BBA | Navoiy dan repost
Давлат тест маркази Навоий вилояти бўлими ходимлари томонидан жорий йил 7 март куни Кармана туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабида репетицион тест синови ўтказилди. Тест синови мактабнинг битирувчи синф ўқувчилари томонидан репетицион тест топшириқлари китобларига берилган буюртмалар асосида ташкил этилди. Шунингдек ўқувчиларга бу тест синовлари орқали нафақат ўз билимларини синаб кўришлари, балки янги жорий этилаётган тест материаллари (тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақаси) билан ишлаш кўникмасига ҳам эга бўлишлари мумкинлиги ва тест синовларидаги ўзгаришлар, 2020/2021 ўқув йили учун ўтказилиши режалаштирилган кириш тест синовларидаги янгиликлар, Давлат тест маркази томонидан ўтказилаётган тадбирлар ҳамда келгусида амалга оширилиши белгиланган ишлар тўғрисида тушунчалар берилди.