МЕНИНГ ХАВФСИЗ МАҲАЛЛАМ

@MENINGXAFSIZMAXALAMNAMANGAN Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Наманган вилояти маҳалла фуқаролари йиғинларини ишини ривожлантириш учун ҳуқуқий-ахборот канали
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
04.04.2020 00:56
31 Mar, 15:22 (107 kun oldin)
❗️“Доставщик” сифатида BMW X7 ва Mercedes каби премиум-класс автомашиналарга рухсат олишга ариза бераётган ҳамда виждони йўқ ва афсуски, тадбиркор шаънига катта доғ тушираётган “уддабурон, учар” тадбиркорларга

И Л Т И М О С Н О М А

Ҳар ерда рухсатномаларни “сотиш” ҳақида гапирилмоқда. Бунинг асосий сабаби нимада?

Карантин даврида озиқ-овқат савдоси ва умумий овқатланиш корхоналарининг етказиб бериш хизматлари учун (курьерлик ва “доставка”) автотранспортларга махсус рухсатномалар берилиши белгиланган. Бугунги кунда бундай тоифадаги аризалар сони 30.000 дан ортиқни ташкил этмоқда.

Эътиборлиси, айнан мазкур корхоналар томонидан “премиум-класс“ автотранспорт воситаларига, шу жумладан, BMW X7, Mercedes, Leksus, Hyundai, Captiva, Malibu-2, Tracker ва шунга ўхшаш машиналар учун ҳам “курьерлик”ни амалга ошириш учун аризалар юборилмоқда.

Ушбу аризаларга илова қилинган ҳужжатларда мазкур тоифадаги автомашиналарни ҳайдовчилари курьер сифатида расмийлаштирилган иш берувчининг буйруғини тақдим қилмоқда.

Мамлакатимизда ҳукм сураётган ушбу оғир кунларда бундай ишларни амалга оширишга “уддабурон” тадбиркорларимизнинг виждонлари қандай қилиб йўл қўймоқда экан?

Айнан ушбу “премиум-класс” машиналар эгалари вирус тарқатувчи бўлиб чиқса-чи? Майли, пул учун ҳамма нарсага тайёр экансиз, ҳеч бўлмаса, яқинларингиз соғлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Ахир бу вирус “домино” эффекти орқали тарқалади-ку?

“Премиум-класс“ ҳайдовчилари, ушбу маблағни ҳозирги шароитда қийналиб қолган эҳтиёжманд оилаларга сарф этсангиз руҳиятингиз енгил тортармиди?

Махсус рухсатномаларни расмийлаштириш учун Давлат хизматлари марказлари ходимлари тинмай меҳнат қилмоқда. Бизда ҳар бир ҳужжатнинг ҳаққонийлигига алоҳида баҳо бериш катта қийинчиликлар туғдирмоқда.

Бунга асосий сабаблардан бири сиз бўлмоқдасиз !

Айнан Сиздек “ҳурматли”лар туфайли, ҳақиқатдан ҳам озиқ-овқат, дори-дармон, дон маҳсулотларини етказиб берувчилар тегишли рухсатномасини ўз вақтида ололмаяпти!

Балки Сизда уят, виждон каби ҳис-туйғулар камроқ, худбинлик эса кўпроқдир, лекин Сизни жиноят кодексидаги жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи нормалари ҳам қўрқита олмайдими? Инсонийлик ҳис туйғулари ҳам шундай вазиятда уйғонмайдими?

Бироқ битта нарсани аниқ билишингизни ҳоҳлаймиз, ғаразли мақсадингиз йўлида ҳужжатларни сохталаштиришга жиноий жавобгарлик муқаррардир.

Қадрли фуқаролар! Инсонлигимизни унутмайлик. Ўзимиздан бошқаларни ҳам ўйлайлик.

Тўғри тушунганингиз учун миннатдорман.


Халилилло ТУРАХУЖАЕВ,
Давлат хизматлари агентлиги директори