Жорий йилнинг 28 август куни соат тахминан 13:00 да пойтахтимиздаги Нурафшон кўчасида қурилаётган “Riviera” савдо мажмуаси ҳудудида қурилиш-таъмирлаш ишларида юз берган бахтсиз ҳодисада жароҳатланган 2 нафар ишчи Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими - @ssvuz хабар беришича, жароҳатланганлар зудлик билан текширувлардан ўтказилиб, белгиланган тартибда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Жумладан, О.Ш. ўнг тавон суягининг синиши ташхиси билан ўрта оғир аҳволда, З.Р. эса аралаш травма, чап елка суягининг синиши ташхиси билан ётқизилган.
Беморлар малакали шифокорларнинг доимий назоратида бўлиб, уларга барча керакли тиббий муолажалар кўрсатилмоқда. Вазият юзасидан қўшимча маълумотлар берилади.