Чуст туманидаги сувсиз далаларда ер ости сувларига қудуқ бурғулаш ишлари бошланди
Аҳоли бандлигини таъминлаш, сувсиз ерларни ўзлаштириб, экин ва боғ майдонларини кўпайтириш мақсадида вилоятда амалга оширилаётган катта ҳажмдаги ишлар ўз самарасини бера бошлади. Бугунги кунда ушбу йўналишда қилинаётган ишларни янада кенгайтириш мақсад қилинган.
“Ўзбекгидрогеология” ДУКнинг Фарғона дала гидрогеология экспедицияси томонидан Чуст туманининг сувсиз ҳудудларида қудуқ бурғулаш ишлари бошланди.
Давлат дастури доирасида 6 та 300 мм диаметрда ер ости сувларига қудуқ бурғулаш кўзда тутилган. Бугун мутахассислар иштирокида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш жараёнидаги муҳокамалардан сўнг, вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан яна қўшимча 6 та шундай қудуқ бурғуланишига қарор қилинди.
Чуқурлиги 120 метрдан 180 метргача борадиган бу қудуқларнинг ишга туширилиши билан, тумандаги 800 гектарга яқин майдонда сув таъминоти йўлга қўйилади. @chust_tuman