жамол Носиров


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌷#Наврўз_шукуҳи

Бухоро шаҳрида Наврўз шодиёналари билан ҳамоҳангликда "Яшил макон" лойиҳаси ҳам амалга оширилмоқда. Шаҳримизда Бухоро вилоят ҳокимлиги ва Бухоро шаҳар ҳокимлиги боғлари барпо этилмоқда. 

Вилоят ва шаҳар раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этган бугунги махсус тадбирдан тайёрланган видеолавҳамизни эътиборингизга ҳавола этамиз.

🌸Наврўз муборак, азиз юртдошлар!

Жамол Носиров



9 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.