#Barchamiz_kutgan_yangilik
Прописка бўйича энг сўнгги ўзгаришларЎзбекистонда ниҳоят "прописка" деб аталмиш "оёғимиздаги тушов" парчаланмоқда. Бунга шахсан президент ҳам аралашгач, жараён анча жиддийлашди ва тезлашди.
Қуйида энг муҳим янгиликларни эслаб ўтамиз.
✅ Фуқароларни прописка қилишда аввалги доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқариш тартиби бекор қилинмоқда.
✅ Пропискани расмийлаштиришда паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига рўйхатга олиш штампини босиш амалиёти бекор қилинмоқда.
✅ Прописка қилинаётганда "военкомат"га бориб, ҳарбий ҳисобдан чиқиш ва туриш тартиби бекор қилинади.
✅ Солиқ идораларида ҳисобга олинган ижара шартномаси ҳақида маълумот тақдим этилганда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишда уй эгасининг розилиги талаб этилмайди.
✅ Туғилган болага гувоҳнома расмийлаштириш чоғида отаси ёки онасининг доимий яшаш манзилига идоралараро электрон маълумотларни киритиш йўли билан прописка қилинади.
✅ Бирор ҳудудда доимий рўйхатга олинган фуқаролар бошқа манзилда яшаса, турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга олиниши шарт эмас ва паспорт тизими қоидаларини бузган ҳисобланмайди.
✅ Доимий ва вақтинча прописка ишларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириш имконияти яратилади.
✅ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида – 2020 йил 1 сентябрдан, Қорақалпоғистон ва вилоятларда – 2021 йил 1 январдан бошлаб фуқароларни прописка қилиш ишлари “ягона дарча” тамойили асосида ИИВ “Манзил” автоматлаштирилган ахборот тизими воситасида амалга оширилади.
✅ “Прописка қилиш” тушунчаси “рўйхатга олиш” тушунчасига ўзгартирилди.
✅ Биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошларни ўз номидаги бошқа уй-жойга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш мумкин.
✅ Эр-хотиннинг никоҳдан кейин бир йил бирга яшаш шарти ва бир йил ичида никоҳ бекор қилинса, прописка йўқотилиши ҳақидаги қоида олиб ташланди.
✅ Оилага тарбияга олинган (патронат) шахслар тутинган ота-онасининг уйига прописка қилинади.
✅ Аввал пропискада бўлганлар қайтиб келганида ҳеч қандай тўсиқларсиз қайта прописка қилинади.
✅ Давлат ишига чақирилган амалдорларнинг пропискаси ишдан бўшаса ҳам, энди куйиб кетмайди.
✅ Давлат ташкилотларида 5 йил узлуксиз ишлаётган мутахассислар ҳам пропискага олинади.
✅ Пойтахтда янги қурилган уйларни сотиб олиб, уч йил ичида сотган ҳолатларда қўлланиладиган давлат божининг алоҳида ставкалари бекор қилинди.
✅ Уй сотиб олишда прописка талаб қилинмайди.
✅ Прописка тартибини бузганлар ўша манзилдан чиқариб юборилмайди.
✅ 2020 йил 1 сентябрдан пропискасиз яшаш муддати 15 кун, пропискага қўйиш бир кун этиб белгиланди.
@Jamolbek_Salomov