❤️ХИКОЯ ВА КИССАЛАР💔


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan



Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Дайди ...мен уни шаҳарнинг гавжум кўчаларида тез-тез учратиб турардим.Аммо,у ҳақида ёзаман деб ҳеч ўйлаб кўрмагандим. Бугун яна ҳар доимгидек ўқишга кеч қолиб борардим,қадамларим ерга тегар тегмас ҳаракат қилар,ҳамма нарсани шошганимдан унутиб қўйгандим...Олдимдан: -укам, бир минутга мумкинми,укажон-деган овоз эшитилди,таққа тўхтадим.Бу ўша эди,ҳа ҳудди ўзи. Ҳа-дедим мулойим,-эшитаман гапиринг!Бу суҳбат,бу дийдор у билан биринчи марта эмасди,мен уни гоҳ тунда,гоҳ кундуз, гоҳ кўчада, гоҳ уйимнинг олдида афтода ҳолда учратардим.Қишнинг совуқ кунлари атрофга қаҳрини сочар,шамол қиличи нақ юзингни кесиб юбораман дерди.У енгил кийинган,бош кийимини кўзларигача тушириб олган,шарфи орасидан ювилмагандан сарғайиб кетган тишлари кўриниб турарди. Енгил қўлимни сиқди: -укажон,узр йўлдан қўйдим,кўп вақтингни олмайман,бир илтимосим бор...агар йўқ демасанг.майли- дегандай бош чайқадим. -укажон-елкамга қўлини қўйди,қўлининг устида жуда катта чандиқи бор эди-шу десанг оилам йўқ, яқинда хотинимдан ҳам айрилиб қолдим...чой пулими,нон пулими,ёрдам қила оласанми? Шу пайтда уни шундай ёмон кўриб кетдимки,чунки,ўтган сафар кўришганларимизда у онасидан,ўғлидан...энди,хотинидан.Сўнг миямга турли ҳил ҳаёллар тиним бермади: наҳот онаси,хотини бор вақти ҳам тиланчилик қилса,у кўзларимга шундай ёмон одам бўлиб кўриниб кетди.Чўнтагимда пул ушлаган қўлим чиқмай қолди,ўзимни ундан ҳам ёмон кўриб кетдим,алдоқчи одамга ҳайф бир тийин ҳам,ҳайф! -узр,ака узр,пулим йўғеди-я... -майли,укажон майли,бўпти соғ болу кетди.Узоқлашмасимдан яна унинг овози эшитилди:-укажон бир минутга мумкинми.Кейинги одамни тўхтатди.Мен унинг виждони ҳақида ўйладим, балким, бордир.Кап-катта одам, агар унинг виждони бўлганда, мендан бир марта пул олгандан кейин,кейинги сафар уялиб юзини беркитарди.Йўқ, у жуда эркин,у жуда озод.Ҳеч нарсадан тап тортмайди...Мана бир неча кундирки ишларим чаппасига кетяпти,кеч қоляпман,улгурмаяпман,битмаяпти ишларим... Ҳар галгидек бугун яна ўқишга кеч қолиб,шошиб бораётган эдим.Узоқдан машинанинг кескин тўхтаган овози,бир жойга йиғилиб қолган оломоннинг ерга қараган юзи, афсус ичра сўзлаётгани эшитила бошлади. Югуриб ҳамма турга жойга бордим,машинананинг пачоқ бўлган олди йўлдаги светафорни йиққан,одамлар ичра оралаб ўтишим билан йўлда юзи танимас даража қон бўлиб кетган,ерга чалқанча ётган бир кишини кўрдим.Уни ҳеч ким танимасди.Нафас олаяптими кўришди,йўқ жони узилган. Мен қўрқиб кетдим,ҳа жуда қўрқиб кетдим,бу ўша, айнан ўзи, йиғламсираган кўзларимни четга олдим,катта чандиқли қўлидан танидим,ҳа бу ўша.Буни нафақат бир мен танидим,яна бир одам таниди,унинг суҳбатига ногоҳ қулоқ солдим: -вой,бечора бу қўшнимиз ахир,тўкилай деб турган уйида ногирон қизини боқиш учун кун бўйи кўчадан келмайди, 96 йилдаги зилзилада хотини,онасидан ажралган,бечора,қисмати шу экан,жойи жаннатда бўлсин...худо раҳмат қилган бўлсин! ...мен бошимни қуйи солиб уйга жўнадим,ўзимни айблардим.Ҳеч қачон ўзимни кечира олмасам керак,ҳеч қачон,ҳеч қачон...бўғзимга аччиқ бир нима тиқилиб келаверди.Виждон кимда йўқ эканини ўйладим. Уй олдидa, яқинда олган «инамарка»сига ҳали бола укамни коптўги тегиб лой бўлганини кўриб, уришаётган қўшнимиз кўзимга ёмон одам бўлиб кўриниб кетди...жоҳил одамлар бунчалар кўп, қаҳри қаттиқ,виждони йўқ...
📖 @Kasting_hikoya 📖


Дайди ...мен уни шаҳарнинг гавжум кўчаларида тез-тез учратиб турардим.Аммо,у ҳақида ёзаман деб ҳеч ўйлаб кўрмагандим. Бугун яна ҳар доимгидек ўқишга кеч қолиб борардим,қадамларим ерга тегар тегмас ҳаракат қилар,ҳамма нарсани шошганимдан унутиб қўйгандим...Олдимдан: -укам, бир минутга мумкинми,укажон-деган овоз эшитилди,таққа тўхтадим.Бу ўша эди,ҳа ҳудди ўзи. Ҳа-дедим мулойим,-эшитаман гапиринг!Бу суҳбат,бу дийдор у билан биринчи марта эмасди,мен уни гоҳ тунда,гоҳ кундуз, гоҳ кўчада, гоҳ уйимнинг олдида афтода ҳолда учратардим.Қишнинг совуқ кунлари атрофга қаҳрини сочар,шамол қиличи нақ юзингни кесиб юбораман дерди.У енгил кийинган,бош кийимини кўзларигача тушириб олган,шарфи орасидан ювилмагандан сарғайиб кетган тишлари кўриниб турарди. Енгил қўлимни сиқди: -укажон,узр йўлдан қўйдим,кўп вақтингни олмайман,бир илтимосим бор...агар йўқ демасанг.майли- дегандай бош чайқадим. -укажон-елкамга қўлини қўйди,қўлининг устида жуда катта чандиқи бор эди-шу десанг оилам йўқ, яқинда хотинимдан ҳам айрилиб қолдим...чой пулими,нон пулими,ёрдам қила оласанми? Шу пайтда уни шундай ёмон кўриб кетдимки,чунки,ўтган сафар кўришганларимизда у онасидан,ўғлидан...энди,хотинидан.Сўнг миямга турли ҳил ҳаёллар тиним бермади: наҳот онаси,хотини бор вақти ҳам тиланчилик қилса,у кўзларимга шундай ёмон одам бўлиб кўриниб кетди.Чўнтагимда пул ушлаган қўлим чиқмай қолди,ўзимни ундан ҳам ёмон кўриб кетдим,алдоқчи одамга ҳайф бир тийин ҳам,ҳайф! -узр,ака узр,пулим йўғеди-я... -майли,укажон майли,бўпти соғ болу кетди.Узоқлашмасимдан яна унинг овози эшитилди:-укажон бир минутга мумкинми.Кейинги одамни тўхтатди.Мен унинг виждони ҳақида ўйладим, балким, бордир.Кап-катта одам, агар унинг виждони бўлганда, мендан бир марта пул олгандан кейин,кейинги сафар уялиб юзини беркитарди.Йўқ, у жуда эркин,у жуда озод.Ҳеч нарсадан тап тортмайди...Мана бир неча кундирки ишларим чаппасига кетяпти,кеч қоляпман,улгурмаяпман,битмаяпти ишларим... Ҳар галгидек бугун яна ўқишга кеч қолиб,шошиб бораётган эдим.Узоқдан машинанинг кескин тўхтаган овози,бир жойга йиғилиб қолган оломоннинг ерга қараган юзи, афсус ичра сўзлаётгани эшитила бошлади. Югуриб ҳамма турга жойга бордим,машинананинг пачоқ бўлган олди йўлдаги светафорни йиққан,одамлар ичра оралаб ўтишим билан йўлда юзи танимас даража қон бўлиб кетган,ерга чалқанча ётган бир кишини кўрдим.Уни ҳеч ким танимасди.Нафас олаяптими кўришди,йўқ жони узилган. Мен қўрқиб кетдим,ҳа жуда қўрқиб кетдим,бу ўша, айнан ўзи, йиғламсираган кўзларимни четга олдим,катта чандиқли қўлидан танидим,ҳа бу ўша.Буни нафақат бир мен танидим,яна бир одам таниди,унинг суҳбатига ногоҳ қулоқ солдим: -вой,бечора бу қўшнимиз ахир,тўкилай деб турган уйида ногирон қизини боқиш учун кун бўйи кўчадан келмайди, 96 йилдаги зилзилада хотини,онасидан ажралган,бечора,қисмати шу экан,жойи жаннатда бўлсин...худо раҳмат қилган бўлсин! ...мен бошимни қуйи солиб уйга жўнадим,ўзимни айблардим.Ҳеч қачон ўзимни кечира олмасам керак,ҳеч қачон,ҳеч қачон...бўғзимга аччиқ бир нима тиқилиб келаверди.Виждон кимда йўқ эканини ўйладим. Уй олдидa, яқинда олган «инамарка»сига ҳали бола укамни коптўги тегиб лой бўлганини кўриб, уришаётган қўшнимиз кўзимга ёмон одам бўлиб кўриниб кетди...жоҳил одамлар бунчалар кўп, қаҳри қаттиқ,виждони йўқ...
📖 @Kasting_hikoya 📖


Ma'rufdan baxtli odam yo'q. Xotinining tevaragida girdikapalak. Hali ko'ngliga qaraydi, hali qoshida parvona bo'ladi. Lobar ham bora-bora unga o'rgana bordi. Unchalik rashkchi yo jahldor emas ekan. Ko'ngliga yo'l topsa bo'larkan. Qoplonni qo'lga o'rgatgan qiz haqidagi rivoyat bejizga yaratilmagan ekan. Xullas, hammasi iziga tushib ketdi. Ma'ruf yana ishga chiqa boshladi. Ana shunda Lobarning ko'ngliga g'ulg'ula tushdi. Qaynotasi ishda bo'ladi. Eri ham ishga chiqdi. Uyda qaynonasi va ikkita qaynsinglisi bilan yolg'iz qolishini o'ylab, birinchi kundanoq dilini biroz vahima bosdi. Hayiqayotgan edi. Ustiga ustak, oilasi meni xushlamaydi, degan fikrda edi. Shuning uchunmi, erini ishga kuzatishi bilanoq ko'zdan nariroq bo'lishga harakat qildi. Baxtiga qaynsinglisining o'zi yumushlar ko'pligini aytib qoldi. Bu yaxshi, ish bilan andarmon bo'lib, hamma narsani unutadi. Ish bir dunyo ekan. Mehmonlarning keldi-ketdisiga xalal beradi, oyog'ini uzatib o'tirisholmaydi, deya to'yoldi yig'ishtirib tashlangan barcha narsalarni yuvib-tozalab, hammasini xona-xonasiga joylab qo'yish lozim edi. Lobar kichkina qaynsinglisi bilan ishga sho'ng'ib ketdi. — Kelinoyi, mana bu noutbukni ham shu yerga olib kelaverdim, — dedi qaynsinglisi ularning xonasiga kirib, guldonlarni artish bilan ovora Lobarga. — Keling, Go'zaloy, bu akangiznikimi? — Ha, quvvatga qo'yib, tekshirib ko'ring, ishlashi kerak. Ishxonasi kompyuter berguncha shuni ishlatib yurardi. Keyin tashlab qo'ydi, — dedi Go'zaloy va qo'lidagi noutbukni kelinoyisining qo'liga tutqazib, tashqariga chiqib ketdi. Lobar shunday qildi. Kompyuterni quvvati to'lgunigacha yana u-bu yumushlar bilan mashg'ul bo'ldi. So'ng noutbuk esiga tushib qolib, uning ishlash-ishlamasligini sinab ko'rdi. Dasturlariga kirdi. Hammasi joyida. Ashula qo'yib ko'rdi. Binoyidek ishlayapti. So'ng internetga uladi. Internet yonishi bilan zum o'tmay, ekranning bir burchida elektron xatning belgisi yonib-o'chdi. Qiziqishi ortgan Lobar «ok» tugmasini bosgan edi, ekranda uning rasmi paydo bo'ldi. Xatlar esa oqib kelardi…

📖 @Kasting_hikoya 📖


Shuning uchun ham tuhmat ekaniga ishondi ona. Shuning uchun ham kuyovining emas, qizining yonini oldi bechora mushtipar. Shuning uchun ham yelkasiga urib, ostonadan «O'zingning uyingga qayt», deya erinikiga qaytarib yubormadi qizini. Qizimga ishonmasa, qanday baxtli qiladi, ertaga qanday yashaydi, deb bag'rida olib qoldi. Kuyoviga qasd qilib, uylanmagan yigitga, bo'ydoq yigitga «Xo'p», deb yubordi. Kuyovining alamdan ichaklari uzilib tushishini istadi-da. — Kerak emas, oyi, qiynamang, iltimos! Er ko'rganlarning bittasi menmi? — Jon qizim, quloq sol menga. Baxtingni o'ylayapman axir. Shuncha gap-so'zdan keyin ham «O'laman sattor, shuni olaman», deyapti-ku. Xudoning yozgani bor ekan, baribir, yo'llaring tutashdi. Yo'qsa, nima qilgin deysan-a? Yurakning qurtini o'ldirib o'zing ham bir nima degin. Undan ortiq kimga tegmoqchisan? Xotin qo'ygangami? Bir marta qo'ygan ikkinchisiga ham jon kuydirmaydi-da, og'zi kuygandan keyin! Yo xotini o'lgangami? O'gay ko'zlardan panada yurolmaysan bir umr. O'gayni eplaguncha esing ketadi. — Toq o'taman, boya aytdim, er deganini ko'rdim. — Bekorlarni aytibsan! Bu gapni adashib ham, hazillashib ham tilingga ola ko'rma. Toq o'tayotganlarning bittasi menman. — Menga hech kim kerakmas, oyi. — Kerak. Senga kerak bo'lmasa, ukalaringa kerak. Mening ko'zim ochiqligida o'pka to'ldirib nafas olyapsan. Ertaga mendan keyin ukalaringga og'iring tushadi. — Oyi?! — Gap tamom. Ovqatim tagiga oldi. — Tegmayman, baribir, unga. Lobar yelkalari silkinib-silkinib hiqillay boshladi. Ammo tegmaganiga qo'ymadi qarindoshlari. O'ziga qolsa-ku shu Ma'rufga tekkandan ko'ra toq o'tishni afzal ko'rardi. Uni juda yaxshi biladi, sinfdosh bo'lishgan. Aslida, yomon bola emas-u, ammo rashk bobida unga yetadigani yo'q. Maktabda o'qib yurgan kezlarida ham shu ahvol edi. Nafaqat sinfdosh, balki butun maktabda biror yigit yo'q ediki, ko'z qiri Lobarga bexosdan tushib ketgani uchun Ma'rufning mushtini yemagan bo'lsa. Nigora degan sinfdoshi hamisha unga havas qilardi: «Qaniydi meni ham kimdir shunday sevsa…» O'sha paytlari Lobar o'lsam ham, tegmayman unga, derdi. U bilan yasholmasam kerak, deb o'ylardi. So'ng maktabni tugatishdi. Institutda boshqa-boshqa guruhda bo'lsa-da, bir kursda o'qishdi. Ma'rufning ham aqli kirib qoldi. Biroz og'ir-bosiq bo'ldi. Ammo bu ham Lobarning ko'nglini yumshatolmadi. So'ng esa xolasining tili bilan aytganda, «boshidan suv o'girib ichsang, arziydigan bola» bo'lmish Farhodga tegib ketdi. Ma'ruf qolaverdi hali zaxga bag'rini bosib, hali bolaxonaning tomiga chiqib olib to'lin oy bilan suhbatlashib. Hali qorong'i xonaga kirib olib, «To'ying kuni to'yib yig'ladim» qo'shig'ini qayta-qayta eshitaverdi, eshitaverdi… Hammasi iziga tushib ketgandek edi-yu, ammo kutilmaganda vaziyat o'qidan chiqib ketdi. Fazliddin internetga mukkasidan ketgani uchunmi, bir kun bitta qiz bilan tanishmasa, o'sha oqshom shaytonlab qolardi. Tanishlari ham o'ziga o'xshagan bezbet, qizlar esa behayo qizlar edi. Bir kuni internetda bir qiz bilan tanishib oldi. Gap-gapga ulanib, juda yaqin bo'lib ketishdi. Munosabatlari g'oyibona bo'lsa-da, juda yaqin edi. Keyinchalik qiz uni sinash uchun ismini boshqacha aytganini, aslida, ismi Lobar ekanini aytdi. Endi sizga ishonaman, dedi. Erimda ko'nglim yo'q, men sizni yaxshi ko'raman, dedi. So'ng rasmini ham jo'natdi. Fazliddin karaxt bo'lib qoldi. Ismi Lobar, surati ham uniki. Qo'llari qaltiray-qaltiray arang raqamini so'radi. Qiz jo'natdi. Dovdirab, talmovsirab qolgan Fazliddin shartta qo'ng'iroq qildi. Narigi xonada, akasining xonasida qo'ng'iroq jiringladi-yu, zum o'tmay sakkiz oy oldin xonadonlariga kelin bo'lib tushgan kelinoyisining ovozi yangradi: — Allo! * * * Lobarning yig'lab-siqtashlarini aytmaganda to'y ko'ngildagidek o'tdi. Xavotir bekorga ekan. Nafaqat Anorgul opa, balki Lobarning o'zi ham his etdi Ma'rufdan baxtli odam yo'q ekanini o'sha kuni. To'ymisan to'y bo'ldi. Anorgul opa naq yetti mahallaga ko'z-ko'z qildi. Shu bilan elga, yurtga bildirib qo'ydi qizining aybi bor yo yo'qligini. Hamma shod, hamma xurram edi. Nihoyat, to'yning yugur-yugurlari ham ortda qoldi.


Qismatga qul bo'lgan qiz Hikoya — Ma'rufdan yana xabar keldi. Ra'yini sindirma, bolam! Lobar onasining nima demoqchi ekanligini bildi. Yuzini ters qilib, chuqur xo'rsindi-da: — Boshimda erim bor, — dedi. — Bo'ldi, tugadi hammasi, — deya yostiqni shapatilab qoqqan bo'ldi-da, tag'in joyiga qo'ydi Anorgul opa. Bu yoqimsiz xabarni aytayotganda uning ko'zlariga qaramaslik uchun bahona edi. — Qaynonang kelin axtaryapti. Aniqlashtirdim. Ering qaytmaydi, baribir. — Ajrashishimni kutib o'tirgan ekan-da Ma'rufingiz, — to'ng'illadi Lobar. — Otning o'limi itlarga bayram bo'ladi. — Bo'ldi qil! — uning gapini bo'ldi Anorgul opa. — Kim otu, kim it bu yerda?! Buni ertaroq o'ylash kerak edi. Anorgul opaning avzoyi buzildi. Chindan ham asabiylashayotgan, jahlga minayotgan, shu sabab kuyunib gapirardi: — Ma'ruf it bo'ldimi senga? Ering giyohvand yoki o'g'ri bo'lsaki, el-ulus undan ayb izlasa. Ammo butun qishloq sen haqingda gapiryapti barmog'ini bigiz qilib. Bir balosi bo'lmasa, sakkiz oylik kelin qaytib kelarmidi, deyishyapti. — Oyi! — Nima oyi? O'zing gapni boshlaysanu, o'zing yig'lamsirashga tushasan doim. Chidamasang, gapirma. Gapirsang, o'ylab gapir! Lobar jim bo'lib qoldi. Xo'rligi keldi. Yig'lab yubormoqchi ham edi-yu, ammo kaltak boshida sinishini o'ylab, zo'rlab bo'lsa-da, o'zini ushlab o'tirdi. To'g'rida, ona — bu ona! To'ng'iz tug'sa ham ko'zlariga surtib, bag'riga bosib, bor mehri bilan tishlarining orasida katta qiladi, baribir. Demak, nimaiki qilmaylik, baribir, doim yonimizda. Qilganimiz xato bo'lsa, to'g'rilashga, to'g'ri bo'lsa, quvvatlashga, qo'llashga hozir bo'lishadi. Ammo onalarni chetga qo'yib, xolis odam bo'lib fikr yuritilsa-chi? Lobar ikki ukasini, singlisini ko'z oldiga keltirdi. Ota uyiga qaytganidan beri loaqal bittasi uning yonini olgani yo'q. To'g'ri, ayblashgani ham yo'q, ammo ayblashga botina olishmadi, shekilli, haligacha qovoqlari ochilmaydi. Faqat bir marta, eri u yoqda qolib ketgan bir-ikkita narsani tashlab ketganida: — Opa, anavi nomard narsalaringizni olib kelibdi, — degan edi opasiga kichkina ukasi. Bori shu. Anorgul opa rost aytyapti. O'g'ling yomon bo'lsa, shondan, shuhratdan quruq qolasan. Qizing yomon bo'lsa, jannatdan. O'g'ling yomon bo'lsa, «ko'chaning tarbiyasi ta'sir qilgan erkak»ka, qizing yomon bo'lsa «buzuqi»ga chiqadi. O'g'ling yomon bo'lsa, mosini topguncha uylantirishing mumkin. Qizing yomon bo'lsa, it tekkan osh. Tengi yo'q. Anorgul opaga qiyin, juda qiyin. Sho'rlik mahallaga qo'shilolmay qoldi. — Anorgul, yaxshimisiz, qo'shni? Lobar qizingiz yaxshimi? Nega aynan Lobar? Yana boshqa farzandlari ham ko'p-ku Anorgul opaning. Shuni o'ylab siqiladi. Boshini egadi. — Anorgul, haligi… Haligilari ko'p qo'ni-qo'shnilarning. Haligilari haligina boshlangan, hali-beri tugamaydi, demak. Boyaqish onasi qaddini ko'tarolmay qoldi. Elu yurtga qo'shilolmay qoldi. Shularni o'ylab yig'lagisi keladi Lobarning. Shularni o'ylab har narsaga tayyor Lobar. Lobarning jimgina o'tirganini ko'rib, Anorgul opa ham biroz yumshadi. Aftidan, sukut alomati rizo deb o'yladi, shekilli. Qiziga tasalli bo'ladigan gaplar bilan boshladi gapini. — Hammasini ko'ra-bila turib ham uylanmagan, tog'ni talqon qiladigan, maqtasang ham haqi qolib ketadigan yigit «Menga turmushga chiq», deb tursa, peshonangga surtish o'rniga it, deb haqorat qilib o'tirsang! — Qanday tegaman axir, oyi! — tutaqib ketdi Lobar. — U-ku maktabda o'qib yurgan paytlarimizdan beri ergashib kelgan ortimdan. Bilaman, yaxshi ko'rishini. Ammo uyidagilar-chi? Ularning ko'ziga qanday qarayman? — Tovoniga qo'shib yuragini yirtib, zo'rg'a yetgan baxtini o'zi asraydi Ma'ruf, — Anorgul opa boshini sarak-sarak qildi. — Boshqa gapni bilmayman. — Qachongacha?! A?! — baqirib yubordi Lobar. — Hozir yoshman, chiroyliman! Ammo keyin nima bo'ladi? Tog'lar ko'tarolmaydigan gaplarga u qanday chidaydi?! Baribir, bir kuni yoriladi, oyi. Oxiri bir kuni yuzimga soladi. Erdan chiqqansan, deydi. Haydalgansan, bir baloying bo'lgani rost, deydi axir. Keyin nima qilaman? Nima qilaman, ayting?! Ona javob berolmadi. Qizining asli qandayligini juda yaxshi biladi.


АҲМОҚ Марям ўғли Исо унинг қонини тўкмоқчи бўлган шердан қочаёгандек бир тоққа қараб кетаётган эди. Бир киши орқадан етиб келиб: “Тинчликми? Ортингдан ҳеч ким қувлаётгани йўқ, сен эса қушдек учиб кетяпсан? Аллоҳ ризоси учун бир дакиқа бўлса ҳам тўхта. Нега қочаяпсан? Билгим келди. Ортингда на шер бор, на душман, на бирор нарсадан хавотирланишингга асос бор, на чўчишингга! Кимдан қочаяпсан, эй, карам соҳиби?” Ҳазрат Исо жавоб берди: “Мен аҳмоқдан қочаяпман. Менинг йўлимни тўсма, ўзимни қутқарай!” Йўловчи яна савол берди: “Кўрларнннг кўзларини карларнинг қулоқларини очувчи Масиҳ сен эмасмисан?”. Ҳазрат Исо: "Ҳа, мен ўшаман”. деди. Йўловчи: “Ғайб афсунларини ўликка ўқиб, майитни ўлжасига ташланган арслондек сакратиб тирилтирган султон сен эмасмисан?" деб сўради. Ҳазрат Исо: “Менман”, деб жавоб қайтарди. Йўловчи: “Эй хуш чеҳрали, тупроқдан қушлар яратган сен эмасмисан?” деб савол берди. Ҳа мен ўшаман”, деб жавоб берди Ҳазрат Исо. Йўловчи таажжуб ичра сўради: “Ундай бўлса, эй покиза руҳ, кимдан кўрқаяпсан? Истаганингни қила олсанг, шундай мўъжизаларга қодир бўлсанг-у сенга банда бўлмаган ким экан? Ҳазрат Исонинг жавоби шу бўлди: “Танни беқиёс қилиб яратган, жонни азалдан бор этган Аллоҳнинг покиза зотига қасам-ки. Унинг пок зоти ва сифатларн ҳаққи учун фалак ҳам енгини, ёқасини йиртиб, унга ошиқ бўлгандир. Ўша афсунни, ўша Исми Аъзамни кўрга ўқидим кўзлари очилди, карга ўқидим эшитадиган бўлди. Тошдек тоққа ўқидим ёрилди, хирқасини киндигигача йиртди! Ўликка ўқидим тирилди. Ҳеч нарса бўлмаган танаси бўлмаган нарсага ўқидим пайдо бўлди, бирор нарсага айланди! Аммо аҳмоқнинг кўнглига юз минг маротаба ўқисам ҳам нафи бўлмади. Мармар қоялар кесилди-ю унга таъсир ҳам қилмади. Ҳудди қушга айлангандек, унда бирор нарса униши имконсиз!” Йўловчи яна саволга тутди: “Аллоҳ отининг кўрга, карга, ўликка таъсир қилиб, аҳмоққа таъсир қилмаслигининг боиси не? Улар ҳам иллат, бу ҳам иллат... нега уларга таъсир қилади-ю бунга таъсир килмайди?". Ҳазрат Исо: “Ахмоқлик Аллоҳнинг қахридир. Касаллик эса қаҳрдан эмас, тушкун бир ҳолатдир-ки, унга банда хам ачинади, Худо ҳам. Лекин аҳмоқлик шундай иллат-ки, аҳмоққа ҳам зарар қилади, у билан сўзлашганга ҳам!... Бунга чора топиш имконсиз”, деб жавоб қайтарди. Ҳаво сувни аста-секин сўриб олганидек, ахмоқ ҳам эътиқодингизни ўғирлайди. Тошда ўтирган одамнинг харорати пасая бориб, қандай касал бўлса, аҳмоқ ҳам сиздаги ҳарорат, муҳаббат, иштиёқни ўғирлайди, сизга совуқлик беради!

📖 @Kasting_hikoya 📖


Ор . Ривоят. Кадимда бир к,ашшок одам булган экан . У карвонсарой атрофида топганини еб трикчлик к,илар экан . Бир куни карвонсаройга катта бир савдогар ташриф буюрибди . Шунчалик бой - бадавлат эканки хатто итини овкат идиши тиллодан экан . Бир махал итига тилло идишда овкат бериб кетди . Кашшок одам бир четда утирарди . Ит озгана овкат еди - ю к,ашшок одам тарафга суриб куйди . Кузатиб турган к,ашшок одам секин бориб овкатни еди . Корни туйиб турмокчи эди ит идишини кашшок одам енига суриб куйди . Кашшок одам хурсанд булиб тилло идишни олдию кетди . Орадан йиллар утди кашшок одам итни хадяси туфайли бой булиб кетди . Йиллар ортидан йиллар утаверди . Кашшок одам калбида хадяни кайтариш ташвиши кийнарди . Бир куни уша бойни кидириб топишни максад килиб йулга тушди . Кидириб топганда катта бир хароба к,асрни курди . Бир четида бир тиланчи чол утирарди . Кашшок одам тиланчидан суради :- Мен бир бойни кдиряпман шунчалик бойки хатто итига тилло идишда овкат берарди . Тиланчи чол синиклик билан караб :- Сен излаган одам менман . Бу хароба каср меники . Бир пайтлар шохдек эдим , энди булса гадо ! Хайрон колган кашшок одам булган вок,еаларни айтиб берди ва тилло идишни узатди . :- Мен карзимни кайтармокчиман . Шунда тиланчи чол жавоб берди . :- Мен тиланчи холатда булсам хам бу карзингни олишга ор киламан . Сенга тилло идишни итим берган . Итни дастидан бой булишга ор киламан . Дебди ! Изох сиздан азиз укувчи . Бу ривоят хар тарафлама ибрат олса арзиди

📖 @Kasting_hikoya 📖


БОЙ БЕРИЛГАН ИМКОН Бир аёлнинг эри вафот этди. Икки қизи етим қолди. Бу мусибат сабаб фақирлик, муҳтожлик унинг боши узра айлана бошлади. Уйнинг эгаси ижара ҳаққини сўрар, дилбандларининг очликдан силласи қуриб борарди. Маблағ йўқлиги туфайли уйдан чиқариб юборилди. Ҳар хил гап сўзлар - у, ёмонларнинг зараридан қочиб, бегона шаҳарга кетди. У шаҳарда қаҳратон совуқ ҳукм сурарди. Қизларини эски - вайрона масжидда қолдириб, емак топиб келиш мақсадида ташқари чиқди. Мусулмон, виқорли, шаҳар зодагонларидан бири бўлган кишига дуч келди. Аҳволини тушунтириб ёрдам сўради. Аёлнинг гапларини эшитиб бўлгач бой: — Гапларинг ростлигини исботла! Далил келтир менга!— деди. Аёл: — Сизга қандай исботлай, бу шаҳарда ҳеч кимим йўқ бўлса, мени кимса танимайдики сизга келтириб сўйлатсам, — деди. Мусулмон киши унга ишонмади, юзини ўгириб кетди. Аёлнинг шундоқ ҳам ғам қучган қалби, баттар синди. Иложсизликдан йиғлай бошлади. Шу пайт унинг ёнидан ёши улуғ, кекса бир киши ўтиб кетаётганди. Аёлнинг ҳоли унинг диққатини жалб қилди. — Тинчиликми, қизим? Нимага йиғлаяпсиз? — деб сўради. Аёл аҳволини, бояги кишининг унга ишонмаганлигини айтиб йиғлади. Чолнинг унга раҳми келиб уйидан аёл - қизларини жўнатди. Улар аёл ва унинг масжидда қолган қизларини келтиришди. Едириб - ичириб, ювинтириб чиройли кийимлар беришди. Олий даражада иззат - икром қилишди. Чол ва унинг оиласи насронийлар эдилар. Тун ярмига чўкканда, аёлни ночор ҳолида қолдирган мусулмон киши туш кўрди. Унда, қиёмат қоим бўлганди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Уларнинг ортларида байроқлари ҳилпираб тик турарди. Шунда бойнинг нигоҳи ям - яшил зумраддан қурилган чиройли қасрга тушди. Унинг айвонлари дур ва ёқутдан, қуббалари марварид, жавоҳир - у маржонлардан ясалган, ўта нозик ва ҳашаматли эди. Бой Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қаср кимга тегишли эканлигини сўради. У Киши: — Тавҳидли мусулмонники, — дедилар. Бой: — Эй Аллоҳнинг элчиси, менман ўша Аллоҳнинг ягона, Сизни ҳақ Пайғамбар эканлигингизга иймон келтирган, тавҳидли мусулмон, — деди. У киши: — Қани, далил - исботинг, гапинг ростлигини тасдиқла?! — дедилар. Унинг ақлига чақмоқдек аёл билан ўтган суҳбат келди. — Сен аёлдан далил сўрадинг - ку?! «Гапларинг ростлигини исботла!» дединг - ку! — дедилар. У қўрқиб уйғониб кетди. Қилган ишидан жуда афсусланди. Эртаси кунидан бошлаб аёлни шаҳар бўйлаб ахтара бошлади. Ахири уни насронийнинг уйда эканлигини билди. Бориб: — Аёл ва унинг қизларини менга беринг! — деди. — Бунинг иложи йўқ, улар уйимга келгандан бери шунақа барака ёғила бошладики, тасаввур қилолмайсиз, — деди чол. — Мен сизга минг дийнор бераман, уларни менга беринг! — деди, бой. — Йўқ, — деди, насроний. — Беришингиз шарт! — деди бой. Насроний: — Сиз хоҳлаётган нарсага сиздан кўра мен ҳақлироқман. Тушингизда кўрган қаср, мен учун қурилган. Аллоҳга қасам, уйимга аёл ва қизлари келгандан сўнг, унинг қўлида мен ва оилам исломни қабул қилдик, кейин сиз кўрган тушни мен ҳам кўрдим. Расулуллоҳ: — Аёл ва унинг қизлари сеникидами? — деб сўрадилар. — Ҳа, шундай, эй Росулуллоҳ, дедим. У киши: — Бу қаср сен ва оилангники, дедилар, — деди. Бу гапларни эшитган бой шу даражада надомат қилдики, умри бўйи ҳеч нарсага бунчалик афсус қилмаганди!
📖 @Kasting_hikoya 📖


“Аллоҳим, мен бошқа шафтоли емайман...» (Ҳаётий йиғлатувчи воқеа) Қонли урушнинг барча азобу изтиробларини ўз бошларидан ўтказган суриялик қочқинлар билан суҳбат қурган аёл ҳикоя қилади: Туркиянинг Шом чегарасига яқин Газиантеп шаҳарчасида қизим тенги қизалоққа кўзим тушди. Паришонхотир она қучоғида ётган беш ёшли гўдакнинг бир қўли ва бир оёғи йўқ эди. Қиз ўз тилида бир нарсалар деб инжиқлик қилар, онаизорнинг эса кўзларидан дув-дув ёш оқарди. Уларни қочоқлардан бири эканлигини англадим. Юраклари эзилиб йиғлаётган она ва яримжон қизчанинг кўзларида улкан алам жам бўлганди, гўё... Қизчанинг қўлига ширинлик тутдим. Туркчада миннатдорчилик билдирган аёлни юпатар эканман, ўринсиз бўлсада, фарзанди нима сабабдан бу ҳолга тушганининг сабабини сўрадим. Онаизор чуқур хўрсиниб айтиб берган воқеадан ларзага тушдим. ...Айтишича, қизча аввал жуда шўх бўлган. Улар яшаган қишлоқ вайронага айланган бўлсада, омон қолган тенгдошлари билан кечгача шаталоқ отиб чарчамаган. Бир куни ўйнаб юриб, вайрон бўлган ҳовлиларнинг бирига кириб қолишибди. Қизалоқ омон қолган ёлғиз дарахт шохида қизариб турган бир дона шафтолига кўзи тушгач севиниб кетибди. Уни оламан дея дарахт остига яқинлашган замон эса кучли портлаш юз берган. Яъни, қизча ўша шафтолини оламан деб портламай қолган снарядни босиб олган экан. -Ҳаёти-ку сақлаб қолинди, - деди аёл, фарзандининг бошини силар экан, - Аммо ҳар куни йиғлаб, Худога илтижо қилади. “Аллоҳим, мен бошқа шафтоли емайман. Фақат, илтимос, оёқчам ва қўлимни қайтариб бер!” дейишларига юрагим дош беролмаяпти...” Унинг бошқа гапларини эшитишга қурбим етмади. Ўпкам тўлиб-тўлиб йиғлардим...

📖 @Kasting_hikoya 📖


SOG'INCHIM СОГИНЧИМ SOG'INCHIM dan repost
SOG`INDIM GULIM
Ovozingni eshitgim kelar…
Ko`zlaringa termulgim kelar…
Seni GULIM bir bora quchib…
Dardlarimni unutgim kelar…

GULIM Jonim Hayotim mening…
Bir senga zor bu qalbim mening…
Qumsagayman shirin so`zingni…
Izlagayman qaynoq sevgingni…

Betakror san, hamda beg`ubor…
Dilda aytar senga so`zim bor…
Kelib bir oz suhbatimni ol…
Seni GULIM juda sog`indim…

Mani layli sevdi ko`ngil ko`nmadi…
Dilfuza Dilafruz Dilrabolar ham…
Hatto jonim ko`kda mohim ham…
Lekin bu qalb o`zga demadi…
Sendan o`zga GULni also sevmadi!!!

Madinam GULIM sen san YAGONAM…
Dilda borim o`zing san, quchdim hayolan…
Sog`inganim GULIM nahot sezmading?
Yo nahot sevgimni unutding GULIM?
Xazoningman men sening poyingda GULIM…

Muallif: Muhammadrasul
✍️ @Sokin_Qalb_Armon


Ish tugab yangi ish oldik uy bekasi juda sohibjamol yosh birr us ayoli edi ishlab yurr ekanmiz mani boshqalardan farqim ayolimni juda qattiq sevganimdan juda ham ozoda bo`lishga uringanmanmi yoki onamni tarbiyalarimi juda tozalikni poklikni sevardim ichish u yoqda tursin hatto chekmasdim ham. Bu Nataliyani etiboriga tushibdi yoqtiri qoldi xa xatto g`ayridinlar ham ichish chekish ayb bo`lmagan davlatdagi lar ham ichuvchi chekuvchilardan nafratlanar ekan. Shunday qilib munosibatlarimiz yaxshilanib borar xazil xuxzul qilib turardik. Qurilishga material tugab qolib Nataliya bilan birga kimdir borishi kerak bo`lib qoldi. Yigitlar biz levaga boramiz san bora qol sanga mehribon ja chiqishasan levani pulini chiqarib olasan deb kuldi. Xop deb u bilan bordim. Nataliya bilan oladigan narsalarni olib uyiga olib keldik qorin och abet vaqti. U man xozi nimadir tayorlayman deb uyga kirib ketti. Man narsalarni joy joyiga joylab chiqdim keyin ish kiymimni kiyay deb xonamga borib yechindim. Shu payt bironta ham xoli yo`q yana qordek oppoq badani ochiq holatda Nataliya qarshimda paydo bo`ldi. U manga boshqacha nazar bilan qarab turardi toshdek qotib qoldim nima qilishni bilmayman. Endi aqlimni yig`ib o`zimni kiyimlarimga urmoqchi bo`lsam mani q`oynimga kirib oldi. Nafsimga yengildim Nataliya juda ustamon ekanmi yana nimadir rosti gunohkor bo`lganim uchun nima deyishni ham bilmayman xullas oradan bir hafta o`tib udan onam baqirib telefon qilib qoldi. Ha nima bo`ldi tag`in desam xotiningni bir Rus o`ynashi bor ekan deb to`polon qilishardi. Man shu zahoti jahl ustida xotinimga telefon qildim u tinmay yig`lardi unday emas unday bo`lmadi bo`lmagan deb yig`lardi. Mani boi`lsa shayton qamchiladimi? G`azabim keldimi? Yoki alloh jazosi shumidi ayolimni 3 taloq qo`yvordim. Chidolmasdan uch kun ichida yo`lga chiqdim keldim. Surushtirib bilsam u rus erkak mato sotib yurar ekan ko`chada qo`shni bilan birga turib gaplashgan va ayolim rulonda mato olib shogirdlari oldiga kirgizganu pul olib chiqsa qo`shni uyida telfon chaqrib kirib ketgan ekan pulni berib xayrlashib turgan vaqtda onam ko`rib qolgan ekanlar. Ayolimni hush muomilaligini onam noto`g`ri tushunib manga qo`ng`iroq qilgan ekanlar o`sha rusni topdim gaplashdim. U aytdiki man u ayol kabi diniga oilasiga mahkam ayolni ko`rmaganman doim yuzi yopiq savdo qilganida mani salobat bosardi hurmat qilardim lekin ismini ham bilmasdim. Siz nega so`rayapsiz? Deb qoldi ko`zlarim namlanib nimani yo`qotganimni endi anglagan edim xudo uribdi seni dedim ichimda o`z o`zimga… domlalarga bordim yo`l qidirdim lekin iloji topilmadi. Eng yomoni ayolimni qo`shni mahallamdagi bir boy erkak oldi man uni eshigi oldidan o`tishga majburman har kun o`tar ekanman ichimni it irnaydi katta farzandim man bilan qoldi.. kichigi unda u nga uylangan erkak ham juda aqilli Mandan ham ko`proq avaylab asrardi uni hatto ko`chaga chiqarmadi ikki yo`l o`tgan bo`lsa ham biror marta ko`rmadim… Hali uylanganim ham yo`q azizlar man bu qissani yozishimdan maqsad aytayotgan so`zingizga ejtiyot bo`ling! Bir so`z bilan yo Jannatiy yoki do`zaxiylardan bo`lib qolishizni o`ylang man shu biro g`iz gap bilan butun hayotimni barbot qildim bir gina tabassum bilan zinoga eshik ochdim balki Nataliyaga imkon bermaganimda o`zimni olib qochganimda bu ishlar ham bo`lmasmidi allohning jazosiga qolmasmidim. Do`slar o`zingiz xato qilib ko`z ochilishi shart emas boshqalarnin hayotidan ham o`rnak olish xatolarni takrorlamay baxtga jannatga erishish mumkin shuni unutmang oila bu hamma narsa uni asraganga Jannat oila asray olmasang gar Jahannam ham oila!!!

Hikoya muallifi MUHAMMADRASUL
✍️ @Sokin_Qalb_Armon


NAFSIM MENING BALODIR QANDAY KUNGA SOLODIR
Assalomu alaykum aziz do`slar navbatdagi hikoyam hayotdan olingan bazi joylarini o`zgartirib chiroyliroq qilishga urindim... Bu hikoyani qahramonimiz nomidan yozaqolaman...
Men 1980 yil tug`ilgan man oilamiz oddiy o`zim katta o`g`il edim. vaqti soatim kelib uylandim. uylangan ayolimga mehrim ortib uni juda sevib qoldim. har ishda maslahatlashadigan birgalikda bir birimizga ko`maklashadigan, baxtiyor juftlik edik ko`rganlarning xavasi kelardi bizga kambag`alligimiz ham muammo emasdi. ayolim juda sabirli kamimni yashirib ozimni ko`p va barakali qilib ko`rsatadigan oqila dono ayol edi. man ham uni juda sevardim. Ayolimni rashk qilganimdan oshna og`aynichilikni ham yig`ishtirganman. Umuman rasxodlarimni ham yig`ishtirgandim iloji boricha ayolimga sharoit qilishga urindim ota uyida yashardik. Yillar o`tdi ukalarim uylandi. Negadir ularning muomilasi o`zgara boshlagan, mani ko`chib chiqishga unday boshlagan edi. Shu kungacha ota onam ham man katta o`g`lim bilan yashayman deyishar edi. Bunga ishonib man hech qanday tayyorgarlik ko`rmabman ham. Nima ham derdim bir yil ishlab yer olishga pul to`pladim lekin shu bir yillik gap so`zlar manga bir umrga tatigudek bo`ldi. Ayolimni sevishim uni avaylab asrashim onamga yoqmay qoldi. Axir ukalarim unday emasdida. kechalari kech kelar bazida pul olib kelsa bazan olib kelmasdi ham. Shuni orqasidan uyida to`polon chiqar tinchlik yo`qolardi. Tabiiyki ayollari mani ularga tasib qilib k`orsatishardi. Bu narsa ukalarimga yoqmay ular manga yomon munosibatta bo`la boshlardi. Yer olgach ikki xonaga beton quydik. vaqt oz qish yaqin tezroq kirib olishim kerak bo`lib qoldi. Ukalarimni bo`lsa o`z ro`zg`ori bor edi. g`isht sotib olsam tom yopishga pul qolmasdi o`zim g`isht quymoqchi bo`ldim ayolim mega qarashardi lekin og`ir ish qildirmasdim uni juda sevardim sevgi muhabbat faqatgina qarashlar yoki shirin bo`salar bilan emas balki u uchun joningni qiynab o`zingni fido qila olish ham . ko`chada ish bo`lib qolsa man ko`nmagan ishni qilib olardi. keyin kelib unga qayg`urib uni urishardim lekin hech gapimga kirmasdi man bilan baravar mehnat qilishga og`irimni yengillatishga urinardi farzandimiz ham 2 yosh bo`lib qolgandi ayolim juda aqilli va farosatli edi bir kecha suhbatlashib o`tirganimizda adajonisi qarang ikkalamiz qancha g`ishtni quyib qo`ydik o`zingiz ursangiz bo`larkan usta pulini tejasak rom olardik agar hamma ishini o`zimiz qilsak yiqqanimizga qishgacha ko`chib kela olamiz deb qoldi. rosti uyda ukalarimni muomilasi yana kamiga onajonimni rashk qilishlari yoqmasdi bu gap menga ham maqul bo`ldi. man devor ursam turmush o`rtog`im g`isht loy uzatib turardi. bilasizlarmi man o`sha vaqtda uni birinchi ko`rgan vaqtimdagidan ham ko`proq sevib qolardim biz haqiqattan ham ikki tana bitta jondek edik hech ham tortishish bo`lmasdi xullas mehnatlar mevasi yuzaga chiqdi ko`chib ham chiqdik. man bir tashkilotga ishga kirdim asta sekin turmushimiz yaxshilana boshladi ishdan tashqari ayolim pishiriq qilsa bozorda sota boshladim qo`shimcha daromad qilardik orada ikkinchi farzandimizga xomilador bo`lib qoldi. qizalog`imiz dunyoga kelgach uyimizga yanada fayz kelgandek bo`ldi. endi bunaqa qurilish ishlarini ham bemarol qiladigan bo`ldik. topganimiz o`zimizga yetib bazan ortib ham qolardi. xolamning o`g`li rossiyaga odam olib borardi manga bir necha marta olib ketishni taklif qilsa ko`nmasdim. onam ham bir borib kelsang yaxxshi bo`lardi deb holimga qo`ymadilar ayolim bo`lsa ko`ngli xira edi. Norizo bo`lsa ham o`ziz bilasiz siz nima xoxlasangiz qiling deb qoldi. Axmoqligim qursin noshukur banda ekanman mashina olsam deb rassiyaga kettim 6 oy ishladim. Ishim yaxshi uyga yaxshi pul jo`natardim ayolim ham uyda jim o`tirmay tikuvchilikni o`rganib shu bilan band bo`lardi. Mani aqilligim tirikchilikni o`zim qilsam erim tezroq mashinalik bo`lsa tezroq keladi deb harakat qilardi. Rostini aytsam xozi 40 yilda emas 40 kunda qaytadi deyishsa ishonmasdim. Alloh zinoni qasdidni zino bilan olib beraman degan afsus. Mani shayton yo`ldan urdimi yoki nafsim g`olib keldimi, bilmadim.


Бир подшох ўғлини синаш учун уни ўз олдига чақириб:
- Ўғлим, ким зўр манми ёки сизми? - деб савол берибди. Шунда фарзанд:
- Отажон ман зўрман - дебди.
Подшох яна сўрабди:
- Болажоним, ўйлаб жавоб беринг, ахир мен подшохман. Сизни отангизман, мен зўрми, сизми?
Ўғил икки марта "отажон, мен зўрман" дебди. Подшох дарғазаб:
- Ўйлаб гапир, ман зўрми ёки сан?
Ўғил учинчисида:
- Отажон, сиз зўрсиз - дебди.
Бара ҳайрон, нега икки марта мен зўрман, учинчисида сиз зўрсиз деб айтди. Подшох ўғлидан буни сабабини сўраса, ўғли шундай жавоб берди:
- Отажон дастлаб икки марта сўаганизда қўлингиз елкамда эди, ман шунинг учун зўр эдим. Учинчи марта сўаганизда қўлингизни елкамдан олдингиз мен кучсиз бўлиб қолдим. Сизни қўлингиз елкамда экан, сиз ман билан экансиз ман зўр бўламан.

📖 @Kasting_hikoya 📖


Ikki aka uka qurtlar bir yongoq daraxtida dunyoga keldi. Ular kichik va ozgin edi. daraxt mevasi ichiga joylanib asta yongoqni yya boshladilar. kattasli keragicha yedida. Inim yur kettik deb qoldi ukasi konmasdi u desa bu dedi bu desa u dedi aka si bir ozi chiqib ketishga majbur boldi. haligi ukasi yongoq ichidan bokkunicha ovqatlandi semirib dombilladi. endi ovqat qolmagach tashqariga chiqmoqchi boldi. Lekin, yongoq postlogi qattiq kirgan teshigidan chiqay desa semiz sigmay qolgan edi quyosh qizidar qongoq ichida magzi bolmagani uchun postloq qurt uchun otga qoyilgan tova kabi edi. u ozgunicha kutib chiqishga urindi lekinumri yetmadi. Endi akasidan eshting. katta qurt rizqini oz ozdan yedi semirib mazza qilib yashamadi! boriga konib kopidan qorqib shukurda boldi vaqt soati kelib in qurdi yani gumbak tugdi... kapalakka aylanib samoga parvoz etdi...
Xulosa shuki

Tugyon ketib davlat istamang aslo
Dunyo quvlab gaflatta qolmang!
OTAni ONAni rozi qilingiz siz
Janonani emas balki haqni seving siz
Janonalar, sanamlar ham dunyo matoxi
Dunyo sozi asli xorlik! asl zorlikdir!
Uni sevganlarga azob tortiqdir!!!

Oramizda bazi bir kishilarni korib qolamiz mol dunyo boylik yoki bir gozal qiz uchun yoki qizlarimiz yigitlar uchun OTA ONAlarini sharmanda ham qilishadi norizo ham etishadi! lekin shunday insonlarni xotimasiga hech nazar solganmisiz? ular BAXTLIMI? yoq aslo! inson ozidan otganini juda yaxshi biladi lekin isxor etmaydi! AZIZ DINDOSHIM endi bir o`zingizga savol bering sizda qanday nuqsoningiz bor? siz ham dunyoni qandaydir arzon matoxini quvlab ketmayapsizmi???

FAQAT XOLIS NAZAR GINA INSONNI KOMILLIKA OLIB BORADI!!!

Muallif #MUHAMMADRASUL
@Sokin_Qalb_Armon


GRUHDA XABAR QOLDIRING


IBRATLI HIKOYALARNI JOYLAY OLADIGAN AZIZLARIMIZGA ADMINLIK BERAMAN DO`SLAR


﷽☪ IBODATI ISLOMIYA 🌙 dan repost
kecha muruvvatli, (yaxshi, saxovatli), bo‘shashgan, (ozod, sokin), issiq ham emas, sovuq ham emasdir. Uning quyoshi o‘sha tongda qip-qizil zaif bo‘lib chiqadi”(Imom Abu Dovud va Bazzor rivoyati).

Payg‘ambarimiz (sollallohu alayhi va sallam) bunday deganlar:

“AlbattaQadr kechasining alomatlari shuki, u musaffo, yop-yorug‘, xuddi sukunatga o‘ralgan yog‘duli oy charaqlab turgandek bo‘ladi. U kechada (o‘ta) sovuq ham, (juda) issiq ham bo‘lmaydi. O‘sha kechada tonggacha yulduzlar otilishiga yo‘l qo‘yilmaydi. Yana uning alomatlaridan biri quyosh ertalab o‘n to‘rt kechalik oyga o‘xshab, nursiz charaqlamasdan chiqadi. O‘sha kuni shaytonlar chiqishiga ham yo‘l qo‘yilmaydi”(Imom Ahmad rivoyati).

Ibn Abu Osim Nabil Jobir ibn Abdulloh (roziyallohu anhu) rivoyat qiladi. «Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam): “Men Qadr kechasini bildim. So‘ng u menga unuttirildi. U Ramazon oyining oxirgi o‘n kunidagi kechalardan biridadir. U kecha ochiq yarqiragan bo‘lib, issiq ham, sovuq ham emas, go‘yo oy borga o‘xshaydi. U kecha tong otgunigacha shaytonlar chiqmaydi”, dedilar».

Qadr kechasining Ramazon oyiga yashirilishining hikmati o‘lim vaqtini va qiyomatni yashirish hikmati kabidir. Shuning uchun Qadr kechasi mo‘minlar toat etishga rag‘bat va harakatni kuchaytirishi, g‘ofil va dangasa bo‘lmasligi lozim. Abul Oliya (roziyallohu anhu) rivoyat qiladi: “Bir a'robiy kimsa Payg‘ambarimiz (sollallohu alayhi va sallam)ning huzurlariga kelib, “Laylatul qadr qachon bo‘ladi?” deb so‘radi. Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) unga bunday dedilar: “Laylatul qadrni Ramazonning ilk va eng so‘nggi hamda toq kechalaridan izlanglar!”(Imom Abu Dovud).

Parvardigori olam o‘zi xohlagan bandasiga Qadr kechasini bildiradi. Qadr kechasini aniq bilib, tong otguncha ibodat qilib chiqish afzaldir.

Imom Tabariy va Imom Bayhaqiy rivoyatlarida yana mazkur muborak kechada kasalliklar paydo bo‘lmasligi, sho‘r suvlar chuchuk bo‘lishi, daraxtlar o‘z shoxlarini yerga egiltirib turishi kabilar ham zikr etiladi.

Barchamizni Qadr kechasini topishga muvaffaq aylasin.

Muslim.uz / Abduvohid O‘ROZOV

🕋 @NAMOZXON_BIRODAR


﷽☪ IBODATI ISLOMIYA 🌙 dan repost
"QADR KECHASI QACHON VA UNING ALOMATLARI"

Ramazon – payg‘ambarlar orzu qilgan oy. Bu oy Qur'on o‘qish, xayru saxovot ulashish va mehr ko‘rsatish mavsumidir. Ayniqsa, bu oyda muborak bir kecha bo‘lib, u ming oydan yaxshiroqdir. Kim o‘sha kechani ibodat bilan o‘tkazsa, boshqa paytda ming oy ibodat qilgandan ko‘p savobga erishadi.

Abu Hurayra (roziyallohu anhu)dan rivoyat qilinadi: Ramazon oyi kelganida Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam): “Alloh sizlarga bu oyda ro‘za tutishni farz qildi. Bu oyda jannat eshiklari ochiladi, do‘zax eshiklari yopiladi va shaytonlar kishanlanadi. Unda ming oydan yaxshi bir kecha bor. Kim undagi yaxshiliklardan mahrum bo‘lsa, mahrum qilinadi”, dedilar (Imom Nasaiy).

Uboda ibn Somit (roziyallohu anhu) rivoyat qiladi: «Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam): “Qadr kechasi Ramazonning oxirgi o‘n kunligidadir. Kim unda imon bilan Alloh roziligi uchun ibodat qilsa, albatta, Alloh avvalgiyu keyingi gunohlarini kechiradi. U toq kechada bo‘ladi. To‘qqizinchi yoki yettinchi yoki beshinchi yoki uchinchi yoki oxirgi kecha qadr kechasidir”, dedilar» (Imom Ahmad rivoyati).

Ko‘p ulamolar xulosasiga ko‘ra,

Qadr kechasi yigirma yettinchi kechadir

Sahoba Zirr (roziyallohu anhu) Ubay ibn Ka'b (roziyallohu anhu)ga: «Birodaringiz Abdulloh ibn Mas'ud: “Kim bir yil tunlari qoim bo‘lsa, Qadr kechasini topadi”, deb aytganlar», deganida, Ubay ibn Ka'b: “Alloh Abu Abdurahmon (Ibn Mas'ud)ni mag‘firat qilsin. Haqiqatda, u Qadr kechasi Ramazonning oxirgi o‘n kunligida ekanini bilar edi. Bu kecha yigirma yettinchi kechadir, lekin odamlar shunga suyanib qolmasligi uchun aytmasdi, – dedi. So‘ng qat'iy qasam ichib: – Yigirma yettinchi kechada, dedi. Shunda men: “Ey Abu Munzir, nima dalil bilan shunday deysan?” dedim. U zot: “Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) bizga aytgan belgi bilan: u kun quyosh shu'lasiz chiqadi”, deb javob berdi (Imom Muslim va Terimiziy rivoyati).

Abdulloh Ibn Umar (roziyallohu anhu) rivoyat qiladi: “Nabiy (sollallohu alayhi va sallam)ning bir qancha sahobalari “Laylatul qadr”ni Ramazonning oxirgi o‘n kunligining yettisida bo‘lishini tushlarida ko‘rishdi. Shunda Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam): “Sizlarning tushlaringiz “Laylatul qadr” Ramazonning oxirgi o‘n kunligining yettisida ekaniga muvofiq keladi. Kimki “Laylatul qadr”ni kutmoqchi bo‘lsa, Ramazonning oxirgi o‘n kunligining yettisida kutsin!”, dedilar” (Imom Buxoriy rivoyati).

Hijriy sana hisobida kecha kunduzdan avval kelishini inobatga olsak, 27-kecha Ramazon oyining 26 dan 27-kuni o‘tar kechasidir. Joriy milodiy 2015 yil hisobi bo‘yicha 13 iyuldan 14 iyulga o‘tar kecha bo‘ladi. Inshoalloh.

Sahoba Ubay ibn Ka'b (roziyallohu anhu) Qadr kechasini yigirma yettinchi kechada bo‘lishini aytar va bunday der ekanlar: “Ubizga Rasululloh (sollallohu alayhi vasallam) xabar bergan kecha bo‘lib, quyosh o‘shanda oppoq bo‘lib, miltillab chiqadi” (Imom Muslim, Ahmad, Abu Dovud rivoyati).

Faqihlar tomonidan Qadr kechasining qachon bo‘lishi haqida qirqdan ziyod fikrlar, taxminlar aytilgan. Aslida, Qadr kechasi qachon bo‘lishini Alloh taolodan o‘zga hech kim bilmaydi.

Qadr kechasining 7 ta alomati

1. Qadr kechasida sokinlik hukm suradi. Atrof musaffo, yorug‘, xuddi sukunatga o‘ralgan yog‘duli oy charaqlab turgandek bo‘ladi.

2. Osmondagi yulduzlar uchmaydi, boshqa jismlar qaltis harakat qilmaydi. Kasalliklar paydo bo‘lmaydi.

3. Havo mo‘'tadil bo‘ladi, juda issiq ham, juda sovuq ham bo‘lmaydi.

4. Ertalab quyosh qizarib, tog‘araga o‘xshash, yog‘dusi juda zaif bo‘lib ufqdan bosh ko‘taradi. Sababi o‘sha tun va kunda ko‘p farishtalar yerga tushib-chiqib turishi oqibatida quyosh nurlarini ham to‘sib qo‘yadi.

5. Qadr kechasida yomg‘ir-qor yog‘maydi, yog‘sa ham o‘ta mayin va yoqimli bo‘ladi. Sho‘r suvlar chuchuk bo‘ladi.

6. Daraxtlar o‘z shoxlarini yerga egiltirib turadi.

7. O‘sha kuni shaytonlar chiqishiga yo‘l qo‘yilmaydi.

Mazkur alomatlarga quyidagi sahih hadislar dalil bo‘ladi. Abdulloh ibn Abbos (roziyallohu anhu) rivoyat qiladi: Payg‘ambarimiz (sollallohu alayhi va sallam) Qadr kechasini tavsiflab, bunday dedilar:

“Bu


#Хикоя

Аёл макрига учган ноқобил ўғил..

🎤 Хадижа Султон

IBRATLI HIKOYALAR
🌸 @KASTING_HIKOYA 🌸


'tloqqa haydab ketdi», — dedi. U qo'shnisini birinchi marta ko'rayotgandek angrayib qaradi va ko'z oldiga kechagi o'spirin keldi. Taajjub, uning tovushini allaqaerda eshitganday edi. Birdan esiga tushdi va qaqshagancha qichqirib yubordi:

— La'nati!!!

So'ng o'spirinning ortidan yetib olish uchun sakrab o'rnidan turdi, biroq uning madori qurigan edi, borlig'ini tushkunlik va holsizlik ezardi.

Shu kez bolalari va xotinining unga doimo qo'rqib va mo'ltiragancha qarab turishlari ko'z oldiga keldi. Yana kimningdir yig'i aralash titroq tovushi qulog'i ostida uzoqlardan aks sado berdi.

Uning borlig'i nadomat va alamdan titrar edi…

IBRATLI HIKOYALAR
🌸 @KASTING_HIKOYA 🌸

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

29

obunachilar
Kanal statistikasi