ЮРТИМИЗДА ФАҚАТ АЁЛЛАР ЗИЁРАТ ҚИЛАДИГАН ҚАДАМЖО БОР
Бу Фарғона вилоятининг Бувайда туманида жойлашган Биби Убайда зиёратгоҳи ҳисобланади. У муслима хотин-қизларнинг руҳий покланиб олишга восита бўлувчи маънавият ўчоқларидан биридир. Зиёратгоҳ Бувайда қишлоғидан 8 километр Шарқда, Марказий Фарғона чўлининг ғарбий поёнида жойлашган. Бу ердаги қабристонга водийда мусулмонликни биринчилардан бўлиб қабул қилган, биринчилардан бўлиб ҳаж зиёратига мушарраф бўлган Биби Убайда дафн этилган.
Қўқон хонлиги даврида бу жой халқимизнинг маънавият масканларидан бири, аёлларнинг табаррук зиёратгоҳи ҳисобланган. Шўро даврида бу ер харобага айлантирилди. Мустақилликдан кейин мазкур зиёратгоҳ таъмирланиб, маънавий қадрият сифатида эъзозлана бошланди. Шуни эътиборга олиш керакки, бу жой ҳозирги вақтда республикамиздаги ягона аёллар зиёратгоҳи бўлиб келмоқда. Бу масканга фақат хотин-қизлар келиши удумга айланган. Ислом оламида шу ном билан машҳур бўлган аёллар талайгина. Биби Убайда ҳам ана шулардан биридир.
Биби Убайда номи билан боғлиқ халқ орасида турли ривоятлар бор. Улар тарихий ҳақиқатга бир мунча тўғри келмасада, халқ оғзаки ижодининг бадиий намунаси сифатида аҳамиятга эга.
Таъкидлаб ўтиш керакки, халқ орасида Подшоҳ пирим, Шоҳ Фазл, Сафед Булон, Биби Убайда, Бистом бува, Сўфи азизлар, Бандикушод ота сингари жойлар бир оилага мансуб бўлган зотларнинг мозорлари ҳисобланган. Шу сабабдан зиёратчилар Биби Убайда ва Подшоҳ пиримни зиёрат қилсалар, албатта, Сафед Булондаги Шоҳ Фазл мозорини зиёратига боришни ҳам ният қилади. Гарчанд орадаги масофа юз чақиримдан зиёд бўлса-да, она ва фарзандининг мозорини зиёрат қилиш аҳоли учун одатга айланган.
Таъкидлашича, туманнинг маъноси Биби Убайданинг шеваланиш шаклидир. Талаффуздаги тежаш қонунига мувофиқ қисқариб, Бувайда ҳолига келиб қолган. Айтиш керакки, Биби Убайда сингари аёллар номи билан боғлиқ зиёратгоҳлар фақатгина гўзаллик тимсоли сифатидагина эъзозланиб қолмай, улар инсонлардаги энг олий сифатларни ўзларида мужассам этганликлари учун буюк аёллар даражасига ҳам кўтарилган. Улар билан боғлиқ ривоятларда садоқат, муҳаббат ва меҳр сингари эзгу фазилатлар ҳақида ҳикоя қилинган. Шу сабабдан ҳам аёллар номи билан боғлиқ зиёратгоҳлар асрлар мобайнида маҳаллий хотин-қизларга умид ва ишонч бахш этувчи муқаддас жой сифатида ҳам қадрлаб келинмоқда.
👇каналга уланиш:
@MARKAZ16Uz