Shahnoza Soatova blogi dan repost
АОКА раиси Комил Алламжонов ОАВ ва блогерларга қарата расмий баёнот билан чиқибди. Фейсбукда эълон қилинган баёнотга қонунчиликдаги ахборот тарқатишга оид нормалар, хусусан масъулият ва жавобгарлик масалалари матн шаклида батафсил илова қилинган. Видеода эса Комил Алламжонов жумладан шундай деяпти:
“Бир сўз билан айтганда, бундан буён оммавий ахборот воситалари, блогерлар, ижтимоий тармоқлар ва мобил мессенжерлардаги гуруҳ модераторлари нафақат ўзлари ёзган маълумотларда юқоридаги талабларга риоя қилишлари, балки белгиланган қонун асосида улар остидаги фуқаролар, фейк аккаунтлар ёки троллар томонидан ёзилаётган давлат ахборот хавфсизлигига таҳдид солувчи бузғунчи шарҳлар, ҳақоратли сўзлар, таҳқирлашлар, сўкинишлар, ЁЛҒОН ИЗОҲЛАР учун ҳам қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлишларини эслатиб ўтмоқчимиз.Сиздан фақатгина маълумотларни ўтказмаслик ёки саҳифангизда ёзилган бўлса, ана шундай маълумотларни ўчириб ташлаш сўраляпти.”
Хўш, тушунишимча блогерларга нафақат ўзини, балки фолловерларини ҳам назорат қилиши, постлари тагидаги шарҳлар учун ҳам жавобгар бўлиши айтиляпти.
Бу янги қоида-ку! (“неожиданна-ку”). Қайси қонун ҳужжати билан бу тартиб жорий қилинди, қачон? Кейин бу ўзи имконли нарсами?
Мен блогер сифатида ким тролл, ким фейк аккаунт эгаси, ким эса шунчаки шахсини ошкор этишни истамаган (масалан, эри рашкчи) реал шахс эканини қандай аниқлайман? Менга бу борада айб қўймоқчи бўлганлар-чи, улар қайси меъёрлар орқали буни аниқлашади? Ё троллар ва фейк аккаунтларнинг расмий реестрини юритишадими? Ундай бўлса, майли...
Шунингдек, “давлат ахборот хавфсизлигига таҳдид солувчи”, “бузғунчи шарҳлар”, “ҳақоратли сўзлар”, “таҳқирлашлар”, айниқса, “ЁЛҒОН ИЗОҲЛАР” тушунчаларига ҳам расман таъриф берилиши лозим.
Бу туришда блогерликни йиғиштириб қўяқоламиз, шекилли. Чунки исталган биттаси келиб постим тагига нимадир ёзиб кетса ва мен унинг ёлғонлигини билмасам, тамом!
Ушбу баёнот шунчаки танқидчиларга йўлланган "туйғулар изҳори" эмас, пухта ўйлаб киритилаётган қоида бўлса, уни бирон меъёрий ҳужжат орқали жорий этиш лозим.
Кейин биз ҳам блогерлик қиламизми ё тақдирга тан берамизми, ҳал қилиб оламиз ўзимиз учун.
Баёнотни батафсил қуйидаги ҳаволада кўришингиз мумкин:
https://www.facebook.com/k.allamjonov/videos/2464022723816587/
@shahnozxon