RASMIY YANGILIKLAR


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


✅ RASMIY YANGILIKLAR | HUSUSIY KANAL
⚡️TASDIQLANGAN RASMIY MALUMOTLAR
⚡️BIRINCHILARDAN BO'LIB KENG OMMAGA TAGDIM QILADIGAN KANAL
Murojaat uchun: @Rasmiy_Yangiliklar_Admin

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Ёшим 25 да. Ҳозирда исмимни ўзгартирмоқчиман. Буни тартибини батафсил тушунтириб берсангиз?

❗️Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги ариза ариза берувчи 16 ёшга тўлгач турар жойдаги ФҲДЁ органи томонидан кўриб чиқилади.

✅ Агар 16 ёшга тўлган шахс паспорт ёки паспорт ўрнини босувчи шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат олгунга қадар фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириш ҳақида ариза берса, у ҳолда аризага туғилганлик ҳақида гувоҳнома илова қилинади.

✅ФҲДЁ бўлими мудири тақдим этилган ҳужжатларни текширув ўтказиш учун ички ишлар органига жўнатади.

✅Ички ишлар органи тақдим қилинган ҳужжатларни 30 кун мобайнида ўрганиб чиқади, ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириш хусусида асосланган хулоса тузади ва уни ФҲДЁ органига тақдим этади.

✅Ички ишлар органининг хулосасини олгандан кейин ФҲДЁ органи тақдим этилган ҳужжатлар асосида фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш ёки ўзгартиришни рад қилиш тўғрисида асосланган хулоса тузади.

❗️Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартирганлик учун белгиланган тартибда 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар томонидан фамилия, исм, ота исми ўзгартирилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи ва 18 ёшдан катта фуқаролар томонидан фамилия, исм, ота исми ўзгартирилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_Yangiliklar


2020-2021 ўқув йилида ўтказиладиган тест синовлари ҳақида

✅ Бу йил абитуриентларнинг уйидан чиқмаган ҳолда рўйхатдан ўтишини ташкил этиш, тест топшириқларини соддалаштириш, кириш тест синовларини содда шаклда ва қисқа вақт ичида ўтказиш каби енгилликлар яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

✌️ 2020-2021 ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилиши режалаштирилмоқда.

👉 Уларни қуйидаги ҳаволада текширишингиз мумкин.

☑️ Тест синовлари ўтказиладиган биноларда кўпи билан 700 тагача ўрин тайёрланади, ҳар бир абитуриент учун камида 3 кв.м жой ажратилади,

🧤 санитария-гигиена талабларига биноан, уларда ниқоб, қўлқоп билан тестда иштирок этиши таъминланади.

🌡 Абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчангач, бинога киритилади.

🚿 Бинолар камида 4 маротаба дезинфексия қилинади. Буларнинг бари тест топширувчилар, гуруҳ назоратчилари ва жараёнга жалб этилган бошқа шахсларнинг саломатлигини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_Yangiliklar


📈(+19) 2020 йил 29 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3463 нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 2 нафари Сирдарё вилоятида Қозоғистон орқали келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган. 15 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган бўлиб, шундан 10 нафари Шаржадан, 3 нафари Новосибирскдан чартер рейс билан келган, қолган 2 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган.

🟢 Айни пайтда юртимизда 2694 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайиб, даволаниш даражаси 77 фоизни ташкил қилмоқда.

🟡 Ҳозирда мамлакатимизда 755 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 6 нафари оғир аҳволда, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_Yangiliklar


Сирдарёда электрон газ ҳисоблагичларни ўрнатиш бошланди

🔧 “Ҳудудгаз Сирдарё” МЧЖ томонидан аҳоли хонадонларига электрон газ ҳисоблагичлари ўрнатилмоқда.

🔋 Қурилмага ўрнатилган батареянинг қуввати 8 йилга етади. Кафолат муддати эса 5 йил. Ушбу ҳисоблагичлар аҳоли хонадонларига мутлақо бепул ўрнатилмоқда. Хозирга қадар вилоят бўйича 700 донага яқин замонавий ҳисоблагичлар ўрнатилди.

🚚 Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ушбу “ақлли” газ ҳисоблагичлари вилоят филиалларига етказиб берилмоқда.

⚠️ Ушбу ҳисоблагичлар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тасдиқланган жадвал бўйича истеъмолчиларнинг ҳонадонига 10 кун олдин огоҳлантирилгандан сўнг ўрнатилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_Yangiliklar


#Савол_жавоб
#Халқ_таълими

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Халқ таълими вазирининг матбуот котиби Анвар Умаров жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Мен ўқитувчиман. Мактабимиз директори 21 май куни барча ўқитувчиларни йиғилишга тўплаб, ҳаммага 25 май кунидан бошлаб ўқувчилар табели ва синф журналларига якуний баҳоларни қўйиш, дарсликларни йиғиб олишни буюрди. 1 июндан ҳамма таътилга кетиши керак. Бу ишлар тўғрими? Ахир, республикада карантин расмий равишда 1 июнга қадар давом этиши белгиланган.

➡️
Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 20 майдаги 130-сонли буйруғига асосан, жорий ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида ўқувчиларнинг йиллик баҳолари чиқарилади.

Карантин чекловлари тўлиқ олиб ташланганидан сўнг санитария-гигиена қоидаларига риоя этган ҳолда йиллик баҳоларни ҳамда 4-чоракда масофавий шаклда ўтилган мавзуларни синф журнали ҳамда ўқувчиларнинг баҳолар табелида қайд этилади.

Шунингдек, карантин чекловлари олиб ташланганидан сўнг санитария талабларига риоя қилган ҳолда ўқув йилини якунлаш билан боғлиқ жараёнларни мактаб ҳужжатларида (синф журнали, баҳолар табели, ўқувчилар ҳаракат дафтари ва б.) қайд этилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_Yangiliklar


🔺 (+7) 2020 йил 28 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3444 нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган. Шунингдек, шу йилнинг 26 майида Қозоғистондан Тошкент вилоятидаги чегара пости орқали кириб келган 4 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида тасдиқланган.

🟢 Айни пайтда юртимизда 2694 (+26) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, тузалганларнинг 5 нафари Андижон вилояти, 4 нафари Самарқанд вилояти ҳамда 17 нафари Тошкент шаҳридан.

🟡 Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 736 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 5 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_Yangiliklar


"Прописка яқинда яна ёпиларкан" деган миш-мишларга Адлия вазирлиги ойдинлик киритди

✅ Президент Фармонлари билан
2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслиги белгиланди.

❌ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан кўчмас мулк сотиб олиш учун ушбу ҳудудларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги шарти бутунлай бекор бўлган.

🚮2020 йил 21 майдан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бирламчи бозордан янги қурилган уй-жой сотиб олишда шартнома суммасининг 5 фоизи миқдорида давлат божи тўлаш тартиби бекор бўлди.

“Тошкент шаҳрида прописка ёпилиши ёки очилиши” масаласига кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини расмийлаштиришнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.

🏛 Бугунги кунда Республикамиз ҳудудида 818 нафар нотариуслар фаолият кўрсатаётган бўлиб, Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш учун фуқаролар исталган нотариусга мурожаат қилиши мумкинлиги, фақатгина Тошкент шаҳридаги нотариуслар Тошкент шаҳридаги кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини расмийлаштириши мумкин деган фикрдан йироқ бўлиши лозимлиги маълум қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_Yangiliklar


❗️Расмий хабар

Айрим каналларда Ипотека банкнинг Навоий ва Самарқанд филиалларида ходимларнинг коронавирус билан касалланиш бўйича ҳолатлар аниқланганлиги бўйича асослантирилмаган маълумотлар тарқатилмоқда.

❌ Банк Ахборот хизмати маълум қлишича, банк филиалларида бундай ҳолатлар аниқланмаган.

✅ Барча филиаллар мижозларга ва аҳолига карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда хизмат кўрсатиб келмоқда.

"Банк тўғрисида асосланмаган маълумотлар тарқатаётган каналлар ҳақида тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишга мажбур бўламиз", дейилади расмий хабарда.

Каналга уланиш:
👇
@Rasmiy_Yangiliklar


❗️Фуқаролардан ариза талаб этилмайди

2020 йил 13 майда Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли, айниқса кекса ёшдаги фуқаролардан келиб тушаётган кўплаб мурожаатларни инобатга олиб пенсиялар нақд шаклда тўланиши бўйича топшириқ берилди. Мазкур топшириққа мувофиқ, 2020 йил июнь ойида пенсия ва нафақалар фуқароларга аввалгидек нақд пул шаклида амалга оширилади.

⚠️ Бунда, пенсияларини нақд пулга қайтарилиши бўйича фуқаролардан Халқ банки ёки Пенсия жамғармасига ариза бериш талаб этилмайди.

Халқ банкига кўра, нақд пулда пенсия тўловлари банкнинг сайёр кассалари томонидан карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда пенсионерларнинг яшаш манзилларига, одатий графикка мувофиқ ҳар ойнинг 27-санасига қадар етказилади.

Батафсил:http://www.pfru.uz/uz_Cyrl/page/988/fuarolardan-ariza-talab-etilmaydi

Manba: #PensionFundRUz

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_Yangiliklar


Монополияга қарши курашиш қўмитасини Олий Мажлисга ҳисобдор этиб белгилаш масаласини кўриб чиқиш топшириғи берилди

Президент Шавкат Мирзиёев раисилигида ўтказилган йиғилишда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар ҳам батафсил таҳлил қилинди.

➖ Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида кўп гапирилади, лекин амалда бу тизим тўла ташкил қилингани йўқ. Буни талаб қиладиган муҳит йўқ, билим йўқ, оммавий ахборот воситаларида тарғибот етишмайди, – деди давлат раҳбари.

🔍 Ўтган йилда истеъмолчилардан тушган 11 мингдан ортиқ шикоятларнинг 50 фоизи коммунал ва транспорт, 25 фоизи савдо, қолган 25 фоизи алоқа, молиявий хизматлар ва бошқа соҳаларга оид бўлган.

❗️ Бунга асосий сабаб – монопол корхоналар ўз манфаатига мослаб ҳужжатлар ишлаб чиққан бўлиб, уларда истеъмолчилар манфаати тўлиқ инобатга олинмаган.

⬆️ Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ваколатларини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

📝 Йиғилишда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қарор лойиҳаси тайёрлаш вазифаси қўйилди.

✅ Қўмитани истеъмолчиларнинг манфаатларини тўғридан-тўғри ҳимоя қиладиган халқ вакиллик органи – Олий Мажлисга ҳисобдор этиб белгилаш масаласини кўриб чиқиш топшириғи берилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_Yangiliklar


🇺🇿 Шавкат Мирзиёев:

Энг заиф жойимиз: малакали мутахассислар етишмайди, технология йўқ, стандартлар йўқ.

Рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш борасида мутлақо янги тизим яратиш лозимлиги таъкидланди.

🎓 Олий таълим тизимида рақобатни ривожлантириш йўналиши бўйича алоҳида факультет, кундузги ва сиртқи ўқиш шаклини очиш, янги фан жорий қилиш ва ушбу мақсадлар учун академик соатлар ажратиш бўйича кўрсатма берилди.

💼 Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида монопол корхоналарнинг раҳбарлари ва ҳокимлар учун рақобатни ривожлантириш йўналиши бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиб, ўқув жараёнига ҳалқаро молия ташкилотларидан эксперт ва профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш вазифаси қўйилди.

🎓 Рақобат соҳасига оид низоларнинг малакали кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида Тошкент юридик университетида шу йўналиш бўйича судьялар малакаси ошириш, судьяларни ушбу йўналишда ихтисослаштириш ва алоҳида суд коллегиясини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_Yangiliklar


🇺🇿 Шавкат Мирзиёев: "Замон ўзгаряпти, лекин монопол корхоналар ўзгара олмаяпти"

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 май куни иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

❗️ Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон бозор иқтисодиётига қатъий ўтиши жараёнида рақобат масаласи принципиал аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

➖ Мени ташвишлантирадиган масала шуки, корхоналаримиз ташқи рақобатга бардош бера оладими? Четдан товар кириб келса, юртимизда ишлаб чиқарилган худди шундай маҳсулот унга рақобатчи бўла оладими? Маҳаллий маҳсулотларнинг таннархини пасайтирсак, хориждан ўзлари олиб кетишади, – деди Президент.

📝 Бугунги кунда 31 та товарлар гуруҳи ва 82 турдаги хизматлар бозорида 245 та корхона монопол ҳолатда сақланиб қолмоқда. Лекин бир қатор йўналишларда рақобат муҳити шаклланиб бўлган 19 хил маҳсулот ва хизматлар бўйича 70 та корхонани монополистлар реестрдан чиқариш мумкин.

➖ Рақобат бўлмаса, сифат бўлмайди, нарх тушмайди. Замон ўзгаряпти, лекин монопол корхоналар ўзгара олмаяпти. Қатъий чоралар кўриш вақти-соати келди. Иқтисодиётда бу ҳаёт-мамотимиз. Агар раҳбарлар шунга муносиб бўлса, ишлайди, бўлмаса – кетади, – деди Президент.

✍️ Йиғилишда корхоналарнинг бозордаги монопол мавқеини аниқлаш бўйича ёндашувларни қайта кўриб чиқиш, монопол товарлар рўйхатини кескин қисқартиришга қаратилган “йўл харитаси” тасдиқлаш вазифаси белгиланди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_Yangiliklar


Бугун 26 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2694 нафарни ташкил этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_Yangiliklar


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Президент Шавкат Мирзиёев рақобат муҳитини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш борасида мутлақо янги тизим яратиш, монопол товарлар рўйхатини кескин қисқартиришга қаратилган “йўл харитаси” тасдиқлаш вазифаси белгиланди.
Барча раҳбарларни рақобат асослари ва комплаенс бўйича ўқитиш муҳимлиги таъкидланди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ваколатларини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения конкурентной среды.
Поручено создать совершенно новую систему развития конкуренции и противодействия монополиям, утвердить "дорожную карту" по сокращению перечня монопольных товаров.
Отмечена важность обучения всех руководителей основам конкуренции и комплаенса.
Дано указание расширить полномочия Агентства по защите прав потребителей.

#Mirziyoyev #yigilish #monopoliya #raqobat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter


❗️ Ўзбекистонда велоспортнинг BMX йўналиши бўйича трасса қурилиши бошланди

🚲 Жиззах шаҳридаги Сангзоркўл мавзесида велосипед спортининг Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ВМХ йўналиши бўйича юртимиздаги дастлабки трасса қурилиши бошланди.

📝 Ҳозирда Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбарияти трасса учун ажратилган ҳудудни яқиндан ўрганиб чиқишмоқда. Қурилиш вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан бунёд этилмоқда ва лойиҳалаштирилмоқда.

🔎 Трасса Украина, Франция ва бельгиялик мутахассислар томонидан лойиҳалаштирилади ва экспертлар қурилиш ишлари бошлангач бевосита жараённи назорат қилиб боришади (халқаро парвозлар очилгач). Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, трасса сентябрь ойида очилиши кутилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_Yangiliklar


Амир Темур ҳайкали қайта реконструкция қилинади

Денов тумани ҳокимлиги туман марказидаги хиёбонда ўрнатилган Амир Темур ҳайкали хусусида 2020 йилнинг 27 май куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материалларни батафсил ўрганиб қуйидагиларни маълум қилди:

Ҳайкал Денов шаҳар ҳокимлигининг 1996 йил 25 апрелдаги фармойишига асосан бунёд этилган. Ҳайкалда улуғ саркарданинг уч ҳалқадан иборат белги бириктирилган ҳассани қўлида тутган сиймоси акс этган.

Уч ҳалқа Темур ва Темурийлар салтанати байроғи, тамғаси ва тангаларида тасвирланганлиги тарихий манбааларда келтириб ўтилган.

❗️ Қўлида уч ҳалқадан иборат белги бириктирилган ҳасса тутган Амир Темур ҳайкали бобокалонимизнинг шон-шуҳрати, уч иқлимни бирлаштирган енгилмас машҳури замон бўлганлиги рамзидир.

🏗Президент қарорига мувофиқ Денов тумани янги, замонавий қиёфага киради. Дастур асосида туман марказидаги хиёбонда ўрнатилган Амир Темур ҳайкали қайта реконструкция қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_Yangiliklar


Hudud Inform dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Адабиёт, санъат ва маданият яшаса, миллат ва халқ, бутун инсоният безавол яшайди» © Шавкат Мирзиёев

🔹Президент бошчилигида ўзбек халқининг бетакрор мумтоз ва фольклор санъатини ривожлантириш, халқаро миқёсда эътироф этилиши бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда. Буларга миллий санъат ва мусиқа мактаблари фаолияти, маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш, давлат ҳимоясига олиш, халқаро даражадаги танловлар ташкил қилинишини мисол келтиришимиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform


Чартер рейслар орқали сўнгги уч кунда Россиядан 800 дан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилди

✈️ Давлатимиз раҳбари кўрсатмасига мувофиқ хориждаги фуқароларимизни Ўзбекистонга олиб келиш учун 25 майдан 7 июнгача 17 та чартер рейсни амалга ошириш белгиланганди.

🛫 Бугунгача ушбу рейсларнинг учтаси амалга оширилди. Ушбу рейсларда Россия шаҳарлари – Екатеринбург, Москва ва Санкт-Петербургдаги 830 нафар Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилди.

🏥 Хориждан қайтган барча фуқаролар аэропортдан карантин марказларига юборилган.

🛬 Бугун, 28 май куни Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент ҳамда Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишида чартер рейслари амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_Yangiliklar


Жонли эфирига қўшилинг

Куни-кеча

👉 Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа;

👉 Дафн маросими учун нафақа;

👉 Пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома;

👉 Пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилган тартиби тасдиқланди.

Мазкур ҳизматлар ҳақида батафсил маълумот билан танишмоқчи бўлсангиз, бугун — 28 май куни соат 17.00 да Давлат хизматлари агентлигининг фейсбукдаги расмий саҳифасида бўлиб ўтадиган жонли эфирга қўшилб, мутахассисларга мавзуга оид барча саволларни беришингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_Yangiliklar


📈 (+41) 2020 йил 28 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3437 нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасидан аниқланган. 32 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасидан аниқланган бўлиб, шундан 10 нафари Санкт-Петербург шаҳридан, 3 нафари Новосибирск шаҳридан, 1 нафари Истамбул шаҳридан ҳамда 17 нафари Қозоғистондан юртимизга кириб келган. Қолган 1 нафари эса коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган.

🕺 Айни пайтда юртимизда 2685 (+17) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоизи) бутунлай соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 738 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_Yangiliklar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

172

obunachilar
Kanal statistikasi